Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 139 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


"Фарғона ҳақиқати": Эзгу ташаббус – амалда! ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР – КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР

×

 2019-04-18 21:19:06    75

PDF юклаш
Чоп этиш



 Бешта муҳим ташаббус. Уларнинг ҳар бири келажагимиз эгаларининг маънавиятини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилганлиги билан эътиборга лойиқдир.

Қувасойда 90 минг 240 нафар кўп миллатли фуқаро истиқомат қилса, уларнинг 26 минг 360 нафарини 14 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Демак, шунча йигит-қизнинг маънавиятли бўлиши, китобга дўст тутиниши, санъатга, мусиқага янада яқинлашиши, бўш вақтдан унумли фойдаланиши, бандлиги таъминланиши, ҳунар ўрганиши, компьютер технологияларидан унумли фойдаланиши жуда муҳим масала.

Қувасой шаҳрида, 1-сектор ҳудудида ташкил этилган “Ватанпарварлар” уйида ана шу беш эзгу ташаббуснинг амалдаги ифодасини кўриш мумкин.

Эрта тонгдан бу маскан вилоят, шаҳар ҳокимлиги вакиллари, кенг жамоатчилик, Қувасой аҳли, янги хонадонга эга бўлган фуқаролар, санъатга шайдо ёшлар ва спортчилар билан гавжум бўлди.

“Ватанпарварлар” уйи олдида Қувасой шаҳар “Баркамол авлод” маркази ўқувчилари ўзларининг рассомчилик қобилиятларини намойиш қилдилар. Ўғил-қизлар тасвирларида баҳор, она Ватан, тарихимиз мўйқаламлар орқали акс этди.

Шаҳардаги 1-ИДУМ қошидаги ёшлар драма театри “Ватанпарварлар” уйининг очилиш маросимига “Амир Темур” спектаклини саҳналаштириб келган. Эътиборлиси, ёш актёрларга, тенгдошларига  ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Иззатилло Нуриддинов  режиссёрлик қилади.

Дастлаб тадбир иштирокчилари эътиборига ана шу спектаклдан лавҳа намойиш этилди. Биринчи ташаббус бўйича ёшларни маданият ва санъат муассасаларига жалб этишга оид дастурлар лойиҳасининг моҳиятини 11-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан жонли ижро қилинган қўшиқлар жозибаси очиб бергандек бўлди.

“Ватанпарварлар” уйининг очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус Қувасойда амалга оширилаётгани, ёшлар – келажагимиз экан, уларга қаратилаётган эътибор  эртага албатта ўз мевасини беришини таъкидлади.

Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги қошидаги “Ватанпарварлар” уйида яшаш имкониятига эга бўлган 40 та хонадон соҳибларини янги уйлар билан қутлаб, бу уйларда эл хизматига камрабаста фарзандлар улғайишига ишонч билдирди. “Ватанпарварлар” уйида қилинган ҳар бир ишга бош бўлганларга вилоят ҳокимлигининг ташаккурини етказди.

Бешинчи ташаббус лойиҳаларидан тикув-трикотаж  маҳсулотлари  тайёрлайдиган цехлар ташкил этиш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш  масалалари ўрин олган.

“Ватанпарварлар” уйининг биринчи қаватида жойлашган давлат хусусий шерикчилик асосидаги тикувчилик цехида қувасойлик ишсиз хотин-қизлар қайта ўқитилиб, шаҳардаги кичик саноат зонасидаги катта корхоналар учун малакали мутахассислар тайёрлаб берилади.

 Асосан кам таъминланган, боқувчиси йўқ хотин-қизлар бу тикувчилик курсларига жалб этилади, – дейди тикув цехи бошлиғи Наргиза Азизова. – Икки ой муддатда бичиш, тикиш ўқув жараёнларидан ўтган чеварларимиз шаҳримиздаги қўшма корхоналарга мутахассис сифатида ишга қабул қилинадилар. Ўқиш мобайнида уларга стипендиялар ҳам берилади.

Аёллар бандлигини таъминлайдиган ва қувасойлик хотин-қизлар чиройига янада чирой қўшадиган “Гўзаллик салони” ҳам айнан “Ватанпарварлар” уйида иш бошлади.

Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлар дастури лойиҳаси тўртинчи ташаббус мақсадларини амалга оширишга қаратилган.

“Ватанпарварлар” масканида шаҳар ҳокимлиги, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамкорлигида аҳоли ва ёшларга хизмат кўрсатувчи кутубхона ташкил қилинди.

