Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 88 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Тўдалик тадбиркорлар

×

 2018-11-30 17:00:15    103

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сонли қарорига асосан “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури ижросини таъминлаш мақсадида Риштон туманида ҳам қишлоқ ва маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига аҳолининг бандлигини таъминлаш, ишсизликни камайтириш мақсадида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб бориляпти.

Туманда истиқомат қилаётган 339 нафардан ортиқ фуқаро туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари учун ваколатли банклардан имтиёзли кредитлар олишга амалий ёрдам сўраб мурожаат қилганлар. Уларнинг бизнес лойиҳалари кенгашда банк, молия, солиқ ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат махсус комиссия томонидан атрофлича ўрганилиб, тумандаги банкларга тавсия қилинган. 

- Ушбу фуқароларнинг 10 нафарига “Микрокредитбанк” филиали томонидан 133 миллион 900 минг сўм, “Халқ банки” филиали томонидан 29 нафар фуқарога 299 миллион 500 минг сўм ва “Агробанк” филиали томонидан 27 нафар фуқарога 380 миллион 550 минг сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. - деди кенгаш раиси Ҳасанбой ака Деҳқонов. - Шулардан 45 таси иссиқхона, 7 таси чеварчилик, 11 таси чорвачилик (қўйчилик), паррандачилик ва бошқа соҳаларни ривожлантириш учун. Бундан ташқари кўплаб ёшлар ширинликлар тайёрлаш мини корхоналарини ташкил қилиш, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш турларини янада кўпайтириш, электр ускуналари ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантиришни мақсад қилганлар. Бунинг учун юқоридаги банкларнинг туман филиаллари мутахассислари тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказишиб, фаолиятларини юритишларида амалий ёрдам беришмоқда.

“Тўраобод” МФЙда яшовчи Бахтиёр Деҳқонов ўз хонадонида, томорқасининг 3 сотих ерига бундан 6 йил аввал отаси, тажрибали деҳқон Ҳасанбой ака билан маслаҳатлашиб турмуш ўртоғи Камолатхон билан иссиқхона ташкил қилган ва 60 туп “Меъёр” номли сермева лимон кўчатларини эккан эди. Оила аъзолари ўтган 2017 йилда лимондан 17 миллион сўм даромад қилди.

Бахтиёр мазкур тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида бу йил “Агробанк” Риштон туман филиалидан 3 йил мобайнида тўлаш шарти билан 8,5 млн. сўм кредитни 7 фоизли имтиёзли тарзда олиб, яна битта иссиқхона ташкил қилди. Шу кунларда иссиқхонанинг устини махсус плёнка билан ёпиб, ичига кузги-қишки резавор экинлар экиш тараддудини кўряпти. Келгуси йилдан бошлаб бу иссиқхонада ҳам лимон кўчатлари парваришини бошлайди.

 “Ариқбўйи” МФЙда истиқомат қилувчи Ғайратжон ака Омонов ҳам тадбиркорликни мақсад қилиб, ўтган йили “Агробанк” туман филиалидан 8,5 млн. сўм имтиёзли кредит олиб, томорқасининг 2,5 сотих ерига иссиқхона ташкил қилди. “Микрокредитбанк”дан эса 800 минг сўм кредит олиб, 24 туп лимон кўчати экди.

-Бу йил янги иссиқхонага бодринг экиб, 4 миллион сўм даромад қилдик - деди тадбиркор Ғайратжон ака. – Ҳозир қишли-қировли кунларда аҳоли дастурхонини турли ошкўклар билан таъминлаш мақсадида укроп, петрушка, кашнич каби экинларни парвариш қиляпмиз.

Ғайратжон ака турмуш ўртоғи Мўътабархон опа ва етти нафар қизлари билан томорқасидаги 13 сотих ердан унумли фойдаланиш хадисини олишган. Даромад  ҳам шунга яраша. 

Зайлобиддин ЙИГИТАЛИЕВ,

“Фарғона ҳақиқати” махсус мухбири.

 

 

Суратда: Ёш тадбиркор Бахтиёр Деҳқонов ва унинг турмуш ўртоғи Камолатхонлар бу йил ўтган йилгидан анча мўл ҳосил олишни режалаштириб турибдилар.

 

Муаллиф олган сурат.