Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ҳаёт ва ҳуқуқ ХАЛҚ РОЗИЛИГИ – ФАОЛИЯТИМИЗНИНГ БОШ МЕЗОНИ

×

 2018-11-27 11:12:59    72

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугунги кунда жамият ўзгармоқда, аҳолини ўйлантираётган масалалар давлат органлари билан ҳамкорликда очиқ муҳокама этилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Эътиборлиси, мурожаатларда кўтарилаётган масалалар фуқаролар томонидан давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятидаги камчиликларга эътибор қаратиш, ўз таклифларини илгари суриш имконини бермоқда.

Ўтган 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилингани барча даражадаги давлат органлари фаолиятида “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни амалда қарор топтириш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этишга хизмат қилди.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, мурожаатларнинг аксарият қисми тадбиркорлик субъектларининг ривожланишига халақит бераётган тўсиқ
ва ғовларни бартараф этиш, қонунчиликка зид бўлган идоравий қарорларни бекор қилиш, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, банк кредитларидан эркин фойдаланиш, уй-жой-коммунал ва йўл-транспорт хизматлари сифатини яхшилаш масалалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг фаолияти юзасидан келиб тушмоқда.

2017 йил 12 сентябрдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонуни ва давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Президентнинг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари институти фаолияти мустаҳкамлангани муҳим янгилик сифатида эътироф этилди. Ушбу институт инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг мурожаат қилишга оид конституциявий ҳуқуқини таъминлаш ва ушбу тузилмалар ёрдамида халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имкониятининг муҳим механизми сифатида намоён бўлмоқда.

Айнан ушбу қонунда халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхонанинг асосий вазифалари, уларни ҳар томонлама ривожлантириш орқали фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш омиллари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари  қайд этиб ўтилган.

Қонуннинг 11-моддасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарининг ва Виртуал қабулхонасининг асосий вазифалари сифатида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган, мурожаатлар билан ишлашнинг самарали тизими фаолиятини таъминлаш, мурожаат қилишга оид конституциявий ҳуқуқнинг сўзсиз амалга оширилиши учун шароитлар яратиш, мурожаатларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этиш, тегишлилиги бўйича давлат органларига, ташкилотларга юборилган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга ошириш, жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг қабулларини ўтказиш, шу жумладан видеоконференцалоқа воситасида ўтказиш кабилар белгиланган.

Бугун халқ ҳаётида муҳим масканга айланган ушбу қабулхоналар орқали юртдошларимиз ўзларининг талаб ва истаклари, таклифларини давлат органлари раҳбарларига эркин билдиришга муваффақ бўлмоқда. Хусусан жойлардаги халқ қабулхоналарида прокурорлар қабулининг ўтказилиши, сайёр қабуллар ташкил этилиши ҳам ўз самарасини бермоқда. Қолаверса, мазкур қонуннинг ижро этилиши мунтазам ўрганиб борилмоқда. Ушбу самарали тизим давлат органларининг мурожаатлар билан боғлиқ ишни ташкил этишда уларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатларига, расмиятчилик, бюрократизм ва сансалорлик ҳолатларига доир қатор тизимли камчиликларга барҳам берди.

Ҳар бир мурожаат ортида аниқ бир шахс ёки жамоанинг  манфаатлари туриши, уларга  муносабат раҳбарларга бўлган ишончни амалда  ҳал қилиши исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир. Буни “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг ҳаётга татбиқ этилгани ҳам яққол кўрсатиб турибди. Бир сўз билан айтганда, келиб тушаётган мурожаатлар халқимизни жамиятда юз бераётган кенг кўламли, катта ижтимоий-сиёсий ўзгаришларга бефарқ эмаслигидан, аксинча, унга нисбатан дахлдорлик ҳисси ошиб бораётганлигидан далолат беради.

Бахром ЯКУБОВ,

Республика Бош прокуратураси

бошқарма катта прокурори,

Бахтиёр СОБИРОВ,

Фарғона шаҳар прокурорининг ўринбосари.