Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Қарор ва ижро БАЛИҚЧИЛИКДА ИНТЕНСИВ УСУЛЛАР ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

×

 2018-11-21 18:03:19    91

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 6 ноябрда қабул қилинган “Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори тармоқ ривожида муҳим аҳамият касб этади.

Вилоятимизда бугунги кунда 382 та балиқчиликка ихтисослашган хўжаликлар фаолият кўрсатаётган бўлиб, жорий йилда 15 минг тонна  балиқ етиштириш режалаштирилган.

-Мазкур қарор асосида балиқчилик кластерларини ташкил этилиши, солиқ ва бир қатор имтиёзларнинг берилиши янги лойиҳаларни амалга оширишда катта имконият бўлди, – дейди “Фарғонабалиқсаноат” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Баҳодир Тешабоев. Вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастури доирасида Ёзёвон тумани табиий сув ҳавзаларида садок усулида балиқ парваришлаш ўз самарасини бермоқда.

Жорий йилда ҳам  ҳудудларда балиқчиликни ривожлантириш мақсадида манзилли дастур ишлаб чиқилиб, ижроси тўлиқ таъминланаётир. Ўтган давр мобайнида мазкур йўналишда 39 та лойиҳа ишга туширилиб, 18 миллиард сўмликдан ортиқ кредит ажратилди. Бешариқ, Данғара, Ёзёвон туманларида бугунги кунда балиқ етиштириш ҳажми ўсганлиги ҳам соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий самарасидир.

Бувайда туманидаги “Ёқубали” фермер хўжалиги 2002 йилда ташкил этилган бўлиб, балиқ етиштириш бўйича ўзига хос тажриба тўпланган. Хўжалик тасарруфидаги 41 гектар майдондаги сунъий кўлларда сазан, дўнгпешона ва оқ амур балиқлари парваришланмоқда.

– Хўжалигимиз асосан балиқ чавоғи етиштириш билан шуғулланади, – дейди “Ёқубали” фермер хўжалиги раҳбари Алижон Абдураззоқов. – Шартнома асосида Фарғона водийсидаги балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига сазан, оқ амур, оқ ва қора дўнгпешона балиқ чавоқлари етказиб бермоқдамиз. Ўтган йили 50 тонна товар балиқ етиштирган бўлсак, жорий йилда бу кўрсаткични янада оширишни режалаштирганмиз.

Фермер хўжалиги томонидан жорий йилда 2 гектар майдонда “Шоли+балиқ” усулида шоли ва балиқ етиштириш йўлга қўйилди. Мазкур технологиянинг шолига ҳам, балиққа ҳам фойдали томонлари кўп. Балиқлар ёрдамида шоли ҳосили сезиларли ошади. Улар тупроқ унумдорлигини ошириб, зараркунандаларни йўқ қилади.

Маъсуджон СУЛАЙМОНОВ.

 

Шерзод Қорабоев олган сурат.