Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ёшлар бизнинг келажагимиз ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАР ТАНЛОВИ

×

 2018-11-27 11:02:23    61

PDF юклаш
Чоп этиш


    

 

Фарғона ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-интернатида  2-Республика “Самарали инновацион ғояли қурилма” кўрик-танловининг  вилоят босқичи бўлиб ўтди.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил 26 майдаги “2017-2021 йилларда  муқобил ва ноанъанавий энергия манбаларидан  иқтисодий ва ижтимоий  соҳа тармоқларида  самарали фойдаланиш  чора-тадбирлари  Дастури тўғрисидаги ” Қарорида кўзда тутилган мақсадларни ўзида мужассам этган  танов ёшларга катта имконият беради. 

Танловда вилоятимиз касб-ҳунар коллежларининг иқтидорлари ўқувчилари  инновацион лойиҳаларини тақдим қилдилар.

 Мен “Қуёш батарейкали кўча ёритгичлари” лойиҳам билан қатнашяпман, – дейди  Данғара маиший хизмат кўрсатиш  касб-ҳунар коллежи ўқув ишлаб чиқариш мажмуаси ўқувчиси Дилшод  Абдувалиев. –  Лойиҳа жорий йилда “Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида туманимиздаги Боғиш қишлоғида амалиётга татбиқ этилади.

Шунингдек,  Учкўприк тумани  хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Зоҳиджон  Аҳмедовнинг ўт қирқиш мосламасидан ҳозирда  мингдан зиёд хўжаликларда фойдаланилмоқда. Олтиариқ агросаноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Жумабой Мадаминовнинг соатига 500 кг. макккажўхори ва кунгабоқарни бандидан ажратиб доналайдиган  аппарати самарадорлиги билан аҳамиятлидир.  

Танлов якунларига кўра,  Фарғона алоқа, Қўқон тиббиёт, Фарғона тумани технология,  Қиргули қурилиш ва саноат, Марғилон қурилиш,  Фарғона шаҳар санъат, Бағдод педагогика касб-ҳунар коллежлари биринчи ўринга лойиқ топилди. 

 Танловда  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси  профессори  Қ.Амманов,  вилоят ҳокими ўринбосари вазифасини бажарувчи Ф.Қосимов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Т.Холдаров, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси бошлиғи Қ.Ишанов  иштирок  этди ва сўзга чиқди.

 

 

 

 Камола ПОЛВОНОВА.

 Шерзод ҚОРАБОЕВ олган суратлар