Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 116 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ахборот хизмати: Фарғона вилояти ҳокими Жанубий Корея делегациясини қабул қилди

×

 2019-04-11 19:10:11    59

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон ва Жанубий Корея халқларини қадимий дўстлик ришталари боғлаб туради. Икки халқнинг маданияти, менталитети ўхшаш. Бугун мана шу дўстлик ва ҳамжиҳатлик алоқалари янада ривожланиб, янги босқичга қадам қўйди.
Жанубий Корея юксак даражада тараққий этган, улкан иқтисодий, илмий-техникавий, инновацион ва интеллектуал салоҳиятга эга давлат сифатида дунё ҳамжамиятида ўз ўрнига эга. 
Мазкур мамлакат билан савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар алоқалар бугун вилоятимиз мисолида ҳам ўз натижасини намоён этмоқда. Фарғонада яратилаётган қулай инвестицион муҳит кореяликларга маъқул келяпти.
Жорий йилнинг 9 апрель куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистоннинг Кореядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Фен ҳамроҳлигидаги Жанубий кореялик инвесторларни қабул қилди. Қабул чоғида ЎЗбекистон республикаси геология қўмитасининг раис ўринбосари Азимжон Каттахўжаев хам иштирок этиб, асосий масала Фарғона туманидаги кўмир конида қазиш ишларини олиб бориш ва бу орқали вилоятимизнинг энергетика салохиятини юксалтиришга қаратилди. Вилоят раҳбари таъкидлаб ўтганидек, ушбу соханинг ривожланиши, қазилма ишларининг сифатли ва кенг кўламда йўлга қўйилиши саноатни, ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришга муҳим ҳисса бўлади. Газ ва электр эмас, балки кўмир ёқилғисидан фойдаланган холда ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш имкониятлари яратилади. Бу борада эса сўзсиз Жанубий Кореялик мутахассислар ва ишбилармон доиралар вакилларининг кўмаги, хамкорлиги зарур.
Барча соҳаларда, айниқса, энергетика, саноат ишлаб чиқариши, шунингдек, геология соҳасида ҳам имкониятларингиз катта эканлигини яхши биламиз. Ва ушбу йўналишларда ҳамкор, ҳамжиҳатликда бир қатор лойиҳаларни амалга ошириб келганмиз ва бу лойихалар, Ангрендаги кўмир конларида, геологик қазилма ишларида ўзининг ижобий натижларини бермоқда, дея қайд этиб ўтди суҳбат асносида геология қазилма ишлари бўйича халқаро менеджер КИМ САНГ Ю.- 19 апрель куни вилоятингизга Кореялик икки нафар мутахассислар етиб келади ва тадқиқот ишларини олиб бориб, коннинг ҳолати бўйича барча маълумотлар базасини яратади. Ўйлайманки, вилоят заминида, хусусан, Фарғона туманида халқингиз фаровонлигига хизмат қиладиган сифатли кўмир заҳиралари мавжуд ва биз ушбу конларда тез фурсатда қазилма ишларини самарали олиб борамиз. 
Албатта бундай келишувлар, шартномалар вилоятимиз иқтисодиёти янада тараққий этиши йўлидаги муҳим қадамдир. Томонлар лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари хусусида ҳам атрофлича фикр юритдилар.Вилоят ҳокими Шухрат Ғаниев қайд этиб ўтганидек, мақсад ушбу йирик лойиҳани тез фурсатларда сифатли тарзда ишга тушириш ва вилоятнинг саноат салоҳиятини юксалтиришдан иборат. БУ борада Кореялик йирик инвесторлардан бири Ким ЁН ГУ хам ўзининг фикрлари ва режалари билан ўртоқлашди.