Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 122 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фуқаролар мурожаатидан сўнг... “Илғор”даги эзгу юмушлар

×

 2018-12-12 09:51:55    66

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Президентимиз таъкидлаганидек, халқнинг орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини билиш ғоятда муҳим. Шунга асосланиб, ҳар бир ҳудудда эзгу чора-тадбирларнинг ишга солингани фуқароларга катта қулайликларни яратди. Бу ўз навбатида халқимизнинг давлатга бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.

Фарғона туманидаги Илғор маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам юртдошларимиз мурожаатидан сўнг бир қатор мавжуд муаммолар барҳам топди. Масалан, маҳалланинг Саховат кўчасида 1600 метр ичимлик суви тармоғини ишга тушириш мўлжалланган бўлса, шундан 1200 метри якунига етказиляпти. Марказий тармоқдан тўлиқ сув тортилиб, хонадонлар тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда.

Электр тизимида эса 6 киловолтли ҳаво тармоғи, 8 та темир-бетон таянчлар ўрнатилди. 1 дона янги трансформатор пункти ўрнатилиши эса 186 та хонадонда электр таъминотини тубдан яхшилашга хизмат қилди.

Йўлларни таъмирлаш ва ободонлаштириш масаласида ҳам самарали ишларга қўл урилди. Жумладан, бу кўчада 2640 метр йўл мавжуд бўлиб, шундан 840 метр қисми тўлиқ шағалланди. Шунингдек, 1800 метр тупроқ йўлнинг 500 метрга яқин қисмида шағаллаштириш ишлари давом эттириляпти.

Туман йўл хўжалигини таъмирлаш ва фойдаланиш давлат унитар корхонаси томонидан ҳашар уюштирилгани бу саъй-ҳаракатларни янада жадаллаштирди.

Аҳолини суюлтирилган газ баллони билан таъминлашда сезиларли ишлар бажарилди. 50 дан зиёд хонадонларга газ баллонлари тарқатилди.

Маҳалладаги барча хонадонлар рақамланди. Маҳалла аҳли кўтаринки кайфият билан қурилиш-ободонлаштириш ишларида камарбаста бўлишмоқда. Ҳашарчилар учун бепул иссиқ овқат ташкил этилиб, маҳаллада ободончилик ишлари кенг қулоч ёзмоқда.

Адҳамжон УМАРОВ.

Шерзод ҚОРАБОЕВ олган сурат.