Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎҚОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

 2017-04-27 15:34:59    75

PDF юклаш
Чоп этиш


22 апрел куни халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унда халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши депутатлари, вилоят бошқармалари, шаҳардаги корхона-ташкилотлар, муассасалар, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, нуронийлар, фаоллар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида амалга оширилаётган туб ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад барча аҳолининг орзу-истакларини рўёбга чиқариш, уларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қонун устувор бўлган ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишдир. Республикамизнинг барча ҳудудларида, хусусан, Қўқон шаҳрида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида ҳам юқоридаги эзу мақсадлар мужассамдир.

Аммо айни дамда шаҳарда ечимини кутаётган айрим муаммолар ва бажарилиши зарур бўлган устувор вазифалар борлиги алоҳида таъкидланди. Ушбу вазифалар ижросини ўз вақтида ва тўлиқ бажариш, шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини янада юксалтириш учун ҳар бир мутасадди раҳбар бугунги кун талаби даражасида, юқори интеллектуал салоҳият ва юқори масъулият билан ишлаши зарурлиги қайд этилди.

Сессияда Рахматали Жалиловни шаҳар ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарори  депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Шунингдек, шаҳар прокурори вазифасига тайинланган Ғайратжон Фозилов, шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлаган, подполковник Зиёхиддин Ғофуров, шаҳар давлат солиқ инспекциясининг янги раҳбари Хусанжон Усмановлар ҳам сессия иштирокчиларига таништириб ўтилди.

Кун тартибидаги масала юзасида Нуроний жамғармаси вилоят бўлими раиси Топволди Ҳолдоров, Қўқон шаҳридаги “Тўғонбоши” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Саломатхон Абдуллаева ва бошқалар сўз чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси ўринбосари Нодиржон Максумов ҳамда Олий МАжлис Сенати аъзоси, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этди.

Кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.