Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 88 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фестивалга пухта тайёргарлик зарур

×

 2018-12-01 10:44:20    76

PDF юклаш
Чоп этиш



 

Маълумки, 2018 йил 1 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  Қўқон шаҳрида “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3991-сон қарори қабул қилинган эди. Ушбу қарор ижроси юзасидан вилоятда фестивални юқори савияда ўтказиш мақсадида тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Вилоят ҳокимлигининг 2018 йил 6 ноябрдаги 306/01-49-сонли кенгайтирилган йиғилиш баёни билан ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида 15 та Ишчи гуруҳ аъзоларига вазифалар аниқ белгилаб берилган эди.

Кеча 30 ноябрь куни вилоят ҳокими Ш.Ғаниев тайёргарлик ишларининг бориши юзасидан Қўқон шаҳрида йиғилиш ўтказди. Йиғилишда Қўқон шаҳар ҳокими М.Усмонов, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари қатнашдилар.

Вилоят раҳбари орадан 25 кун ўтган бўлишига қарамасдан ушбу ишчи гуруҳларнинг фаолияти сезилмаётганлигини, иш режаларининг мавжуд эмаслигини танқид қилди.

Жумладан, замонавий меҳмонхоналар қурилиши учун Қўқон шаҳар Бош режасига мувофиқ бўш турган ер майдонларини танлаш ва ўрнатилган тартибда ташаббускорларга ёпиқ аукцион орқали ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли Фармон талаблари асосида сотилишини таъминлаш бўйича топшириқ ҳали бажарилганича йўқ.

Халқаро Фестиваль веб саҳифасини тайёрлаш, тасдиқланган дастурни туристик календар режасига ва интернет, ижтимоий тармоқларга киритиш ҳамда мунтазам равишда янгиликлар, фотосуратлар, аудио ва видео материаллар билан янгилаб боришни ташкил этиш бўйича ҳам ишлар суст, ҳозирда Халқаро Фестиваль веб саҳифасини тайёрлаш ишларига киришилмоқда.

Қўқон шаҳрида ҳунармандлар бозорини ташкил этиш, мавжуд кийим-кечак бозорларини таъмирлаш, тартибга келтириш ва реконструкция қилиш борасидаги таклифлар, амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот тақдим этилмаган.

Юқоридаги камчиликларни танқид қилар экан, вилоят ҳокими томонидан Фестивалга тайёргарлик кўриш ишларини амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида масъул раҳбарлар зиммасига 20 банддан иборат топшириқлар юклатилди. Жумладан, Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш Концепциясини, дастури ҳамда сценарийсини ишлаб чиқиш Халқаро ҳунармандчилик фестивали кунлари ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос миллий ҳунармандчилиги ва маданий ҳаётини акс эттирувчи ҳунармандлар шаҳарчалари лойиҳаларини тайёрлаш; Халқаро ҳунармандчилик фестивалини рамзи (логотипини) тайёрлаш бўйича танлов эълон қилиш; Халқаро ҳунармандчилик фестивалида иштирок этадиган хорижий давлатлардан маҳоратли амалий санъат усталари, соҳа олимлари ва фахрий меҳмонлар рўйхатини шакллантириш лозимлиги, шунингдек, Халқаро ҳунармандчилик фестивалини очилиш ва ёпилиш маросимларини юқори савияда ўтказиш бўйича тадбир сценарийси ва саҳна декорациялари бўйича таклифларни ишлаб чиқишлари талаб этилади.

Қурилиш ва реконструкция ишлари бўйича ҳам фестиваль доирасида тадбирлар ўтказиладиган объектлар жойлашган ҳудудларда таъмирлаш, хусусан, маданий мерос объектларини реконструкция қилиш, ободонлаштириш, қўкаламзорлаштириш, ёритиш, ишларини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар режаси, харажатлар сметасини ишлаб чиқиш, шаҳардаги коммуникация тизимларини таъмирлаш, кафе-ресторан,умуммий овқатланиш шохобчаларининг ҳолати бўйича ва бошқа кўплаб вазифалар белгилаб берилди.

Айниқса, шаҳарда “Ҳунармандлар савдо маркази”ни ташкил этиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Топшириқларни бажариш муддатлари белгилаб берилди ва йиғилиш баёнига киритилди.

 

Вилоят ҳокимлиги матбуот котиби