Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 151 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ҲУНАРМАНДЧИЛИК ФЕСТИВАЛИ” ГА ТАЙЁРГАРЛИК

×

 2018-11-21 16:50:21    70

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Халқаро “Ҳунармандчилик фестивали”га тайёргарлик бўйича ташкилий  ишлар қизғин суръатларда давом этмоқда.  Ташкилий ишларга бағишланган навбатдаги йиғилиш 19 ноябрь куни Қўқон шаҳридаги фестиваль Бош штаби – “Тадбиркорлар маркази”да бўлиб ўтди.

Йиғилишни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев олиб борди.

Йиғилишда Қўқон шаҳри ҳокими М.Усмонов, вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари, фестивальни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари ва мутасаддилар иштирок этдилар.

Фестивални ўтказиш бўйича вилоятда 15 та ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, ҳар бир гуруҳ раҳбарлари ўз фаолиятлари борасида ҳисобот бердилар. Жумладан, қурилиш-реконструкция ишлари бўйича вилоят ҳокими ўринбосари Д.Ҳожиаҳмедов Қўқон шаҳрида фестиваль ўтадиган кунларгача объектларда бажариладиган ишлар юзасидан қисқача ахборот берди. Унга кўра шаҳарда 10 та янги меҳмонхона қурилиши, 10 та бино реконструкция қилиниши, 24 та кўпқаватли уйлар таъмирланиши, 10 та тарихий обида реконструкция қилиниши кўзда тутилган.

Меҳмонхоналар қуриш бўйича, кузатув камералари ўрнатиш, “Ҳунармандлар бозори” қуриш бўйича тузилган хариталар муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими ўринбосари вазифасини бажарувчи Ф.Қосимов  меҳмонларни кутиб олиш, тадбирларни ўтказиш, маданий тадбирларни тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишлар бўйича ахборот берди.

Шунингдек, тадбирлар ўтадиган дам олиш масканларини тартибга келтириш, тадбирлар сценарийсини тузиш, кўчалар ободонлиги масалалари бўйича ҳам таклифлар тингланди, вазифалар белгиланди.

Шаҳар ҳокими М.Усмонов 34 та йўналиш бўйича ҳунармандлар маҳсулотнии яратиш учун шароит ташкил этиш, ҳомийлар бириктириш, уларни керакли материаллар билан таъминлаш чораларини кўриш каби масалаларда ўз таклифларини билдирди.

Шу билан бирга йўл хавфсизлиги, тиббий хизматлар, умуман, хизмат кўрсатиш масалалари бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди. “Хавфсиз шаҳар” ҳудудини яратиш учун кузатув камераларини ўрнатишга келишилди.

Шу куни фестиваль Бош дирекцияси ташкил этилди ҳамда фестиваль логотипини яратиш бўйича танлов ўтказиш, Қўқон ҳунармандчилигига бағишланган        расмлар, бадиий асарлар, иншолар кўрик-танловлари, ҳунармандлар танловларини ўтказиш режаси тузилди.

Айниқса, ҳозирдан тарғибот гуруҳи яхши иш олиб бориши зарурлиги, телевидение, радио, босма нашрлар ҳамда электрон сайтлар, ижтимоий тармоқларда Халқаро “Ҳунармандчилик фестивал”и ҳақида материаллар эълон қилиб боришга катта урғу берилди.