Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 95 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти делегациясининг Хитой Халқ Республикасининг Ухан ва Пекин шаҳарларига ташрифи

×

 2018-11-21 16:36:46    64

PDF юклаш
Чоп этиш



Жорий йилнинг 13 ноябр куни Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари М.Абдурахмонов, Фарғона шаҳар ҳокими Ҳ.Ҳабибиддинов ва вилоят ҳокимлиги мутахассиси Н.Тилаволдиевлар “Умумхитой халқаро биродар шаҳарлар” конференциясида иштирок этиш учун Ухан шаҳрига етиб келишди.
Ушбу ташриф давомида нафақат конференцияда иштирок этиш, балки вилоятимизга Ухан шаҳрида фаолият кўрсатувчи Хитой компанияларини жалб этиш ҳамда савдо алоқаларини ривожлантириш мақсадида бир нечта учрашувлар ташкил этилди.
Жумладан, 14 ноябр куни Ухан шаҳри Савдо-саноат палатасининг биносида Ухан савдо-саноат палатаси раҳбарлари ва ўндан ортиқ компания вакиллари иштирокида Фарғона вилоятининг инвестицион жозибадорлиги мавзусида семинар ўтказилди. Семинар давомида қатнашувчиларга Фарғона вилоятининг инвестицион салохияти тўғрисида батафсил маълумот берилди ҳамда қатнашувчиларнинг саволларига жавоб берилди.
Қатнашувчи компаниялар орасида меҳмонхона ва савдо марказлари қуришга ихтисослашган, туризм хизматларини кўрсатувчи, автомобил эхтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчи ҳамда экспорт-импортга ихтисослашган компаниялар томонидан вилоятимизга алоҳида қизиқиш билдирилди. Меҳмонхона қуриш фаолиятини амалга оширувчи “Dossen International Group Hubei branch” компаниясига Фарғона шаҳар ҳокими Ҳ.Ҳабибиддинов томонидан Фарғона шаҳар худудида мавжуд бўш ер майдонлари ҳамда меҳмонхона учун мос келиши мумкин бўлган бўш бино ва иншоотлар бўйича маълумотларни қисқа муддатда тақдим этиш маълум қилинди. Шунингдек, меҳмонхона қурилиши учун бериладиган имтиёзлар ва бошқа маълумотларни инглиз тилида компания раҳбариятига тақдим этишга келишиб олинди.
Туризм компанияси вакилларини авваламбор Фарғона вилоятига ташриф буюриб, вилоятимиз туризм салохиятини ўз кўзлари билан кўришлари таклиф қилинди. Кейинчалик Ухандан Россиянинг Москва ва Санк-Петербург шаҳарлари учун мавжуд тур пакетларга Фарғона вилоятини қўшиш имкониятини ўргнаниб чиқиш мухокама қилинди.
Автомобил эхтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи компания Бухоро вилоятида электромобил ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш учун ҳамкорлик таклифи билан чиққанлиги, лекин бунги кунда ушбу йўналишдаги ишлар жуда хам секин амалга оширилаётганини маълум қилди.
Келгусида Ухан савдо-саноат палатаси раҳбари жаноб Куанг Пеирун билан яқиндан хамкорлик қилиш айниқса кичик ва ўрта бизнес вакиллари ўртасида тажриба алмашинувини ҳамда икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.
Учрашув сўнгида барча қатнашчиларга эсдалик совғалари ва Фарғона вилояти тўғрисидаги тарқатма материаллар тақдим этилди.
15-16 кунлари делегация аъзолари Уханнинг Интерконтиненталь меҳмонхонасида ўтказилган икки кунлик конференцияда иштирок этишди. Конференцияда 130 дан ортиқ давлатдан 700 дан ортиқ турли шаҳарлар вакиллари иштирок этди. Конференцияда Хитой шаҳарлари билан ҳамкорлик ва биродарлик алоқалари ўрнатиш барча малакатлар учун янги имкониятлар яратиб берилиши, халқлар ўртасида дўстлик алоқаларини ривожлантириш ва бунинг замирида инвестиция, савдо, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш майдони бўлиши мумкинлиги таъкидланди. Конференцияда ХХР бош секретари ўринбосари, Уганда давлатининг вице-президенти, Япония собиқ бош вазири, бир нечта давлатларнинг элчилари ва бошқа нуфузли меҳмонлар иштирок этишди. Конференцияда қатнашувчиларни Ўзбекистон билан таништириш мақсадида “Ўзбекистонга хуш келибсиз!” номли инглиз тилидаги видеоролик намойиш этилди. Шундан сўнг М.Абдураҳмонов бугунги кунда Хитой Ўзбекистонинг стратегик ва ишончли ҳамкори эканлиги ҳамда Фарғона вилоятининг ХХР билан алоқаларининг бугунги холати ва истиқболлари ҳамда Фарғона вилоятида мавжуд инвестицион имкониятлар бўйича нутқ сўзлади.
15 куни Интерконтинентал меҳмонхонасида “Hubei Frukt” компанияси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди. Ушбу компания Хитойда етиштириладиган цитрус меваларини Россия, Қозоғистон мамлакатларига катта миқдорда экспорт қилмоқда. Учрашувда янги йўналишдаги Ухан-Қозоғистон-Андижон темир йўли орқали Ўзбе
 
