Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 59 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ахборот хизмати: ФАРҒОНАДА УЧТА ЯНГИ ЗАВОД ҚУРИЛИШИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ

×

 2019-04-11 19:17:15    66

PDF юклаш
Чоп этиш



Эрта тонг хайрли бошланди. Бугун 11 апрель куни Водилдаги Фарғона вилояти ҳокимлиги қабуллар уйида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Жанубий Корея Республикасидан Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Виталий Фен ҳамроҳлигида жаноб “Evergreen motors group” компанияси директори Ким Чанг Кун бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. 
Йирик тадбиркор, Ўзбекистон бош вазири маслаҳатчиси, Фарғона вилоятининг фахрий фуқароси Жаноб Ким ўз сўзида вилоят ҳокимлиги томонидан келишилган лойиҳалар бўйича ишлар тезкорлик билан амалга оширилаётганини, Фарғона вилоятини энг етакчи регионлардан бирига айлантирмоқчи эканликларини таъкидлади.
Вилоят ҳокими, олий мажлис сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев ўз сўзида вилоят учун Жанубий Корея билан 1 миллиард 200 миллион сўмдан ортиқ инвестиция жараёнларини ташкил этишда Ўзбекистон элчиси, Фарғона фарзанди Виталий Фен жанобларининг хизмати катта эканлигини, шунингдек, ўтган йилдан бери вилоятимизда кореяликлар билан 4 та қўшма корхона ишга тушганлиги, 500 дан ортиқ иш ўрни яратилганлигини айтиб ўтди.
Албатта бу жараёнларнинг иқтисодиётга фойдаси бўлди. Янги лойиҳаларимизнинг амалга ошиши эса май ойида Фарғонада бўладиган бизнес-форумдан бошланади. Бунда 200 дан ортиқ кореялик тадбиркорлар иштирок этадилар. 
Музокаралар чоғида 3 та лойиҳа муҳокама қилинди: 
1. “Қўқон” ЭИЗда “Hyunday” электромобилларини ишлаб чиқарувчи завод қуриш. Ушбу заводда ишлаб чиқариладиган электромобилларнинг 10 мингтадан 7 мингтасига чет элларда, жумладан, Тожикистон ва Қирғизистонда, харидорлар бор. Шунингдек, Чехия, Словения, Болгария каби давлатларга ҳам сотиш режалаштирилмоқда.
2. Фарғона шаҳрида JEI университетининг филиалини очиш. Тайёр бинода олий таълим муассасасини очиш бўйича меморандум имзоланган, кейинги ишлар давлатлараро протоколга киритиш жараёнини кутиб турибди. Ушбу лойиҳага Жанубий Кореянинг 3 млн АҚШ доллари ҳажмидаги инвестицияси киритилади.
3. “Қўқон” Эркин Иқтисодий Зонасида заводлар қуриш. Ушбу қурилишлар учун 520 миллион АҚШ доллари ҳажмида хорижий инвестиция киритилади. 
Музокара чоғидаги келишув юзасидан шартнома имзоланди. Натижада 50 та янги корхона ишга тушади ва 5000 та ишчи ўрни яратилади. 
Музокарадан сўнг делегация аъзолари вилоят ҳокими бошчилигида “Қўқон” ЭИЗ да бўлдилар. Бу ерда ушбу йирик, хайрли ишнинг бошланиши олдидан қўй сўйиб, Қуръон тиловат қилинди. Мўътабар меҳмонлар вилоят ҳокими билан биргаликда янги 3 та заводнинг қурилиши учун биринчи ғиштни қўйиб бердилар.
1-заводда электр ҳамда дизель ёқилғисида ҳаракатланувчи юк кўтарувчи кара ишлаб чиқарилади. Қолган заводларда қишлоқ хўжалиги учун мини-тракторлар ишлаб чиқарилади.
Жаноб Кимнинг сўзларига кўра, кореялик бизнес-шерикларимиз бу ерда 30 та завод йўналиш турларини очишни бўйниларига олганлар. Бугунги биринчи ғишти қўйилган заводлар дастлабки қадамлардир. 
“Hyunday” қўшма корхонасининг “Қўқон” ЭИЗдаги таъсисчиси Улуғбек Тошматов шу кунгача Қўқон шаҳрида “Шаффоф метан саноат” МЧЖни ҳамда ҳамда ушбу ЭИЗ да “Шаффоф омадли саноат” корхонасини очган. У бизга қуйидагиларни сўзлаб берди:
- Жанубий Кореялик бизнесменлар билан ҳамкорлигимиздан хурсандмиз. Бу ерда кара ишлаб чиқарувчи завод қурамиз. Караларга Ўзбекистон саноати ва қишлоқ хўжалигида эҳтиёж жуда катта, 1000 та ишчи ўрни яратилади. Кейинги шу пайтга ишга туширишни мўлжаллаяпмиз. Бу фарғоналик ёшлар учун катта имкониятдир. Мана бугун 3 та заводга тамал тоши қўйилди. Бу ерда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 70 %и четга экспорт қилинади. Қолган қисми ички бозорда янги-янги корхоналарга сотилади.
Жанубий Кореялик меҳмонлар ушбу “Шаффоф омадли саноат” корхонасида ҳам бўлдилар.