Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 259 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Халқ қабулхоналарида ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ

×

 2018-11-27 11:25:01    76

PDF юклаш
Чоп этиш



 

Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг Фарғона вилоятидаги халқ қабулхонасида вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

 

 “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимиз учун хизмат қилиши керак”. Ушбу ғоянинг бугунги амалий ифодасини ўтказилаётган қабуллар ва очиқ мулоқотлар ҳам тасдиқлайди.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг навбатдаги сайёр қабулига асосан, Фарғона шаҳри фуқаролари жалб этилди. Ушбу ҳудудда нисбатан аҳолининг зичлиги, тушаётган мурожаатлар сонининг юқорилиги улар иштирокида алоҳида қабул ўтказиш заруратини юзага келтирди. Бу галги қабулга ўз мурожаати билан келган шаҳар фуқаролари сони 90 нафарга яқинни ташкил этди.

Қабул давомида менинг мурожаатим ижобий қабул қилинди.  Ўғлимни ишга жойлаштириш бўйича вилоят ҳокими мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқ берди. Ўғлим ишли бўлганлигидан жуда хурсандман, – дейди Иброҳим Аташов.

Фуқаролар мурожаатларининг асосий қисми уй-жой, тадбиркорлик учун ер ва кредит ажратиш, эҳтиёжманд оила вакиллари учун моддий ёрдам, таълим муассасаларининг тўлов-контракт суммаларини ўз вақтида тўлай олмаслик сабабли келиб чиқаётган муаммолардан иборат бўлди. Энг муҳими, уларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ҳал этилишига эришилди.

– Ҳовлимиз бузилиб кетганлиги сабабли уй-жой қуриш учун ер сўраб вилоят ҳокимига мурожаат қилдим, масалам яхши томонга ҳал бўлганлигидан жудаям хурсандман, – дейди фарғоналик Ёрулло Абдураупов.

Қабул жараёнига жалб этилган вилоят мутасаддилари тегишли топшириқ асосида ўз йўналиши бўйича мурожаатчилар билан алоҳида суҳбатлар олиб боришди. Бу эса муаммонинг янада тез ҳал этилишига замин яратади.

 Умуман олганда, бугун халқнинг розилигига эришиш, кишиларнинг турмуш даражасини яхшилаш, муаммолар ечимига кўмаклашишда бу каби қабуллар муҳим ўрин тутмоқда. Чунки халқ қабулхоналарига умид билан келган фуқаролар кўнглида мамнунлик ва давлат идораларига нисбатан кучли ишонч билан қайтяпти. Зотан, мамлакатимизда ҳар бир нарса инсон ва унинг манфаатлари учун хизмат қилар экан, одамлар ислоҳотлар самарасини узоқни кутмай, бугуннинг ўзида кўришга ҳақлидир. 

Ўз мухбиримиз.