Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Номзодлар сараланди ЗУЛФИЯХОНИМ ИЗДОШЛАРИ

×

 2018-11-27 11:00:43    73

PDF юклаш
Чоп этиш



 

   Бу йил мамлакатимизда Зулфия номидаги Давлат мукофотининг таъсис этилганига 20 йил тўлди. Вилоятимиздан юзлаб мазкур мукофотга талабгорлар иқтидори, истеъдодини намоён этиш имкониятига эга бўлдилар.

20 нафар қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофот совриндори сифатида жамият ҳаётида ўзига хос из қолдирдилар. Улардан тўрт нафари республикамиз пойтахтидаги нуфузли олий таълим муассасаси ўқитувчилари, талабалари бўлса, 16 нафари вилоятимиздаги олий ўқув юртлари, ташкилот ва муассасаларда фаолият олиб бормоқдалар.

       Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги  Фармонига мувофиқ Зулфия номидаги Давлат мукофоти 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган иқтидорли қизларга, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг биттадан вакилаларига берилган бўлса, Президентимизнинг жорий йилда қабул қилинган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига биноан Зулфия номидаги Давлат мукофотини ўн ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли қизларга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан икки нафар талабгорларга бериш белгиланди.

     Шунингдек, жорий йилдан бешта йўналишга қўшимча яна иккита-спорт ва жамоатчилик ишларида фаоллик йўналишлари бўйича иштирокчилар сараланадиган бўлди.

     Фарғона шаҳридаги 4-болалар мусиқа ва санъат мактабида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни саралаш вилоят босқичи  бўлиб ўтди.

      Мактаб фойесида ушбу мукофотга талабгор истеъдодли қизларни турли соҳалардаги ижодий намуналари кўргазмаси ташкил этилди. 

      Вилоят босқичининг очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси С. Алимова сўзга чиқиб, Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни танлаш вилоят ишчи гуруҳи, ҳакамлар ҳайъати ҳақида маълумот берди ва еттита йўналишда  иштирок этаётган 19 та шаҳар-туманлардан келган 113  нафар иқтидорлиларга омад тилади.

      Ҳар бир йўналиш бўйича ҳакамлар номзодларнинг фаолияти, ижодий ишларини ўрганиб чиқдилар, улар билан савол-жавоб тарзида суҳбатлар  олиб бордилар.

-            Болалигимдан миниатюра ва хаттотлик санъатига қизиқиб келаман, - дейди Бешариқ туманидан Мухтасархон Умарова.-  Кучли иштиёқ мени Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтига етаклади. Ҳозирда олийгоҳнинг 2 –босқич талабасиман. 10 дан ортиқ ижод намуналарим билан пойтахтдаги музейларда ташкил этилган кўргазмаларда иштирок этдим, бир неча танловлар ғолиби бўлдим. Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзод бўлиш бахти насиб этганидан беҳад хурсандман. Шарқ миниатюра санъатининг сир-асрорларини пухта эгаллаб, дунё кўргазмаларида иштирок этиш эзгу-мақсадимдир.

Истеъдод ва иқтидор камолотга етакловчи кучдир. Танловда иштирок этаётган Зулфияхоним издошлари том маънода баркамоллик тимсолларидир.

 

   М.АБДУРАҲИМОВА.

                                                                             Ш.АСЛОНОВ.

                                                                     Ш. ҚОРАБОЕВ олган суратлар.