Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 146 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БЮДЖЕТ ТУШУМЛАРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

×

 2018-11-21 16:14:20    75

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона вилояти ҳокимлигининг катта мажлислар залида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари 39-сессияси бўлиб ўтди.

Йиғилишда Халқ депутатлари вилоят кенгашининг 53 нафар депутатлари, вилоят сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, гуруҳ раҳбарлари ва котибият мудирлари, вилоят Мажбурий ижро бюроси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиқлари, вилоят Молия, Давлат молиявий назорат, Ғазначилик, Иқтисодиёт, Инвестиция, Рақобат, Бандлик, Ўзбекистон Автомобиль транспорти агентлиги, Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари бошлиқлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар-туман кенгашларининг доимий комиссия раислари, оммавий ахборот вакиллари қатнашдилар.

Шунингдек, сессияда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари О.Юсупов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари А.Мавлонов иштирок этдилар.

Йиғилишни вилоят ҳокими, Олий Мажлис сенати аъзоси Ш.Ғаниев олиб борди.

Сеесия ишида “Фарғона вилояти маҳаллий бюджети прогноз кўрсаткичларининг ортиғи билан бажарилиши, бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш ва уларнинг мақсадли сарфланиши борасида амалга оширилаётган ишлар” тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Кун тартибига қўйилган масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари О.Юсуповга сўз берилди. Маърузачи асосан, икки масала, яъни тадбиркорларни солиққа тортиш ва қўшимча даромад масалаларига тўхталиб ўтар экан, солиқ тушумларини ўз вақтида бюджетга тушириш, қўшимча даромад манбаларини аниқлашнинг аҳамияти ҳақида сўзлади. Шунингдек, 2019 йил, 1 январдан Ўзбекистон Республикасида солиқ соҳасида бўладиган катта ўзгаришлар - тайинланадиган янги солиқ ставкалари борасида ахборот берди.  Шу билан биргаликда, Республика бўйича ва Фарғона вилояти бўйича кирим ва харажатлар таҳлили берилди.

А.Мавлонов эса ўз нутқида асосан уч масалага эътибор қаратди. Яъни солиқ соҳасидаги коррупцияга қарши кураш, солиқ тушумларини яширишнинг олдини олиш, норасмий ишлаётган фуқароларни аниқлаш ҳақида долзарб фикрларни билдирди. Ўз навбатида вилоятнинг айрим ҳудудлари, жумладан, Қўқон, Фарғона шаҳарлари, Фурқат, Бешариқ, Данғара, Бағдод туманларида бу соҳаларда кўплаб камчиликлар мавжудлигини айтиб ўтди. Хусусан, Қўқондаги “Истиқлол” савдо марказида,  Фарғона шаҳридаги айрим тадбиркорларнинг солиқ тушумларини яшириш ҳолати борлиги айтилди. 3502 нафар юк транспортларнинг лицензиясиз, 4047 тасининг эса рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётгани маълум қилинди. Бу борада Давлат солиқ  инспекцияси, департамент, МИБ, прокуратура ходимларига қатъий топшириқлар берилди.

Сессияда вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи М.Маматхонов Фарғона вилоят солиқ идоралари томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисобот билан қатнашди. Унга кўра, Фарғона вилоят давлат бюджети даромадларининг жорий йил учун прогноз кўрсаткичлари 2018 йилнинг 10 ойи учун 1768,8 млрд сўм белгиланган бўлиб, 1 ноябрь ҳолатига 2131,1 млрд сўм маблағ ундирилган ва 120,5 фоизга бажарилган.

2018 йил учун белгиланган 2299,2 млрд сўмлик режа топшириқнинг 1 ноябрь ҳолатига 2131,0 млрд сўмга ёки 92,7 фоизга, қўшимча 548,0 млрд сўмлик режа топшириқ эса 365,1 млрд сўмга ёки 66,6 фоизга бажарилганлиги ҳисоботда айтиб ўтилди. Қўшимча режа топшириқни йил якунига қадар ортиғи билан бажаришга келишилди.

Шунингдек, вилоят молия бошқармаси бошлиғи У.Мирзаевнинг ҳисоботи тингланди.

Музокараларда сўзга чиққан Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, вилоят доимий комиссияси раиси Р.Камолов бюджет параметрларини бажариш, солиқларни ўз вақтида тўлашни амалга ошириш, қонуний фаолият юритишнинг аҳамиятини жойларда кенг тарғиб қилиш сиёсий партиялар олдида, жамоатчилик олдидаги муҳим вазифа эканлигини таъкидлади. “Солиқ тўловчиларга шаҳар-туманлар бўйича тушунтириш ишларини олиб боришимиз керак. Тадбиркорлар орасида солиқдан қочадиганлари кам, лекин тушунмовчилик ортидан кўп ишбилармонлар, тадбиркорларимиз нотўғри ҳисоботлар топшириш ҳолати мавжуд.  Ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқарсак, бюджет тушумларининг ўз вақтида бажарилишига ҳисса қўшамиз” – деди у.

Йиғилиш сўнгида кун тартибига қўйилган масала юзасидан қарор қабул қилинди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати