Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Асал байрами

×

 2018-11-27 10:58:39    88

PDF юклаш
Чоп этиш



Юртимизнинг табиий иқлим шароити асаларичиликни ривожлантириш учун жуда қулай. Шу боис асаларичилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш, тармоқда наслчилик ишларини илмий асосда ташкил этиш, асаларичилик хўжаликлари фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2017 йил 16 октябрь куни Президентимиз томонидан имзоланган “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ушбу йўналишдаги вазифаларни янги босқичга олиб чиқди.

Ҳар  йили  куз фаслида Фарғона шаҳрида асал байрамини ўтказиш  анъана тусини олган. Бу йил ҳам 15 ноябрдан бошлаб шаҳар марказида асаларичилар асал маҳсулотларини ҳамюртларимизга тақдим этдилар. 30 ноябрга қадар давом этадиган ушбу байрамда вилоятнинг турли ҳудудларидан  50 нафар асаларичилар ўзларининг 40 хил турдан зиёд асал маҳсулотлари билан иштирок этишмоқда.

– Ҳозирда вилоятимизда етиштирилган асал маҳсулотлари Россия ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилинмоқда. Қолаверса, асалариларнинг экинзорларни чанглатиши эвазига қишлоқ хўжалигида қўшимча даромадларга эришиляпти, – дейди вилоят асаларичилар уюшмаси раиси ёрдамчиси Каримжон Мирзааҳмедов. – Бугунги кунда уюшмамиз аъзолари 350 нафарга етди. Президентимиз томонидан қабул қилинган қарорда асаларичи тадбиркорлар учун ўқувлар ташкил этиш ҳам қайд этилган эди. Бу жиҳат ёш тадбиркорларимиз учун айниқса, муҳим аҳамиятга эга. Шундан келиб чиқиб ўтган йили ҳамкасбларимиз Исроилда, яқинда эса вилоятимизнинг 2 нафар вакили Хитойда тажриба ўрганиб қайтдилар.

Байрамнинг доимий иштирокчиларидан бири Аъзамжон Аҳмаджонов 30 йилдан бери асал етиштириш билан шуғулланади. Тадбиркорнинг хўжалигида айни дамда карпат зотли 130 та асалари оиласи парвариш қилиняпти.

– Минг дардга даво асалнинг фойдали жиҳатини халқимиз жуда яхши билади. Оиламизда касб анъанасини учинчи авлод давом эттиряпти. Ўғлим Азизжон, набирам Билолиддин, жияним Бахтиёржон ҳамиша менга камарбаста. Бугунги ярмаркада танловнинг кенглиги, сифатли маҳсулотларнинг мақбул нархдаги савдоси аҳолини қувонтирмоқда – дейди Аъзамжон ака.

Халқимиз саломатлиги, дастурхонларимиз тўкинлигига хизмат қилаётган асал байрами соҳа вакиллари учун ҳам ўзаро тажриба алмашиш имкониятини бермоқда.

Мадаминжон  СОЛИЖОНОВ.

Муаллиф олган сурат.