Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 238 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ

×

 2017-04-25 16:03:18    76

PDF юклаш
Чоп этиш


касбга йўналтириш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш борасида рақобатбардош кадрлар тарбиялаш фаолиятини ривожлантиради

 

Вазирлар Маҳкамаси томонидан шу йилнинг 10 апрелида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ушбу соҳадаги ишлар кўламини замонавий мезонлар асосида ривожлантиришга қаратилган.

Бу қарор ижросини таъминлаш борасида 2017-2020 йилларда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини босқичма-босқич ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди.

Белгиланган режага кўра 2017-2019 йиллар мобайнида вилоятимизда 240 ўринга эга бўлган ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази барпо этилади. Марказда электр ва электроника, ахборот технологиялари, тикувчилик иши, машинасозлик ишлаб чиқариши, косметика буюмлари ишлаб чиқариш сингари мутахассислар тайёрлаш фаолияти йўлга қўйилиши кўзда тутилмоқда.

Таъкидлаш ўринлики, марказлар томонидан ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган ишсиз ва вақтинча банд бўлмаган, шу жумладан доимий ишга эга бўлмаган шахсларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассислик ва касблар бўйича – 1 йилгача бўлган муддатда касб-ҳунарга бепул тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш ишлари амалга оширилади. Ўз навбатида меҳнат органларида ишсиз сифатида рўйхатдан ўтмаган, иш излаётган шахсларни, шунингдек, иш берувчиларнинг буюртманомалари бўйича – ходимларни, ҳар йили ўқишга олинадиганлар сонининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳажмда, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар ва касб-ҳунарлар бўйича – тўлов асосида қисқа муддатли ўқитиш курслари ташкил этилади. Белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган шахслар жумласидан бўлган ўқувчиларга ташкил этилаётган марказларда бевосита бепул ўқиётган даврида Бандликка кўмаклашиш жамғармасида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан, қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир барвари миқдорида, олти ойдан кўп бўлмаган муддат мобайнида стипендия тўланади.

Фарғона давлат профессор-ўқитувчилари ташаббуси билан республикамиздаги академик ва ноакадемик ҳамкорлардан иборат консорциум аъзолари томонидан яратилиб, Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган “MAGNET-Университетлар Ўзбекистонда ишсиз ўрта ёш аҳолини касбга йўналтириш марказлари тармоғининг асосий ҳамкори сифатида” лойиҳаси бевосита ана шу соҳада белгиланган вазифаларни рўёбга чиқаришга хизмат қилади. Бу лойиҳа 2016-2018 йилларга мўлжалланган бўлиб, яқинда Фарғона давлат университетида лоийҳа доирасидаги биринчи координацион учрашув бўлиб ўтди. Унда лойиҳанинг Европа Иттифоқидаги ҳамкорлари – Лейпциг амалий фанлари университети (Германия), ГУАРДА политехника институти (Португалия), Латвия маданият коллежи ҳамда мамлакатимиздаги ҳамкорлар иштирок этишди. Учрашувда ҳамкор ташкилотлардан ташриф буюрган вакиллар лойиҳа доирасида амалга оширилиши режалаштирилган ишлари бўйича ўз тақдимотларини ўтказишди.

Икки кун давом этган самимий ва дўстона мулоқотларда Европа мамлакатларида шаклланган тажрибани мамлакатимиз олий таълим муассасалари ва банкдликка кўмаклашиш тизимлари фаолиятида кенг жорий этиш кераклиги эътироф этилди.