Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 258 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Футбол ЦЕМЕНТЧИЛАР БЕЛЛАШУВИ

×

 2018-11-27 11:07:53    74

PDF юклаш
Чоп этиш


 

                                                               

 

        Шу йил 21 ноябрда  Яйпандаги  марказий  стадионда футбол бўйича вилоят кубогининг финал учрашуви ўтказилди. Майдон эгалари-тумандаги цемент заводи оталиғидаги “Турон” жамоаси Қувасойнинг “Цементчи” жамоасини  қабул қилди. Маҳаллий  санъаткорлар учрашув бошланиши олдидан мухлисларга куй-қўшиқлар ҳадя этиб, уларга кўтаринки руҳ бағишлашди.

      Иккала  томон ҳам ғалабани қўлга киритиш учун бор куч ва имкониятларини ишга солди. Аксари  ишқибозлар  ғалаба  майдон  эгалари томонида бўлади, деб қаттиқ ишонган эдилар. Чунки “Турон” таркибида Мўйдин Мамазулунов, Отабек  Исроилов,  Собир Ҳамидов  ҳамда Шоҳруҳ Холматов каби Ўзбекистон футболининг супер лигасида тўп сурган машҳур футболчилар бор эди.

      Лекин амалда ишқибозлар тахмини ўзини оқламади. Янги кучлар билан бойитилган  Қувасой жамоаси  устунликни қўлга олиб, яйпанликлар дарвозасига кетма-кет голлар киритди. Абдуқодир Артиков ҳамда Элёр Мўйдиновлар  киритган  голларга  “Турон”  ҳужумчиси  Мўйдин  Мамазулунов битта  гол билан  жавоб  қайтара  олди,  холос. Шу тариқа учрашув 2:1 ҳисобида  қувасойликлар фойдасига ҳал  бўлди.

        Аммо мутахассислар тўғри таъкидлаганидек, бу баҳсда ҳеч ким ютқазмади. Чунки Яйпан  жамоаси аллақачон иккинчи лига мусобақасида ғолиб чиқиб, келгуси йили Ўзбекистон футбол чемпионатининг пролигасида ўйнаш  ҳуқуқини қўлга киритган. “Цементчи” эса вилоят кубогининг 2018 йилги  ғолибига айланди.  Шу  боис учрашув  охирида  мухлисларнинг гулдурос  қарсаклари  остида вилоят  футбол ассоциациясининг биринчи  вице президенти Расулжон Йўлдошев ва Ўзбекистон туман ҳокими ўринбосари Исроил Турсунов ғолибларга соврин ва мукофотларни тантанали равишда топширдилар.

      -Мен жуда кўп футбол мусобақаларини кузатганман, – дейди “Нефтчи” футбол жамоасининг ахборотчиси Ҳожиакбар Жабборов. – Лекин бугунги учрашувдаги файз ва ажойиб кайфиятни ҳеч ерда учратмаганман. Яйпандаги беллашувга вилоят футбол ассоциацияси, Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ва Яйпан цемент корхонаси раҳбарлари катта масъулият билан тайёргарлик кўрганликлари биз мухлисларни жуда қувонтирди.  

                                                                                       Дониёр ЭРГАШЕВ.