Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона Давлат университетида: Олий таълимда хорижий ҳамкорлик

×

 2018-11-24 09:48:08    79

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Туркиянинг Анқара Ҳожи Байрам Вали университети профессори, филология фанлари доктори Вели Саваш Елўқнинг Фарғона давлат университетига ташрифи самарали бўлди.

Эркин Воҳидов  ижодининг поэтик хусусиятлари бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилган, бугунги кунда ХХ аср ўзбек ҳикоянавислигидаги услубий янгиланишлар бўйича  тадқиқот олиб бораётган, 30 га яқин ҳикоянавислар асарларидан турк тилига таржималарни муваффақиятли амалга ошириб келаётган олимнинг ўзбек адабиётига меҳр- муҳаббати юқори.

Филология факультети адабиётшунослик кафедраси талабаларига “Қиёсий адабиётшунослик” фанидан ташкилланган маърузалар адабиётшуносликнинг долзарб масалалари, бадиий таржиманинг адабиёт ривожидаги роли, қиёсий ўрганишда бадиий таҳлил тамойиллари бўйича янги илмий маълумотларга бойлиги билан талабаларда катта қизиқиш уйғотди.

Қўқон  адабиёт музейига ташрифи мобайнида  Вели Саваш  музейдаги адабий-бадиий манбалар билан танишар экан, ўзбек  адабиёти  тарихи  ҳайратланарли даражада бой эканлиги, уни  кенг тадқиқ  этиш лозимлигини  таъкидлади.   Туркиянинг 27 та университетида ўзбек тили ва адабиёти  фанининг ўқитилиши, тадқиқотлар олиб борилиши  қадимий  муштарак  тарихимиздан далолат беради.  50 мингдан зиёд талаба таҳсил олаётган Ҳожи Байрам  Вали  университетида  туркий тиллар ва адабиётни қиёслаб ўрганишга алоҳида эътибор қаратилган.

Мазкур  ҳамкорлик  фаолиятида  Анқара Ҳожи Байрам Вали университети ва Фарғона давлат университети ўртасида шартнома имзолаш ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот фаолиятини йўлга қўйиш назарда тутилган.

–Олимнинг туркий халқлар олий  таълимидаги  ҳамкорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган “Мевлана” халқаро лойиҳасига таклифи бизни беҳад қувонтирди,- дейди  университет ректори  Р.Максудов. -Бу лойиҳа доирасидаги келишув  асосида  беш йил муддатда икки томонлама талабалар ва магистрантлар алмашинув дастури, профессор-ўқитувчиларнинг чет элларда маърузалар ўтиши, илмий конференция, симпозиумларда иштирок этишлари учун янги имкониятлар яратилади.

                                                ***        

     Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Фарғона давлат университетига Туркиянинг Агра Иброҳим Чечен университети ректори Абдулхалик Қарабулут, вице ректори Ондер Шимшек  ва  Султонбек  Халматовлар ташриф буюрдилар.

      Учрашувда ўзбек ва турк ёшлари ўртасида дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ёш тадқиқотчилар илмий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, замон талабига мос кадрлар тайёрлаш  масалаларига эътибор қаратилди. Икки нуфузли олийгоҳ ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Меҳмонлар университет тузилмасида ташкил этилган “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи билан танишдилар.

              Гўзал МУҲАММАДЖОНОВА,

ФарДУ адабиётшунослик кафедраси мудири, филология фанлари номзоди.