кистонга харидорларга ҳамёнбоп нархларда цитрус мевалари (банандан ташқари) етказиб бериш имконияти борлиги маълум қилинди. Шу мақсадда ушбу компания билан ҳамкорлик қилишга қизиққан компаниялар ва савдо мажмуалари билан музокара олиб боришга тайёрлигини билдирди. Ўз навбатида ушбу компанияга олиб келинган бодом, ўрик, майиз, ёнғоқ каби маҳсулотлар тақдим этилди. Фарғона вилоятидан қуруқ мевалар ҳамда гилос, анор, қовун ва бошқа турдаги полиз ва мева махсулотларини етказиб бериш имконияти мавжудлиги айтиб ўтилди.
16 ноябрь куни Ухан шаҳар ҳокимининг ўринбосари ва Ухан компартияси раҳбари жаноб Ху билан ҳам расмий учрашувлар ўтказилди ва келажакда ҳам хар томонлама ҳамкорликни дам эттиришга келишиб олинди.
17 ноябр куни Ўзбекистоннинг ХХРдаги элчихонаси ҳамкорлигида Фарғона вилоятининг инвестицион салоҳияти мавзусида семинар ташкил этилди. Семинарда Н.Тилаволдиев Фарғона вилоятининг инвестицион салоҳияти бўйича тақдимот ўтказди. М.Абдурахмонов ва Х.Ҳабибиддиновлар қатнашувчиларга уларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб беришди. Учрашувда иштирок этган Хитой мебель ишлаб чиқарувчилар уюшмаси, генетика ва диагностика соҳасида фаолият юритувчи БГИ компанияси гипсокартон ишлаб чиқарувчи Б.Н.Б.М. компанияси вакиллари Фарғона вилояти билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини ўрганиш мақсадида Фарғона вилоятига ташриф буюриш истагини билдиришди.
Жумладан, Шангдонг провинциясининг Ўзбек Хитой савдо уюшмаси раиси Ши Зёнг ноябр ойининг 25 санасида бир нечта тадбиркорлар билан Фарғона вилоятига ташриф буюришга амалий ёрдам беришни илтимос қилди. Мазкур ташриф давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишни ташкил этиш мақсадида вилоятда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан яқиндан танишиши ҳамда вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш имкониятларини ўрганишини маълум қилди.
18 куни “Shengand” компанияси билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур компания Фарғона вилоятида терини иккиламчи хом ашёсидан мебель ва пойабзал саноатида фойдаланиладиган желатин маҳсулотини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Дастлабки босқичда корхона сув, газ, сувоқава тизими мавжуд бўлган бино-иншоотни ижарага олиб фаолиятини бошламоқчи. Келгуси боcқичда бир миллион доллардан ортиқ инвестиция киритиб ўз фаолиятини кенгайтирмоқчи. Фарғона шаҳар ҳокими Х.Ҳабибиддинов шаҳар ҳудудининг чекка қисмида бўш бино ёки худуд топишга амалий ёрдам беришни ва барча масалаларда қўллаб қувватлашини маълум қилди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати