Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 113 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БОШҚИРДИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ - ФАРҒОНАДА

×

 2019-04-11 19:13:06    63

PDF юклаш
Чоп этиш



2019 йилнинг 9 апрель куни Фарғона вилояти ҳокимлиги қабуллар уйида Россиянинг Бошқирдистон Республикаси бизнес-делегацияси раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. 
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида вилоят ҳокими раҳбарлигидаги тадбиркорлар делегацияси Бошқирдистоннинг Уфа шаҳрида бўлган эди ва ўзаро ҳамкорлик борасида меморандум имзоланганди. 
Учрашувда Бошқирдистон Республикаси Премьер-министри ўринбосари Ильшат Фазрахманов бошчилигида Бошқирдистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Ўзбекистондаги вакили Марсель Асфандияров, агросаноат комплекси ва ўрмон хўжалиги Департаменти директори Светлана Белова ва бошқалар иштирок этдилар. 
Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Фарҳод Тошпўлатов ва Муҳсинхўжа Абдураҳмонов, Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи Отабек Отабоевлар меҳмонлар билан музокаралар олиб бордилар.
Ф.Тошпўлатов Фарғона вилоятининг иқтисодий-инвестицион салоҳияти ва умуман вилоят ҳақида маълумот берди ҳамда Россиялик меҳмонларга ҳамкорлик таклиф қилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев қарорлари асосида вилоятимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури, қишлоқ хўжалигида томчилатиб суғориш усули, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳақида сўзлаб берди. 
Меҳмонлар, айниқса, “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастурига ҳамда аҳоли сонининг ўсишига қизиқиш билдирдилар.
Музокаралар чоғида И.Фазрахманов иқтисодиёт глобализация жараёнида эканини, биз эса бошқа мамлакатларга нисбатан кўп жиҳатдан яқин эканлигимизни таъкидлади. Шунингдек, Бошқирдистоннинг йирик ишлаб чиқариш региони эканлигини айтиб ўтди. У ерда қишлоқ хўжалиги учун беш иқлим табиати мавжуд бўлиб, жаҳон бозорида сотилаётган турли маҳсулотлар олинади.
Ҳозирги кунда вилоятимиздан Россиянинг Поволжье, Урал регионларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинади. Бошқирдистон Россиянинг остонаси бўлганлиги учун И.Фазрахманов ушбу маҳсулотларни қабул қилиб олиб, уни Россия бўйлаб тарқатиш хизматини йўлга қўйиш таклифини билдирди. 
- Сизнинг вилоятингизда ҳам худди биздаги каби, масалан, асаларичилик ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш билан боғлиқ йўналишлар бор. Сизларда мева-сабзавот йўналиши мавжуд. Шу соҳалардаги ҳамкорлик билан бизнинг товарайирбошлашимиз кенгаяди, - дейди И.Фазрахманов. 
Музокаралар якунлангач, томонлар эсдалик совғалари алмашдилар.
Куннинг иккинчи қисмида Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар маркази”да Бошқирдистон делегациясининг 100 дан ортиқ вилоят тадбиркорлари билан учрашуви бўлиб ўтди. 
Шунингдек, Фарғона шаҳридаги “Асаларичилик” ассоциацияси, Қўштепа туманидаги “Шукур давлат”, “Фергана Океан”, “Волида” фермер хўжаликларида, “Наримтекс” корхонасида, “Агро Юнит” МЧЖ ва бошқа маҳаллий корхоналарда бўлдилар.