Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БАҒДОДДА КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ

×

 2017-04-27 15:30:43    97

PDF юклаш
Чоп этиш


Бағдод тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги ахборот-ресурс марказида “Китоб орқали дунёни кашф этамиз” шиори остида  китобхонлик ҳафталиги бўлиб ўтди.  

Китобхонлик ҳафталигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишининг мазмун-моҳияти  ўқувчиларга тушунтирилди. Бу ҳужжат ёш авлоднинг маънавиятини юксалтириш, уларнинг салоҳиятини оширишда  муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Ахборот ресурс маркази фондидаги 5500 га яқин китоб жамланмалари (900 таси электрон дарслик ва китоблар) ёшларга   намойиш қилинди. “Китоблар-яхшиликдан хитоблар” кўргазмаси, “Эртаклар – комилликка етаклар”, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов хотирасига бағишланган  “Сиз ҳамиша қалбимиздасиз”, “Олам ҳақида бир олам китоб” мавзули китоб кўргазмалари ташкил этилди. Амир Темур таваллудининг 681 йиллигига бағишланган “Соҳибқирон жаҳонгир Темур”, Муҳаммад Юсуф таваллуди муносабати билан “Унутмоқ осонмас бизларни” мавзули китоб кўргазмалари  иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари, таълим муассасалари томонидан ўтказилган кўрик-танловлар ўқувчиларнинг адабиёт соҳасидаги  билим ва кўникмалари, маҳоратини синовдан ўтказди.  “Заковат” билимлар ўйини, “Мен севган адабий қаҳрамон” мавзусидаги расмлар танлови,  “Жозибали билим байроғи” мавзусидаги имкон-шоу, “Рухсат беринг шеър ўқий” мавзусидаги баҳру байт, “Эртак калейдоскоп” мавзусидаги ифодали ўқиш танловларида иқтидор эгаларига совғалар топширилди.  Кичик ёшдаги китобхонлар учун 1- умутаълим мактаби ўқувчиларининг “Зумрад ва Қиммат” саҳна кўриниши, “Бўғирсоқ” эртаги асосида  тайёрланган қўғирчоқ театри намойиш этилди.  “Энг яхши китобхон ўқувчи”,  “Энг  фаол кекса китобхон”, “Энг фаол кутубхоначи” номинациялари орқали ғолиблар аниқланиб, тақдирланди. 

Ўтказилган тадбирлар давомида ёшларимиз фаоллигини кўриб, қувондик.  Уларнинг китобга бўлган эътибори, меҳри  бунданда юксак бўлишини истаймиз, – дейди   марказ раҳбари  Махсуда Рахимова. –   “Мактаб – кутубхона –  жамоат ташкилотлари”   тизими ҳамкорлигида фондимизни янги адабиётлар билан бойитиш, ёшларни кўпроқ жалб этишга ҳаракат қиляпмиз. Ота-оналар ва фарзандлари иштирокида  китобнинг тарбиядаги аҳамияти,  китоб совға қилишнинг афзалликлари ҳақида  тушунтириш ишлари олиб бориляпти. “Бир фарзандга уч китоб” ҳайрия марафонида  эса қувонарли натижага эришдик. Ота-оналар, жамоат ташкилотлари томонидан тумандаги 55 та умумтаълим мактабларига 2194 та  болалар адабиётлари совға қилинди.