Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2019-04-01 18:34:05    65

PDF юклаш
Чоп этиш


31 март куни Фарғона тумани, Водил қишлоғидаги Чинортаги боғида Фарғона вилояти ҳокими, Олий Мажлис сенати аъзоси, вилоят 1-сектори раҳбари Шуҳрат Мадаминович Ғаниевнинг вилоят фуқаролари учун сайёр қабули бўлиб ўтди. 

Кундузги соат 11.00 да бошланган қабулда вилоят секторларининг бошқа раҳбарлари ҳам иштирок этдилар. Шунингдек, Фарғона вилояти Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбари Р.Маҳмудова, вилоят прокурори, 2-сектор раҳбари С.Турдиев ва вилоят ИИБ бошлиғи Р.Маматов, вилоятнинг барча ташкилот ва бошқармалари раҳбарлари, шаҳар-туман ташкилотлари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар. 
Ҳоким қабулига вилоятнинг Олтиариқ, Қўштепа, Ёзёвон, Тошлоқ, Қува, Фарғона, Сўх туманлари ҳамда Марғилон, Қувасой, Фарғона шаҳарлари фуқаролари таклиф қилинган. Ундан ташқари бошқа шаҳар-туманлардан ҳам аҳоли вакиллари қатнашдилар. 
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган фикрлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари учун дастуриламалдир. Ушбу иш услуби вилоят раҳбари учун аҳоли кайфиятини ўрганиш, уларнинг муаммоларини вақтида ечишга имконият беради.
Бугунги қабулда 310 нафар аҳоли вакили иштирок этди, шулардан 130 нафаридан мурожаатлар келиб тушган. Шундан 27 таси, яъни умумий мурожаатларнинг 20 % дан ортиғи шу ернинг ўзида ҳал қилиб берилди. 18 та мурожаатга асосли тушунтиришлар берилди, қолган 85 та мурожаат эса ижобий ҳал этилиши учун сайёр қабулда қатнашган тегишли ташкилот ва муассасалар шуғулланиши учун қатъий назоратга олинди. 
Мурожаат қилувчиларнинг масалаларини таҳлил қилганда, фуқароларда мурожаат қилиш маданиятининг шаклланганлигини кузатамиз. Яъни аҳолини ҳақиқатда қийнаб турган, долзарб масалалар юзага чиққан. Улар мазмунини асосан, уй-жой, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик, банк-кредит масалалари ташкил этади. Масалан, Фарғона ва Бешариқ туманлари, Фарғона шаҳридан келган фуқаролар айнан шундай масалаларда юзланганлар. Масалан, Фарғона туманининг Гулистон маҳалласи, Шунқор кўчаси, № 21-уйда яшовчи Нозимжон Шокиров ўз фермер хўжалигида совиткич омбори қурилиши учун имтиёзли кредит олишда муаммоси борлиги учун қабулга келган. Марказий банк ходимлари бу масалани ечиш учун жалб қилинди.
Мурожаати ўрнида ҳал бўлган фуқароларимиз ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Масалан, Фарғона тумани, Оқбилол қишлоғидан келган 83 ёшли Фозилжон ота Ҳилолов кўзи ожиз бўлиб қолган умр йўлдоши учун ногиронлик аравачаси сўради. Шу ернинг ўзида унга аравача, шунингдек, моддий ёрдам ҳам берилди. Фарғона шаҳри, Қиргули мавзеси, Фарғона кўчаси, 6-уй, 18-хонадонда вақтинча истиқомат қилувчи Қосимов Шокиржон оиласи уй-жойга муҳтож. Масалани ўрганган Қувасой шаҳри ҳокими улар учун 1 хонали уй ажратди ҳамда уйни жиҳозлаб беришга ҳам топшириқ берди.
Фарғона тумани Оқтош қишлоғи МФЙ раиси Содиқжон Мирзаев маҳалла йўлини капитал таъмирлаш ва Ўзбекистон ва Қирғизистон чегаралари ўтган қабристонни зиёрат қилишдаги қийинчиликлар масаласини кўтарди. Масала тегишли органларга ҳал этиш учун топширилди. 
Яна шу тумандан Дадажонова Зиёдахоннинг уйи томини шиферлаш учун моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати, Ғуломова Мақсуданинг ўғлининг иш жойи масаласидаги мурожаати, Эшонқулов Илҳомжоннинг тадбиркорлик фаолияти бўйича мурожаати ижобий ҳал қилинди. 
Шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам қатор мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улар ҳам қонун доирасида ҳал этиш учун йўналтирилди.
Мурожаатлар ичида фарғоналик ихтирочи ва рационализатор Абдупатто Мамажонов ҳам бор. У вилоят ҳокимига муқобил энергия олишга инновацион ёндашиб, ихтиро қилган мосламасини иссиқхоналар ва бошқа соҳаларда фойдаланиш учун амалга оширишга сунъий тўсиқлар, яъни бюрократик қарашлар борлигини айтди. Мурожаат ҳал этиш учун назоратга олинди.
Қабул жараёнида вилоят адлия бошқармаси ва давлат хизматлари агентлиги ходимлари фуқаролар учун ҳуқуқий маслаҳатлар бердилар.
Шунингдек, ўтган сафарги қабулда мурожаат қилган 10 нафар фуқаро масаласи ижобий ҳал бўлганини айтиб, миннатдорчилик билдирди.
Сайёр қабул давомида Фарғона, Қувасой шаҳарлари, Фарғона тумани томонидан меҳнат ярмаркаси, ҳунармандлар ва китоб ярмаркалари ташкил этилди. Бўлиб ўтган спорт мусобақалари ва концерт дастури аҳолининг қувончига сабаб бўлди. Сайёр қабул халқ сайлига айланиб кетди, вилоят ҳокими ташаббуси билан 500 га яқин аҳолига ош берилди, дастурхон ёзилди.
Бундай тадбирлар фуқароларнинг розилигини таъминлаш ва аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати