Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 59 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти делегациясининг Россия Федерациясига сафариСамарали ҳамкорликка қадам

 2018-12-10 17:56:36    69

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Жорий йилнинг октябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро Форумда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳар томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзаро иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳамкорликни юксалтириш борасида маълум ҳужжатлар имзоланган эди. Ушбу Форумда Фарғона вилояти ҳокимлиги делегацияси ҳам иштирок этган ва натижада, Россия Федерациясининг бир неча вилоятлари ва Фарғона вилояти ўртасида дўстлик, ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, қардошлик битимлари тузилган эди. 4-9 декабрь кунлари вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошчилигидаги вилоят ҳокимлиги вакиллари ва тадбиркорлардан иборат делегация Россия Федерациясининг Бошқирдистон Республикаси ва Оренбург вилоятларида сафарда бўлди.

Бошқирдистон.

5-декабрь куни делегация аъзолари Уфа шаҳридаги «Индустриал парк»да бўлиб, «Kronospan-Башкортостан» корхонаси фаолияти билан танишдилар. «Kronospan-Башкортостан» индустриал парки бошқарувчи-директори А.Пензин билан суҳбатда корхона фаолияти ҳақида маълумот беришини сўраймиз:

-Корхонамиз «Kronospan» компанияси инвестицияси туфайли бунёд этилган бўлиб, у 9 гектар хусусий ер майдонига эга, - дейди А.Пензин. -  Ҳозирда майдонни кенгайтириш ҳаракатидамиз. Бу ерда ёғоч ва металлга ишлов бериш орқали турли кўринишдаги мебель ва девор учун қопламалар, плиткалар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Шунингдек, корхона автомобиль ва темир йўлларга эга. Корхона муассиси Бошқирдистон ҳукумати ҳисобланади.

Компания фаолияти билан танишган тадбиркорлар гуруҳи келгусида биргаликдаги фаолиятни режалаштирдилар.

Шу куни Уфа шаҳридаги Инвесторлар уйида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг Бошқирдистон ҳукумати бош вазири ва ҳукумат аппарати бошқаруви раҳбари ўринбосари Ильшат Тажитдинов билан расмий учрашуви бўлиб ўтди. Унда ҳар икки томондан ҳукумат вакиллари ва тегишли компаниялар директорлари иштирок этдилар.

И.Тажитдинов меҳмонларни қутлаб, Бошқирдистоннинг иқтисодий ва экспорт салоҳияти билан таништирди. Учрашувда келгуси ҳамкорликлар юзасидан музокаралар олиб борилди. Жумладан, металл ва ёғочга ишлов бериш, машинасозлик, агросаноат, нефтехимия, қишлоқ хўжалиги, асаларичилик соҳаларида ҳамкорлик, шунингдек, маданият, фан-техника йўналишларида дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари бўйича таклифлар билдирилди.

Вилоят ҳокими Ш.Ғаниев ўз сўзида  октябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро Форумда Президентимиз олдимизга қўйган вазифалардан бири давлатларимиз ва регионларимиз аро дўстликни мустаҳкамлаш эканини таъкидлади. Шу билан бирга, вилоят ҳокими бир нечта масалаларни ўртага қўйди. Жумладан, тил борасида халқларимиз ўртасида тўсиқнинг йўқлиги, шунинг учун ҳамкорлигимиз муваффақиятли бўлиши, асаларичилик соҳасини ривожлантириш, Бошқирдистонда ўқийдиган талабаларимиз, меҳнат муҳожирларимиз шароити, маданий алоқалар масалаларини кўтарди. Шунингдек, Уфага Фарғонадан транспорт қатновини йўлга қўйиш, бу ердаги медицина ёки қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича Фарғонада қўшма факультет очиш таклифини берди. 2019 йил, сентябрь ойида Қўқонда бўладиган «Ҳунармандчилик фестивали»га Бошқирдистондан вакилларни таклиф қилди.

И.Таджитдинов Ш.Ғаниевнинг фикрларини тўлиқ қўллаб-қувватлади, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига қулай шароитлар яратиш борасида иш олиб боришини айтди. Учрашувнинг бошқа қатнашчилари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

-2018 йилдан Фарғона вилояти билан ҳамкорлигимиз бошланди. Бу жуда катта ҳудуддаги вилоят, бизнинг республикамиз ҳам шунга ярашадир. Бизнинг республикамиз логистик марказ сифатида жуда қулай. Фарғонадан келтириладиган товарлар, масалан, қуритилган мевалар, аввало Уфага келиб тушади ва бу ердан бутун мамлакатга тарқалади. Аллақачон товар айирбошлаш йўлга қўйилган, лекин уни янада юксак даражага чиқариш керак деб ҳисоблайман. Ундан ташқари, биргаликда асаларичилик саноатини йўлга қўйиш устида ишлаяпмиз. Асалариларимизнинг иссиқ жойларда қишлаши масаласини кўриб чиқяпмиз, буни 2019-2020 йилларга мўлжаллаяпмиз. 100 миллион АҚШ доллари ҳажмида товар экспортини бажаришни режа қилганмиз, бунда фарғоналик дўстларимизнинг ҳиссаси катта бўлади, - деди Бошқирдистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Ильшат Фазрахманов.

