Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 120 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ УСУЛЛАРИ

×

 2017-04-27 15:29:37    105

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги  чет тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати республикамиз вилоятлари орасида ягона таълим маскани саналади.

2014  йилда ташкил этилган мазкур ўқув даргоҳида дарс машғулотлари инглиз тилида олиб борилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 1875-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида мактаб-интернатда “Хорижий тилларни ўқитиш ва ўрганишда ўқувчиларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиш ва муваффақиятга эришиш” мавзусида семинар ташкил этилди. Семинарда вилоятимизнинг 19 та шаҳар туманларидаги халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими услубчилари,  60 нафар тренер ўқитувчилар ва инглиз тили муаллимлари иштирок этдилар.

Кенг кўламда ташкил этилган интерфаол кўргазма иштирокчилар эътиборини тортди.  6 та йўналишда фаолият кўрсатаётган тўгаракларда ўқувчилар бой маънавий-маданий меросимиз, алломалар ҳаёти, миллий қадриятларимиз ҳақидаги билимларини инглиз тилида намоён этадилар. Кўргазмадан ўқувчиларнинг қобилият ва истеъдоди акс этган лавҳалар ҳам ўрин олган.

Маҳоратли ўқитувчилар Мадина Имомова, Умида Усмонова, Нўъмонжон Султонов “Readers-Leaders”, “ Art Club”, “ Brain Ring” мавзуларида интерфаол тўгарак машғулотлари олиб бордилар.

– Семинарнинг асосий мақсади ўқувчиларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиб уларни инглиз тилини ўрганиш машғулотларига жалб этишдан иборат, – деди мактаб-интернат директор ўринбосари  Элвира Исақова. – Илм масканимизда ташкил қилинган тўгаракларнинг бошқа мактаблардаги тўгараклардан фарқи бор. Масалан инглиз тили фани тўгарагидан ташқари бешта йўналишдаги тўгарак; ўқувчиларни китоб мутолааси, спорт ўйинлари, касб танлаш, драматургия, ижтимоий муносабатларда тушунчаларини юксалтиради. Улар бу борадаги билимларини фақат инглиз тилида намоён этишлари керак.  Бу усул ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Тадбирда тренер ўқитувчилар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар, ўқитиш ва ўрганиш усуллари бўйича ўзаро тажриба алмашилди.