Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 183 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


«Дарё»: Фарғонада жангариларни қўлга олиш ва уларни зарарсизлантириш бўйича махсус операция ўтказилди

×

 2019-02-27 19:50:42    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида ички ишлар бошқармасининг махсус жанговар бўлинмалари томонидан қуролланган жиноятчиларни қўлга олиш ва гаровга олинган фуқароларни озод қилиш бўйича махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати маълумотига таяниб, «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар бермоқда.

Жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг жанговар шайлигини кўрикдан ўтказиш мақсадида ташкилланган ўқув машғулоти давомида бир гуруҳ қуролланган шахслар ўқув биносини эгаллаб олди. Террорчилик ҳаракатлари содир этишни мақсад қилган жангариларни қўлга олиш ва уларни зарарсизлантириш бўйича махсус операция ўтказилиб, гаровга олинган шахслар озод этилди.

Фарғона ва Қўқон шаҳарларида, Ўзбекистон туманида ўта хавфли ва қуролланган жиноятчиларни қўлга олиш, улар томонидан гаровга олинган фуқароларни озод этиш жарёнида қўмондонлик штабининг фаолияти ўрганилди. Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда шахсий таркибнинг тўғри қарор қабул қилиши, белгиланган вазифа ва топшириқларни маҳорат билан бажариши кўрикдан ўтказилди.

Ўқув машғулоти давомида махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди хизматчиларининг амалий кўникмалари намойиш қилинди.