Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 131 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Қўшма йиғилиш ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ЯНГИ ТИЗИМ жорий этилиб, профилактик тадбирлар йўлга қўйилмоқда.

×

 2018-11-24 10:04:50    65

PDF юклаш
Чоп этиш


 Вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида Ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш Республика Комиссияси ва халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.  

Йиғилиш видеоселектор шаклида ташкил этилиб, вилоятимизнинг 19 та  туман ва шаҳарларидаги студиялар ҳамда марказий студияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, унинг аъзолари, Республика Комиссияси  хамда  1-минтакавий ишчи гуруҳи раҳбари, аъзолари, жойлардан маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вилоят, шаҳар, туманлар кесимида ташкил этилган секторлар раҳбарлари, бошқарма, ташкилот, идоралар бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари  иштирок этишди.

       Қўшма мажлисни вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев олиб борди.

Йиғилишда сўз олган Олий Мажлис Сенати раиси, Ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш Республика Комиссияси раиси Ниғматилла Йўлдошев жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича янги тизим жорий этилгани, бу борада кишиларда дахлдорлик ҳисси уйғонгани ҳақида гапирди.

Таъкидландики, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик  меҳнаткаш халқимизнинг эмин-эркин турмуш кечиришида, мамлакатимизга  хориждан сайёҳлар ва инвесторлар оқимининг ортишига бош омил бўлиб қолмоқда. Бундай неъматни эса кўз қорачиғидек сақлаш керак.

Давлатимиз раҳбарининг жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига бағишланган селектор йиғилишларида берган топшириқ ва кўрсатмалари, Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи чоғида бу йўналишда берган вазифалари қай даражада уддаланмоқда? Бундан бир йил аввал минтақавий Комиссия ва вилоят Кенгашининг биринчи қўшма йиғилиши ўтказилган эди ва белгилаб олинган вазифалар ижроси қандай аҳволда олиб борилмокда? 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Республика Комиссиясининг 1-минтақавий ишчи гуруҳи раҳбари Козимжон Комилов маърузасида ана шу саволларга атрофлича жавоблар берилди. Ташкил қилинган минтақавий Комиссиянинг ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар батафсил муҳокама этилди.

Қайд  этилганидек, ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида "шаблон" хариталар эмас, балки ҳудудлар хусусиятларидан келиб чиқиб, уч ойлик муддатга "Йўл хариталари" тайёрланди. Ҳар бир туман ва шаҳарнинг жиноятчилик юз беришига оид аҳволи обдон ўрганилди. Жиноят кўп содир бўладиган маҳаллаларда уйма-уй юрилди. Ишсизликни бартараф этиш йўллари топилиб, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари аниқланди, ичкиликка мойил шахслар рўйхати шакллантирилди. “Менинг  махалламда жиноят содир  этилмайди!”, “Менинг маҳаллам – менинг судьям”, “Участка нозири – маҳалла – оила” ғоялари асосида профилактик тадбирлар йўлга қўйилди. Ихтисослашуви бўйича ташкил этилган судлар томонидан сайёр судлар бевосита маҳаллаларда ўтказилди. 4 та сектор ҳудудидаги ёмон деб баҳоланган ҳудудларда жиноятчилик ошиши мумкин деган ташхис олдиндан қўйилиб, бу бўйича амалий ҳаракатлар олиб борилди.

Пойтахт тажрибаси асосида Марғилон ва Фарғона шаҳарларида "хавфсиз шаҳар" тизимидан фойдаланиш самара берди. Умумий жиноятлар сони ҳисобот даврида 32,8 фоизга қисқарди. Аммо бу ижобий натижалар билан чегараланиб бўлмайди. Содир  этилган битта жиноят ҳам кўп ва унинг профилактикаси мунтазам олиб борилиши зарур, дейилди қўшма йиғилишда.

Ҳуқуқбузарликлар, жиноятлар профилактикаси йўналишида давлат ва жамоат ташкилотларининг кучини бирлаштириш, бунда фаол фуқаролик позицияга эга бўлиш талаб  этилади. Жумладан, халқ сайлаган маҳаллий депутатлар ҳам мазкур жараёнларда ўз фаолликларини оширишлари зарурлиги таҳлиллар натижаларида ҳам кўзга ташланиб қолди. 

Номусга тегиш, қасддан одам ўлдириш, ўғрилик каби жиноят турлари Бешариқ, Бағдод, Бувайда туманларида, Қўқон шаҳрида ортган.

Соғлиқни сақлаш тизимида ҳам хорижга ишлаш учун кетиб, юртимизга қайтганларни тиббий кўрикдан ўтказишда камчиликлар  мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.

    Хотин-қизлар ўртасида ҳукукбузарликлар ва жиноятчилик профилактикаси қай даражада ташкил этилгани ўрганилганида, улар ўртасида жиноят содир  этиш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан  406 тага камайганлиги қайд этилган. Лекин барибир ҳуқуқбузарликлардан бошлаб қотиллик жиноятларигача бўлган ҳолатлар опа-сингилларимиз ўртасида  юз бермоқда.      

Вояга етмаганлар ҳамда ёшлар ўртасида содир  этилган  ҳуқуқбузарлик  ва жиноятлар сони умумий курсаткичларнинг учдан бир қисмини ташкил  этаётгани ҳам ўта ачинарли ҳолатдир. Бунда  таълим муассасалари  –  умумий ўрта таълим мактаблари, лицейлар, коллежлар, олий ўқув юртлари, жумладан, Ёшлар Иттифоқи фаоллигини ошириш зарур. Йиғилишда яратилган шароит  ҳамда берилган имкониятлардан янада самарали фойдаланиш  вақти аллақачон етиб келганлиги айтиб ўтилди. Жиноятчиликнинг олдини олиш фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ёки маҳалланинг иши эмас. Маҳаллаларда юз берган жиноят иссиғида муҳокама қилиниши даркор. Умуман жиноят содир этилмаган маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг эса рағбатлантирилиб борилиши жудаям муҳим. Тўғри, қилинган ишларнинг салмоғи оғир, бироқ жиноятчиликнинг олдини олиш борасида қилинажак ҳаракатлар, амалга оширилиши шарт бўлган вазифалар салмоғи ундан-да залворли.

       Мажлисда ўртага ташланган барча масалалар юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг ахборотлари тингланди.

 Шаҳар ва туманлардаги студияларда иштирок этган номлари тилга олинган маҳаллалар раислари, участка нозирларига ҳам сўз берилди. Камчиликлар рўйи-рост айтилиб, уларни бартараф этиш йўллари кўрсатилди.

Қўшма йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан қўшма қарор қабул қилинди.

 

 

Соҳиба АБДУРАҲМОНОВА.

Суратларни Шерзод ҚОРАБОЕВ олган.