Куннинг иккинчи ярмида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Уфа шаҳридаги Бошқирдистон Республикаси Савдо-саноат палатаси биносида тадбиркорлар билан учрашув ўтказди. Учрашувни Савдо-саноат палатаси директори Азат Фазлыев олиб борди.  Тадбирда Бошқирдистон ва Фарғона тадбиркорлари сўзга чиқиб, ўз соҳалари бўйича тақдимотлар ўтказдилар. Расмий учрашув сўнгида Бошқирдистон савдо-саноат палатаси ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик юзасидан меморандум имзоланди. Шундан сўнг тадбиркорлар шўъбаларга бўлиниб ўзаро ҳамкорлик фаолияти юзасидан музокаралар олиб бордилар.

 Шу куни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Уфа шаҳридаги қатор мукофотлар ва мингдан ортиқ медаллар соҳиби бўлган Россия Федерацияси Бошқирдистон Республикаси “Асаларичилик ва апитерапия бўйича илмий-тадқиқот маркази” давлат муассасасида бўлиб, унинг фаолияти билан танишди. Асал ва асаларичилик маҳсулотлари ассортиментини кўздан кечирди. Келгусида соҳани ривожлантириш ва илмий ҳамкорлик бўйича ишлар режалаштирилди. Жумладан, илмий-тадқиқот маркази томонидан Бошқирдистон ариларини Фарғонада кўпайтириш таклифи ҳам берилди. Фарғона давлат университетида ташкил этилажак асаларичилик маркази билан ҳамкорлик режалари тузилди.

Оренбург.

Фарғона вилояти делегациясининг Россия Федерациясига сафари Оренбург шаҳрида давом этди. 6-декабрь куни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошчилигидаги Фарғона делегациясини Оренбург вилояти губернатори Ю.А.Берг расман тантанали равишда кутиб олди. Оренбург администрациясида ишбилармонлар нонуштаси чоғида вилоятимиз ҳокими билан суҳбат ўтказилди.

Тушдан сўнг делегация «Армада» савдо-кўнгилочар марказида «Оренбург - Евросиё қалби» номли 8-Халқаро бизнесмен ва тадбиркорлар форумида иштирок этди. Ушбу Форумда жаҳоннинг Беларусь, Тожикистон, Хитой, Қирғизистон, Ўзбекистон каби давлатларидан 3500 дан ортиқ одам қатнашди. Тадбир сўнгида «Халқаро туризм фестивали» номли видео, фото ва анимациялар конкурси ғолиблари тақдирланди.

Эртаси куни Оренбург Ҳукумат уйидаги Оренбург вилояти ҳамда Фарғона вилояти ҳукумати вакиллари ҳоким ўринбосари М.Абдураҳмонов, Ҳукумат раиси (губернатор) ўринбосари Д.Калугин бошчилигида расмий учрашув чоғида музокара ўтказдилар. Унда ҳар икки томонларнинг иқтисодий, инвестицион салоҳияти намойиш қилинар экан, ҳамкорлигимиз борасидаги долзарб масалалар ва таклифлар кўриб чиқилди. Учрашувда турли соҳа раҳбарлари ўз таклифлари билан иштирок этдилар.

Жумладан, Ўзбекистон билан товар айирбошлаш, Ўзбекистондан қуруқ мевалар экспорт қилиш, таълим соҳасида ҳамкорлик таклифлари билдирилди. Шунингдек, Оренбург журналистлари билан Фарғоналик журналистлар ўртасида, ОАВ ўртасида ижодий ҳамкорлик, Ўзбекистондан борган меҳнат мигрантлари ҳаётини ёритиб бориш масалалари, шифохоналарда ўзбек тилида табло бўлиши, ўзбекча газеталар тарқатилиши ўртага ташланди.  Шунингдек, Оренбургга Фарғонадан тўғридан-тўғри учадиган самолёт рейси қўйиш, Оренбургдан тўғридан-тўғри ун ва буғдой импорт қилиш, ҳар икки вилоятнинг туристик зоналарида дам олишни ташкил қилиш таклифлари ҳам билдирилди.

