Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 142 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ахборот хизмати: Янги лойиҳалар - истиқбол сари йўл.

×

 2019-04-29 06:49:20    66

PDF юклаш
Чоп этиш



25-27 апрель кунлари Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида бўлиб ўтган «Бир макон, бир йўл» Форумида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги делегациянинг иштирок этиши жараёнида мамлакатимиз тараққиёти учун муҳим учрашувлар бўлиб ўтди, муҳим ҳужжатлар имзоланди.
Ана шу Форумда Фарғона вилояти ҳокими, Олий Мажлис сенати аъзоси Шуҳрат Мадаминович Ғаниевнинг Хубэй провинцияси раҳбарининг алоҳида таклифи билан иштирок этиши ҳам вилоятимиз аҳолиси учун қувонарли воқеа бўлди. Форум доирасида вилоят ҳокими томонидан Ning Bo Stone Paper Environmental Materials Co.Ltd компанияси директорлар кенгаши раиси Томас Ху билан учрашув жараёнида 7 миллион АҚШ долларилик умумий қийматга эга тошдан қоғоз ишлаб чиқариш бўйича инновацион лойиҳа меморандумининг имзоланиши, жаҳоннинг йирик давлат арбоблари ва сиёсатчилари билан бирга «Регионлар аро ҳамкорлик» мавзусидаги конференцияда иштирок этиб, нутқ сўзлаши, ХХРнинг «Shonxi Zhongya Building Material Co.Ltd» компанияси билан қурилиш материаллари, кўмир конини ўзлаштириш, муқобил энергия ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун 150 миллион АҚШ долларилик сармоя киритиш англашув меморандумини имзолаши Фарғона вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун қўйилган катта қадам бўлди.
Вилоят ҳокимининг Президент делегацияси таркибида Хитой Парламенти раҳбари билан учрашувдаги иштироки ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан юборилган фарғоналик усталарнинг Пекиндаги Ўзбекистон элчихонаси қурилишида иштирок этиши ижтимоий тармоқ ўқувчилари томонидан хурсандчилик билан кутиб олинди.
Ушбу жараёнлар вилоятимиз аҳолисида бугунги кунга ва келажакка ишонч туйғуларини уйғотди. 
Жараёнларни ёритиш асносида биз жуда кўп ижобий фикрларни ўқидик, бизга мактублар етиб келди. Ана шу мактуб ёзганлар ичида чет элларга, жумладан, Россияга ишлашга кетган юртдошларимизнинг Фарғонада шунча ўзгаришлар бўладиган бўлса, қайтиб келиб ватанимда ишлаб, халққа хизмат қиламан деб фикр билдирганлари ҳам кўп. Бу эса вилоятимизда олиб борилаётган ва бошланаётган улкан бунёдкорлик ишларининг самара беришига халқ ишончидир. 
Маълумот учун: шу кунгача Фарғона вилоятида 12 та Хитой қўшма корхонаси фаолият юритмоқда.
Киритилаётган инвестициялар янги иш ўринлари яратилиши, экспорт ҳажмининг ортиши, халқ ҳаётининг фаровонлашишига хизмат қилади, янги истиқболларга йўл очади.
Бу йўлда тинмай меҳнат қилаётган вилоятимиз раҳбарларига соғлик, омад, меҳнаткаш халқимизга офиятлар тилаймиз!