– Дам олиш кунисиз ишлайдиган бу мўъжазгина кутубхона фондида ҳозирча мингта китоб бор, аммо ҳомийлар кўмагида кун, соат сайин бадиий адабиётлар сони ортиб бормоқда, –дейди Қувасой шаҳар ахборот-ресурс маркази раҳбари Чиннихон Холматова. – Ёшлар гавжум бўладиган жойда кутубхонанинг фаолият кўрсатиши муҳим аҳамиятга эгадир.

 “Ватанпарварлар” уйидан 1-сектор қабулхонаси, она ва бола хоналари, “Зийнат” маҳалла фуқаролар йиғини, шаҳар аёллар ижтимоий-мослашув маркази ҳам ўрин олган.

Вилоят раҳбари ана шу масканлар ва кутубхона фаолияти билан танишди. Қувасойликларнинг бешта муҳим эзгу ташаббусни амалга татбиқ этишдаги ҳаракатларига ижобий баҳо берди. Ёшларга, Қувасой аҳлига хизмат кўрсатувчи ҳар бир жой давлатимиз раҳбарининг ёшларга бўлган эътибори туфайли бунёд бўлганлигини эътироф этди.

Дарҳақиқат, учинчи ташаббусда назарда тутилган, маскандаги компьютер хоналарида ёшлар бу борада ўз саводхонлигини оширадилар, ўқув маркази қувасойликларнинг компьютер технологияларидан фойдаланиш бўйича билимларини кучайтиришга хизмат қилади.

 Ўзбекистон Республикаси Қувасой шаҳар Халқ қабулхонасида бошпанага муҳтож фуқароларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, шу куни хусусийлаштириш ҳуқуқисиз, ижара шартнома асосида хонадондан фойдаланиш имкониятини берувчи  муддатли сертификатлар уй эгаларига топширилди.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев янги хонадонга эга бўлган қувасойликлар билан суҳбатлашди.

Орзихон Қодирова ва Шокиржон Қосимовлар сайёр қабуллардан бирида вилоят раҳбарига уй-жой масаласида мурожаат қилган эдилар. Шаҳар ҳокимияти томонидан уларга бир хонали уй ажратилишини эшитиб, ўшанда ишонмагандилар. Бугун орзу ҳақиқатга айланиб, уларга уй ажратилди, яшаш ҳуқуқини берувчи сертификат тақдим қилинди.

–       Барча зарур жиҳозлар билан таъминланган, ясатилган уйга чол-кампир кириб келдик, – дейди бошпанаси бўлмаган фуқаролардан бири Орзихон Қодирова. – Бу ердаги шароитни кўриб, жудаям хурсанд бўлдик. Бу эътибор учун Президентимизга, вилоят  ва шаҳар ҳокимига миннатдорчилик билдираман.

 Худди шу каби ўз кичик Ватанига бугун эга бўлган Ойдиной ва ҳеч кими йўқ Сардорбой Собировлар яқинда турмуш қуришганди. Бу ёш келин-куёвлар ҳам уйли бўлишди. Қариндошлар ёш оила вакилларининг ота-онасидек ғамхўр бўлган давлатимиз, Президентимизга раҳматларини чин дилдан айтишмоқда.

Таъкидлаш ўринлики, “Ватанпарварлар” уйи ҳовлисида болалар ўйингоҳлари, спорт майдончалари мавжуд.

18 апрель куни иккинчи ташаббус – ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, оммавий спорт тадбирларини ўтказиш бўйича югуриш ва веломарафонлар уюштирилиб, ғолиблар муносиб тақдирланганликлари қувасойлик ўғил-қизлар саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Қувасой шаҳар “Ҳувайдо” Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида эса бешта ташаббусни ўз ичига олган “Ёш тадбиркорлар” коворкинг маркази қурилиши авжида. Бу ерда фитнес клуби, замонавий кутубхона, компьютер маркази, савдо мажмуаси, тадбиркорлар учун музокаралар зали, ишбилармонлар учун офис, 5 та меҳнат гузарлари ташкил этилади. Велодром, кўча спортига алоҳида эътибор қаратилади.

30 июнь – Ёшлар кунига битказилиши мўлжалланаётган марказ иш бошлаши билан 100 нафарга яқин қувасойлик йигит-қизнинг бандлиги таъминланади.

Бешта ташаббус бўйича кенг қамровли эзгу ҳаракатлар ёшлар билан ишлаш масалаларида намунали вилоятга айлантирилаётган Фарғонада бошлаб юборилди ва бу изчил давом эттирилмоқда.

Соҳиба АБДУРАҲМОНОВА.

Суратларни Муқимжон ҚОДИРОВ олган.