Шу куни делегация аъзолари вилоятнинг бир қатор объектларида бўлдилар. Жумладан, «Локомотив» савдо комплексида ҳам бўлиб, миллий маҳсулотлар савдоси билан танишдилар ҳамда савдо-сотиқ, товар айланиши масалаларини муҳокама қилдилар.

Фарғона делегацияси Фёдоров номидаги кўптармоқли кўз касалликлари микрохирургия марказида ҳам бўлди. Бу марказ бир кунда 350 дан ортиқ аҳолига, бир йилда 60 000 одамга медицина хизмати кўрсатади. Медицина маркази энг замонавий офтальмологик технологиялардан фойдаланади, лазер ёрдамида операциялар ўтказилади. Беморлар дастлабки диагностика, маслаҳат қабулидан сўнг хирургияга киришади. 70% аҳолига бепул хизмат кўрсатилади. Бир кунда лазер коррекцияси орқали 169 та операция ўтказилади. Бу ерда болалар бўлими ҳам бор.

Кейинги объект кўптармоқли хизмат кўрсатиш маркази бўлиб, ушбу марказ аҳолига 262 хил давлат хизматлари кўрсатади. Марказ директори Александр Денисов делегация аъзоларини марказ фаолияти билан таништирди. Кун давомида делегация аъзолари Оренбург жун маҳсулотлари фабрикаси маҳсулотлари билан ҳам танишдилар.

Россиядан ўз ҳамкорларини топган тадбиркорларимиз келгусида ўз фаолиятларини янада ривожлантириб, нафақат ўз бизнеслари учун, балки эл-юрт манфаати учун кўп фойда келадиган ишларни амалга оширишга тайёр экаликларини билдирдилар. Жумладан, “Ибратли бекам” маркази директори Ш.Ғаниева шундай дейди:

-Россияга сафаримиздан жудаям мамнунман. Сабаби, текстиль маҳсулотларимизга бу ерда талаб кучли. Ҳозир Оренбургдаги “Фея” тармоқ савдоси раҳбарияти бизнинг “Ибратли бекам” ўқув ишлаб-чиқариш марказимизга ҳар хил турдаги болалар кийимлари бўйича буюртмалар берди.

Сафар давомида тадбиркорлар томонидан ўзаро ҳамкорлик борасида айрим келишувларга эришилди. Жумладан, «Долина агрокластер» ООО  «Калипсо» ООО билан тузилган шартномага кўра 4 гектар ер майдонидаги гидропоника усулидаги иссиқхона учун, 1000 тоннали совутгич, мевани қайта ишлаш учун лойиҳа қиймати 3 миллион 840 минг АҚШ долларига тенг лойиҳага хорижий сармоя ҳисобидан 3 миллион 600 минг АҚШ доллари ҳажмида Россия фирмаси инвестиция киритадиган бўлди. Бундан ташқари қўшимча лойиҳалар бўйича ишлашга ҳам келишилди.

Сафар натижасида вилоят ҳокимлиги  томонидан “Меҳригиё”  фирмасига ажратилган 20 гектар ер майдонида  келгуси йилнинг январь ойидан бошлаб лавандазор (50 мингта кўчат), зайтунзор (30 мингта кўчат), чойзор (30 мингта кўчат), кивизор (30 мингта кўчат)лар яратиш  учун ва “Medical hotel” қурилиши учун россиялик ҳамкорлардан “Dream Therra Rus” компанияси билан ҳамкорлар билан 500 минг АҚШ доллар ҳажмида лойиҳа имзоланди. Лойиҳа қийматининг 300 минг доллари “Dream Therra Rus” томонидан, 200 минг доллари “Меҳригиё” томонидан амалга оширилади. Шунингдек, “Меҳригиё” фирмаси Оренбург вилояти кўз касалликлари микрохирургик марказига ўз маҳсулотларини тақдим этди, келгусида уларни экспорт қилишга даволаш ишлари бўйича марказ директори ўринбосари Алексей Горбунов билан келишиб олинди.

Уфа шаҳридаги ГУП БХП “Агидель” РБ,  НХП Легпром РБ билан “Нурафшон-Зиё Textile” ўртасида импорт-экспорт бўйича ҳамкорлик бўйича келишув меморандуми имзоланди.

Бундан ташқари яна қатор ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилдики, Фарғона вилояти делегациясининг Россия Федерациясига сафари ҳар икки мамлакат ҳудудлари учун самарали ишларга йўл очади ва дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Гулбаҳор Саидғаниева