Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚАҲРАМОНЛИК, БУРЧ ВА ФИДОЙИЛИК

 2017-04-25 16:07:32    1218

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қаторида мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг оила аъзоларига моддий, маънавий ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатиш, уларнинг кўнгилларини кўтариш ҳам назарда тутилган.

Ҳа, инсон қадри боқий, хотираси муқаддасдир. Айниқса, юрт тинчлиги йўлида, Ватан ҳимояси учун жонини фидо қилганлар номи абадиятга дахлдордир.

Бугун чексиз ғурур ва фахр билан айтиш мумкинки, Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари сарҳадларимизнинг олдинги чизиғида туриб, юксак фидойилик намуналарини кўрсатишмоқда.

Майор Зуҳриддин Ғуломов ҳам ўзига юклатилган ҳар бир топшириқ ва вазифани шараф билан уддаларди. У то умрининг охиригача юртимизнинг тинчлиги, осойишталигини сақлаш йўлида сидқидилдан хизмат қилди. Ўттиз баҳорни кўрган бувайдалик азамат ўғлон Ватанимиз сарҳадлари ҳимояси йўлида, хизмат бурчини бажариш чоғида азиз жонини фидо этди.

9 май – Хотира ва Қадрлаш куни олдидан фидойи ҳарбий хизматчи туғилиб ўсган хонадон маҳалла фаоллари, сафдошлари билан гавжум бўлди.  

– Хизмат бурчини бажаришда қаҳрамонларча ҳалок бўлган Чегара қўшинлари офицери Зуҳриддин Ғуломов ўзининг ибрат мактабини яратиб кетади,  – дейди  подполковник Равшан Раджабов. – Ватанпарварлиги, оилапарварлиги билан ҳамкасбларига ўрнак бўлди. Сўнгги нафасигача ўз қасамёдига содиқ қолиб, ҳақиқий чегарачи эканлигини исботлади.

Яқинда чегара қўшинлари офицери, майор Зуҳриддин Ғуломовнинг жасорати Президентимиз, давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб, юксак давлат мукофоти – “Жасорат” медали, “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил”, “Ўзбекистон Республикаси МХХ Чегара қўшинларига 25 йил” эсдалик нишонлари унинг оила аъзоларига топширилди.

– Биз ўстирган фарзанд она юрт тинчлиги, осойишталиги йўлида жасорат кўрсатиб, вафотидан кейин “Жасорат” медалини олди. Мард ўғлон тарбия қилганимиздан, унга тўғри таълим-тарбия бера олганимиздан фахрланамиз, – дейди қаҳрамонни оқ ювиб, оқ тараган Маҳаррам Ғуломова. 

Шу кунларда Бувайда туманидаги 12-умумтаълим мактаби ҳовлисига қаҳрамон чегарачи хотирасига бағишланиб ўрнатилган мемориал тахта пойи анвойи гулларга бурканмоқда.

Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари томонидан таълим масканида ташкил этилган хотира бурчагидаги маълумотлар, фотолавҳалар билан танишиш учун қишлоқ аҳли, Зуҳриддиннинг синфдош дўстлари, собиқ ўқитувчилари, ёшлар, ҳарбий дўстлари мактабга тез-тез келиб туришибди.

Куни кеча мактабда ташкил этилган тадбирда ҳам яна бир бор  юртига содиқ фарзанднинг ибратли ҳаёт йўли айтиб ўтилди.  

Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик. Бувайдалик мард йигит ҳақида гап кетганда ана шу сўзлар тилга олинади. “Аввал Ватан, кейин жон” деган аҳдига содиқ қолган Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари офицери, майор Зуҳриддин Ғуломовнинг номи ҳамиша қалблар тўрида, юраклар ардоғида яшайверади. Зеро, бу юртда инсон қадри боқий, хотираси муқаддасдир!