Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 136 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЭЪТИБОР ТАЛАБ ДАРАЖАСИДАМИ?

×

 2018-11-21 18:09:18    62

PDF юклаш
Чоп этиш


 


 

Фарғона саноат касб-ҳунар коллежида шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари, “Посбон” жамоатчилик назорати вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар сарҳисоб қилинди.

Йиғилишни вилоят ҳокимининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Файзулло Қосимов очди ва олиб борди.

Фарғона шаҳрида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг ортиб бораётгани, айниқса бу ҳолат ўқувчи-ёшлар ўртасида кўп қайд этилгани жорий йилнинг 10 ойи давомида содир этилган жиноятлар мисолида таҳлил қилинди. Ачинарли томони шундаки, жиноят содир этганлар орасида вояга етмаганлар, муқаддам судланган шахсларнинг борлиги оғриқли жиҳатлардан биридир. Мажлисда энг кўп жиноят рўй берган маҳаллалар аҳволи муҳокама этилди. Маҳалла фаоллари ва посбонларига тегишли кўрсатмалар берилди. Айниқса секторлар фаолияти орқали жиноятчиликка барҳам бериш зарурлигига эътибор қаратилди.

Мавзу юзасидан муҳокамаларда шаҳар прокурорининг ўринбосари Шерзодбек Мирзакиров, шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Охунжон Эралиев, шаҳар бош имом-хатиби Жўрабек Раҳмонов, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилфуза Ходжаева ва бошқалар сўзга чиқди.

Ёмонликнинг олдини олишга ҳаракат қилмаслик, бепарво бўлиш ҳам қайсидир маънода жиноятга асос бўлиши мумкин. "Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак", деган туйғуни ҳар бир фуқаро, айниқса, ёшлар онгида шакллантириш, лоқайдликка барҳам бериш, пировардида, ҳар бир оила, таълим муассасаси, ҳар бир маҳаллани жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш учун астойдил иш юритиш шартлиги уқтириб ўтилди.

Маҳалла фаоллари юқоридаги ҳолатларнинг қайта такрорланмаслиги, жиноятларга бутунлай барҳам беришда бирдамликни кучайтириш, ҳушёрликни оширишга ваъда бердилар. Билдирилган камчиликлардан тўғри хулоса олган маҳалла фаоллари ва нуронийлар келгусида ижобий кўрсаткичларга эришишга келишиб олдилар.

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ.

Шерзод ҚОРАБОЕВ олган сурат.