Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 185 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Маънавиятга эҳтиёж Навоийни билганга балли!

×

 2018-11-24 09:51:34    67

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганиш, унинг юксак инсонпарварлик ғоялари акс этган асарлар мазмун-моҳиятини халқимиз, айниқса, ёш авлод онгига чуқурроқ сингдириш маънавий-маърифий ислоҳотларнинг муҳим йўналишидир. 

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси томонидан “Навоий ворислари” республика кўрик-танловининг мунтазам ўтказилиши ана шу эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда.

Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги ижтимоий фанларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ушбу танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танлов аввалида сўзга чиққан Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси девони бўлим бошлиғи Ҳамдам Ниёзов, партия вилоят Кенгаши раиси Умиджон Жабборовлар мазкур беллашувнинг буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганиш, буюк аждодимизнинг маънавий меросини кенг оммалаштиришда муҳим омил бўлаётганини эътироф этдилар.

Кўрик-танловнинг вилоят босқичида ҳар бир туман, шаҳардан Алишер Навоийнинг камида 50 та ғазалини ёд олган 11 ёшдан 16 ёшгача бўлган жами 20 нафар мактаб ўқувчилари ва уларнинг устозлари иштирок этди. Иштирокчилар энг кўп ғазал ёд олиш, ғазални бехато ва  ифодали ўқиб бериш, ғазал матнининг насрий баёни (ёзма шарҳи)­ни ярата олиш ҳамда ғазал матнидаги тушуниш қийин бўлган сўзларни изоҳлаб бериш каби шартлар орқали ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар.

Низом шартлари бўйича ўз маҳоратини намоён этган 3 нафар ғолиблар номи аниқланди. Якуний натижаларга кўра, Риштон туманидаги 19-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Ойдиной Жўраева кўрик-танловнинг мутлоқ ғолибаси сифатида эътироф этилди ва республика босқичига йўлланма олди.    

Фарғона туманидаги 47-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Рухшона Холматова 2-ўрин, Тошлоқ туманидаги 15-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Дилшода Алижонова 3-ўрин билан тақдирланди.

Ғолибларга партия вилоят Кенгаши ҳамда Марғилон шаҳар ҳокимлигининг қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ.

Шарофиддин ҲАКИМОВ олган сурат.