Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 167 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғонада вилоят хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

×

 2018-12-10 18:31:04    77

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун 10 декабрь куни вилоят тадбиркорлар маркази мажлислар залида Фарғона вилояти хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияни Ўзбекистон Олий Мажлис сенати аъзоси, Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова олиб борди. Ушбу анжуманда Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К.Норбоева иштирок этди.

Кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил, 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила инститтуини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ”ги Фармони ижросини таъминлаш борасида Фарғона вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг вазифалари тўғрисида ҳамда ташкилий масалалалар киритилган.

Хотин-қизлар қўмитаси вилоят бўлими ҳисоботини қўмита бошқаруви аъзоси Хадича Каримова ўқиб эшиттирди.

Музокараларда Халқ қабулхонаси вилоят бўлими раҳбари Робахон Маҳмудова, “Нурли обод” фермер хўжалиги раиси Лолахон Муротова, ХДП вилоят бўлими раиси Дилбархон Мамажонова,  ИИБ ХПБ бошлиғи ўринбосари Азим Юлдашев, “Тадбиркор аёл” уюшмаси раиси Ди лором Меҳмоновалар сўзга чиқдилар.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан қарор лойиҳаси асос учун киритилди ва бир овоздан қабул қилинди.

Йиғилишда ташкилий масалалар ҳам кўрилди. 39 кишидан иборат бошқарув қўмитаси тасдиқланди ва ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Конференциясига вилоятдан 27 нафар делегатлар сайланди. Шунингдек, назорат-тафтиш комиссияси таркиби, бошгқарув таркиби аъзолари ҳам сайлаб олинди.

Конференцияда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоевага сўзга чиқди. Унинг маърузасидан сўнг савол-жавобларга ўрин берилди. Т.Норбоева вилоят хотин-қизлар қўмитаси раислигига Қосимова Дилафруз Шавкатовна номзодини кўрсатди. Д.Қосимова вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб сайланди.

Анжуман сўнгида Д.Қосимовага сўз олди ва билдирилган олий ишончни оқлашга сўз берди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати