Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 165 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ ЎТТИЗ ТЎҚҚИЗИНЧИ СЕССИЯСИ

×

 2018-11-27 11:06:14    67

PDF юклаш
Чоп этиш



            Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда депутатлар ва сенаторлар, доимий комиссия раислари, сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, вилоят, шаҳар, туман прокуратуралари, вилоят, туман, шаҳар солиқ идоралари раҳбарлари ва бошқа ҳуқуқий идоралар, ОАВлари вакиллари иштирок этди.

Сессияни халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев очди ва олиб борди.

Кун тартибидаги асосий масала вилоят маҳаллий бюджети прогноз кўрсаткичларининг ортиғи билан бажарилиши, бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланди.

Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Олимхон Рустамов сўзга чиқди.

Таъкидлаб ўтилганидек, жорий даврда бюджет даромадлари базасини мустаҳкамлаш юзасидан амалий таклифлар ишлаб чиқиш, солиқлар ва мажбурий тўловларни уларнинг манбаалари кесимида тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан мониторингини амалга ошириш ва тегишли бюджетнинг ижро этилиши жараёнида унга тушумларни кўпайтириш бўйича қўшимча захираларни аниқлаш ҳамда маҳаллий бюджетга тўлиқ йўналтириш талаб этилмоқда.

Айни шу жараённи ўрганиш мақсадида Ҳисоб палатаси ҳамда республика Бош прокуратураси вакилларидан иборат ишчи гуруҳи вилоятимизда ўрганиш ишларини олиб борди. 2018 йилда маҳаллий бюджетга қўшимча 548,0 миллиард сўм маблағ жалб қилиш юзасидан берилган топшириқлар ижросини самарали якунлаш бўйича чора-тадбирлар ҳолати таҳлил этилди. Жумладан, инвестицияни ривожлантириш, солиқ қарзини қисқартириш тажрибасини ошириш ҳақида сўз юритилди. Ишчи гуруҳи томонидан 4 та объектда олиб борилган ўрганишларда бир қатор камчиликлар қайд этилди. Хусусан, солиқ қарзини ундириш, транспорт, бозорлар фаолияти ва паспортлаш тизими бўйича олиб борилган мониторингларда рўйхатдан ўтмасдан фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари аниқланди. Техник ҳолати соз бўлган автоуловларнинг лицензиясиз иш олиб бораётгани, вилоятда 3502 та транспорт воситасининг рўйхатдан 4047 та транспортнинг техник кўрикдан ўтказилмагани ҳақида жиддий хулосалар билдирилди.

Навбатдан ташқари сессияда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Акмалхўжа Мавлонов ҳам сўзга чиқди ва кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.

Қайд этилганидек, ишчи гуруҳи томонидан 5609 та ҳолатда тафовутлар аниқлангани, камерал назорат борасидаги камчиликлар, яширилган солиқ суммасини ундириш борасидаги аҳвол, ҳатто айрим тадбиркорлик субъектларига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида аниқ мисоллар ўртага ташланди. Бозорлар ва тадбиркорларнинг норасмий фаолияти бўйича, айниқса, Қўқон шаҳри мутасаддиларига танқидий баҳо берилди.

Ўз ҳудудларида ишчи гуруҳи фаолиятини ташкиллашда камчиликларга йўл қўйган Фурқат, Бешариқ, Бағдод ва Данғара туманлари масъулларига ҳам эътирозлар билдирилди. Дахлдор идора вакиллари зиммасига тегишли топшириқлар юклатилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Мақсуджон Маматхонов сўзга чиқиб, вилоятда бюджет прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши, бюджетга қўшимча маблағ жалб этиш ҳамда маҳаллий бюджет даромадлар базасини кенгайтириш ва қўшимча даромад тушуми манбаларини йўналиши бўйича ундирилишини таъминлаш юзасидан ахборот берди.

Жумладан, вилоятда ўтган 10 ой учун 1768,8 миллиард сўм прогноз белгиланган бўлиб, 1 ноябрь ҳолатига 2131,1 миллиард сўм маблағ ундирилиб, прогноз 120,5 фоизга бажарилди ва бюджетга қўшимча 362,3 миллиард сўм кўп маблағ тушуми таъминланди. Шунингдек, 2018 йилда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 402,4 миллиард сўм кўп маблағ туширилишига эришилди.

Музокараларда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси раиси Раҳматулло Камолов сўзга чиқди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ.

Шерзод ҚОРАБОЕВ олган сурат.