Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 357 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ХАВФСИЗ ҲУДУД” ЯРАТИШ – ОЛИЙ ВАЗИФАМИЗ

×

 2018-11-21 16:26:49    93

PDF юклаш
Чоп этиш



Жорий йилнинг 17 ноябрь куни вилоят ғҳокимлиги катта мажлислар залида ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши Кураш Республика комиссияси ва Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатининг раиси, Республика комиссияси раиси Неъматулло Йўлдошев, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси Козимжон Комилов, Республика комиссияси аъзолари,  сенат ходимлари иштирок этдилар.

Шунингдек, Фарғона вилоятидан сайланган Олий мажлис Сенати аъзолари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, вилоят прокурори, ДХХ вилоят бошқармаси бошлиғи, уларнинг ўринбосарлари, вилоят жиноят суди раиси, хотин-қизлар қўмитаси раиси ва бошқа вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Йиғилишни вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев олиб борди. Унда Ишчи гуруҳ томонидан Фарғона вилоятида жорий йилнинг ўн ойида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари таҳлил қилинди.

Олий мажлис Сенати ва Республика комиссияси раиси Н.Йўлдошев сўзга чиқиб,  жиноятчиликнинг одини олиш, ҳудудларда ҳуқуқбузарликларга қарши кураш борасида Президентимизнинг танқидий мулоҳазаларига таянган ҳолда вазиятни таҳлил қилди. Бугунги кунда Давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири чет эл инвестицияларини жалб қилишдир. Бу жараёнда мамлакат тинчлиги, хавфсизлиги асосий ўрин тутади. Шу нуқтаи назардан ҳам жиноятчиликнинг олдини олиш долзарб масала саналади. Ҳозирги вақтда жиноятчиликни республика даражасига, ҳудудларда камайтиришга ҳам ҳаракат қиляпмиз, аммо жиноятнинг биттаси ҳам кўпдир.

Кейинги сўз статистик маълумотлар асосида вилоятдаги жиноятчиликнинг олдини олиш ҳолати бўйича маъруза қилиш учун Республика Олий суди раиси Козимжон Комиловга берилди.

К.Комилов бу соҳада барча кучимизни сафарбар қила олмаётганимизни таъкидлар экан, жиноят содир этилиши ҳолатлари ва унинг олдини олиш бўйича маълумотларни шаҳар-туманлар кесимида таҳлил қилди.

Ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш Республика комиссияси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида 1-минтақавий Ишчи гуруҳи ҳамда вилоятдаги мутасадди ташкилотлар томонидан ўтган давр мобайнида жиноятларнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида муайян ишлар амалга оширилиб,  Ҳар бир маҳалла, шаҳар, туманларга хос бўлган жиноятчилик ҳолати таҳлили қилиниб, мутасадди ташкилотларидан олинган маълумотлар асосида “йўл хариталари” ишлаб чиқилган эди.

“Йўл харита”ларида асосий эътибор маҳаллалар ва таълим муассасаларида тарғибот тадбирларини кучайтириш, нотинч оилалар, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахслар билан индивидуал ишлаш, ишсизликни бартараф этиш, аёллар, вояга етмаганлар, ёшлар ва муқаддам судланганларнинг жиноят содир этишларини олдини олиш, сайёр суд мажлисларини жойлардаги жиноятчилик ҳолатдан келиб чиқиб самарали ўтказиш, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олишга қаратилди.

Натижада, вилоят бўйича умумий содир этилган жиноятлар 32,18 фоизга, жиноят-қидирув йўналишида 34,12 фоизга, оғир турдаги жиноятлар 11,55 фоизга, ўта оғир турдаги жиноятлар 41,6 фоизга камайишига эришилди.

Бироқ шунга қарамасдан, юқоридаги кўрсаткичлар криминоген вазият вилоятнинг барча ҳудудларида барқарор эканлигини билдирмайди. Айрим ҳудудларимизда жиноятчилик ортганлиги ачинарли ҳолдир. Масалан, Қўқон шаҳрида ўта оғир жиноятлар содир этилган. Фирибгарлик жинояти Фарғона, Бағдод, Сўх туманларида, ўғрилик жинояти Бувайда туманида, безорилик Фурқат туманида ошган. Жиноятчилик хавфини эрта аниқлаш ва унинг келиб чиқишини бартараф этиш, ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида секторлар фаолияти ҳамда давлат ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги тўғри йўлга қўйилмагани оқибатида қасддан одам ўлдириш, номусга тегиш, безорилик каби жиноятлар айрим ҳудудларда ошгани барчадан янада масъулиятли бўлишни талаб этмоқда.

Таълим муассасалари, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар ва бошқа мутасадди идоралар фаолияти ҳам кутилган натижалар бермаяпти. Воягаетмаганлартомонидан 92 та, ёшлартомонидан 1 минг 540 та жиноятсодирэтилганлигиниқандайизоҳлашмумкин? Воягаетмаганлартомонидансодирэтилганжиноятларвилоятда 79 тагакамайишигаэришилганбўлса-да, Учкўприк, СўхваФурқаттуманларидаошган.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг бошқа жамоатчилик ташкилотлари ва ички ишлар органлари билан жиноятларнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасидаги ҳамкорлиги лозим даражада ташкил қилинмаган. Вилоятдаги 1 минг 31 та маҳалланинг 830 тасида жиноятлар содир этилишига йўл қўйилиб, уларнинг 218 тасида жиноятлар сони ошган.

Мажлисда ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари ва бошқа мутасаддиларнинг жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида амалга оширилаётган ишлари юзасидан ҳисоботлари эшитилиб, йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинди.

"Хавфсиз ҳудуд", "Хавфсиз шаҳар" концепцияларини татбиқ этишга, шунингдек, “Оила- маҳалла – мактаб”концепцияси ишлаб чиқиш ҳам зарурлигигаалоҳида эътибор қаратилди.

Вилоят ҳокими йиғилиш сўнгида якуний нутқ сўзлади ва энг катта масала  - бу бефарқлик эканини таъкидлади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати