Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 137 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ахборот хизмати: Муҳим масалалалар муҳокама қилинди

×

 2019-04-23 14:43:33    114

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокимлиги қабуллар уйида Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари бош вазир ўринбосарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳлар учрашуви бўлиб ўтди. Бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев раҳбарлигида вазирликлар ва идоралар ходимлари таркибиан иборат делегация ва Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Разаков бошчилигидаги делегациялар ҳамда чегерадош вилоятлар ҳокимликлари вакиллари Фарғонага етиб келдилар.

Кун тартибида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасидаги Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари ўртасидаги 2004 йил, 24 июлдаги Давлат чегарасидан ўтказиш пунктлари ҳақидаги Келишувга кирган ўтказиш пунктлари, шунингдек, Келишувга кирмаган кесишув жойлари билан боғлиқ масалалалар муҳокама қилинди. Шу билан бирга,  биринчи ўринда делимитация ва текширув-назорат пунктларини очишў масалалари кўрилди.

Ушбу учрашувга қадар Ўзбекистонга Қирғизистон делегациясининг бир неча ташрифлари ва чегарадош вилоятлар кенгаши комиссияси иш фаолияти ҳақида хабар берган эдик.

Учрашувда Элёр Ғаниев сўзга чиқди, у икки давлатўртасидаги барқарорлик ва савдо-иқтисодий муносабатларининг кенгайиши ҳақида сўзлади. Унинг сўзига кўра икки давлат ўртасида товар айланиши 180% га ўсган. Бунинг барчаси ижобий ўзгаришларга хизмат қилган. Э.Ғаниев олдинда турган вазифаларга эътибор қаратди ва халқларимиз учун шароитни яхшилаш учун уларни ҳал қилишга чақирди. “Биз ўз вақтида делимитация масалаларини якунига еткизмаганимиз учун халқларимиз азоб чекмаслиги керак”, - деди у.

Жениш Разаков сўз олар экан, ўзбек-қирғиз муносабатлари янги сифат босқичига кўтарилганини, биргаликдаги йирик ишлар амалга оширилганини ва эндиликда сиёсий ҳамкорлик олиб борилаётганини айтиб ўтди. У делимитациядан бошлаб стратегик шерикликкача масалаллаарни ҳал қилишнинг биринчи босқичи босиб ўтилганини таъкидлади.  

Учрашувда Фарғона вилоятининг ҳокими, Олий Мажлис сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев иштирок этди ва сўзга чиқди.

Музокаралар ва якуний хулосаларга кўра баённома имзоланди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот  хизмати