Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 215 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҲУДУДИЙ ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРЛАРИ

 2017-04-25 15:54:22    125

PDF юклаш
Чоп этиш


вилоятимизда истиқболли бизнес-лойиҳаларни рўёбга чиқариш ва аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади

 

Айни кунларда замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқариш суръатларини ошириш, маҳаллий хом ашёларни чуқур қайта ишлаш ҳисобига саноат маҳсулотларини тайёрлаш, хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш йўналишида вилоятимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида сезиларли ютуқларга эришилмоқда.

Фарғонада экспортга мўлжалланган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мақсадида  2014 йилда 62,5 млрд. сўм, 2015 йилда 102,9 млрд. сўм, 2016 йилда 152 млрд. сўм, сўнгги 3 йил давомида эса 317,4 млрд. сўм хорижий инвестициялар ўзлаштирилганлигини қайд этиш лозим.

Агар бу рақамларни соҳалар кесимида таҳлил этсак, енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга – 263,7 млрд. сўм, қурилишга – 32,2 млрд. сўм, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқаришга – 16,7 млрд. сўм, чарм-пойабзал йўналишига – 2,5 млрд. сўм, тиббий хизмат кўрсатишга – 443,3 млн. сўм, озиқ-овқат саноатига – 205,5 млн. сўм ва бошқа соҳаларга – 1,6 млрд. сўм хорижий сармоялар жалб этилганини кўриш мумкин.

Бу борада ҳудудий дастурлар доирасида 2014-2016 йиллар давомида 158,7 млн. АҚШ доллари қийматида хорижий инвестициялар жалб қилинди ва 80 га яқин лойиҳалар амалга оширилди.

Жанубий Корея, Буюк Британия, Германия, Швейцария, Россия, Хитой, Саудия Арабистони, Туркия, Таиланд, Канада, Эрон давлатлари сармоядорлари юқорида санаб ўтилган соҳалар қаторида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, гилам тўқиш, машинасозлик, фармацевтика йўналишидаги лойиҳаларни амалга оширишга жалб этилди. Ўз навбатида хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, маҳсулотлар экспортини ривожлантириш мақсадида мунтазам равишда вилоят тадбиркорларининг чет давлатларга сафарлари уюштириляпти.

Ҳозирги кунда вилоятимизда 170 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтиб, шундан 66 таси охирги 3 йил давомида ташкил топгани эътиборга сазовордир.

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция дастури тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йилда вилоятга хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича ҳудудий инвестиция дастури шакллантирилди, –дейди вилоят ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси бош мутахассиси Жаҳонгир Нишонов. – Дастур доирасида 2017 йилда умумий қиймати 72 млн. долларга тенг бўлган (шундан 55,3 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияни ташкил этади) 27 та лойиҳаларни амалга оширилиши кўзда тутилган. Ҳар бир ҳудуд ривожланишини инобатга олиб, барча шаҳар ва туманларга хорижий инвестициялар жалб қилиш белгилаб олинди. Жорий йилда хорижий инвестициялар текстиль, қурилиш, озиқ-овқат, халқ истеъмол маҳсулотлари, машинасозлик, мева-сабзавотни қайта ишлаш, нефтни қайта ишлаш ва чарм-пойабзал саноатига йўналтирилади. Ишлаб чиқилган Дастур доирасида биринчи  чорак давомида 17,3 млн. доллар инвестициялар жалб қилиниб, шундан 13,6 млн. доллар хорижий инвестициялар ҳисобига тўғри келди ва белгиланган истиқбол кўрсаткичлари 120 фоизга бажарилиши таъминланди.

 Президентимизнинг “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Хазорасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилиниши вилоятдаги корхоналар фаоллиги ортишига хизмат қилмоқда. Биринчи чоракнинг ўзида 13 та корхоналар томонидан Хитой, Сингапур, Туркия, Россия, Покистон, Қозоғистон давлатлари сармояси жалб этилди.

Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 31 март куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони бу борадаги ишлар кўламини дунёвий андозалар даражасида ривожлантириш имконини беради, – дейди вилоят ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси бошлиғи Рустам Сулаймонов. – Бу эса, ўз навбатида, вилоятимизда тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш, хорижий инвестиция иштирокидаги қўшма корхоналар сони тобора кўпайиб боришида муҳим аҳамиятга эга.

Таъкидлаш жоизки, қулай ишбилармонлик муҳити яратилаётгани, имтиёзлар кўлами кенгайиб бораётгани туфайли вилоятимиз тадбиркорлари биргина жорий йилнинг ўтган даврида Германияда ўтказилган “Зеленая неделя”, Россияда “Текстиллегпром – 2017”, Козоғистонда “Central Asia Fashion”, Россияда “Обувь. Мир Кожи – 2017. Весна” кўргазмаларида иштирок этдилар. Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси саноат корхоналари кўргазма-ярмаркасида Марғилон, Фарғона шаҳарлари ҳамда Сўх, Риштон, Қўштепа тумани тадбиркорлари ўз маҳсулотлари билан қатнашяптилар.

Шу кунларда Россиянинг бир қатор ҳудудлари, Қозоғистоннинг кўплаб вилоятлари, Венгриянинг Дабаш, Польшанинг Захаднопоморский воеводстваси, Жанубий Кореянинг Ёнгин, Ёнгсан шаҳарлари, Малайзиянинг Куала-Теренаггу ва Малака шаҳарлари, Франциянинг Лион шаҳри, Хитойнинг йирик провинциялари билан иқтисодий ҳамкорлик юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.