Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 92 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Инвестицион муҳит жозибадорлиги йўлида

×

 2018-11-28 09:15:46    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўтган 25 йил мобайнида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Ўзбекистонга иқтисодий, давлат бошқаруви, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида амалга оширилаётган   ислоҳотларни қўллаб қувватлаш ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТТД) доирасида фуқаролик жамияти институтлари ва оддий фуқароларга мамлакатнинг ўтиш давридаги қийинчиликларини бартараф этишда ёрдам беришга қаратилган кенг кўламли тадбирларни амалга оширилмоқда.

БМТТД давлат ва нодавлат муассасаларига иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ва Ўзбекистон халқининг фаровонлигини таъминлаш учун зарур бўлган билим, тажриба ва ресусрлардан фойдаланишда яқиндан ёрдам бермоқда.

БМТТДнинг лойиҳалари доирасида 2011-2012 йиллар давомида Андижон, Фарғона, Сирдарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 4 та бизнес қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этилди ва уларнинг тажрибаси бутун мамлакат бўйлаб тадбиқ этилмоқда.

Ижобий ишларнинг давоми сифатидаЎзбекистон РеспубликасиИнвестициялар бўйича Давлат қўмитаси билан биргаликда “Ҳудудларни инвестициявий жозибадорлигини оширишнинг самарадор йўллари тўғрисида”ги семинар-тренинг ташкил этилиши белгиланди.

Мазкур тренинглар Республиканинг барча ҳудудларида давлат бошқарув идоралари, ташкилот ва корхоналар вакиллари иштирокида юқори савияда ўтказилиши режалаштирилган.

Бугун 24 ноябр куни Латвия давлатининг халқаро экспертлари Марис Пукис ва Андрис Яунслейнисларнинг семинар-тренинги Фарғона вилоятида ўз ишини бошлади.

Тренинг давомида ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, хорижий инвестиция жалб этиш кўламини кенгайтириш, тадбиркорликни ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, инфратузилмани ўзаро боғлиқ ҳолда ривожлантириш, тадбиркорлик учун ер майдонлари ва бино-инооштлар ажратишнинг самарали усуллари, йирик хорижий инвесторлар билан музокаралар стратегияси каби йўналишлардаги кўникмалар берилиши кўзда тутилган.

Мазкур тренингда вилоят фаоллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш, ўз иш фаолияти давомида фойдаланиш учун қимматли маслаҳатлар ва таклифларга эга бўлиш ҳамда уни кенг қўллаш имкониятини қўлга киритади.

Бу эса, иқтисодиётнинг барча жабҳаларида хорижий тажрибани ошириш, бошқаришда янги услубларни жорий этиш, инвестицион муҳит вабизнесни юритишни юқори даражага кўтариш,жамиятда ўзини ўзи бошқариш тизимини жадаллаштиришда ўз самарасини беришига ишонамиз.