Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 108 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎзА: Президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи бошланди

×

 2019-05-06 12:44:12    78

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда аввал берилган топшириқлар ижроси билан танишиш мақсадида 6 май куни Фарғона вилоятига келди.

Мамлакатимизнинг изчил тараққиёти, инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самаралари Фарғона вилоятида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Вилоят аҳли саноат, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, хизмат кўрсатиш соҳаларида фидокорона меҳнат қилиб, Ватанимизни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича муҳим вазифаларни белгилаб берган эди. Ўтган давр мобайнида мазкур масалаларнинг ижросига алоҳида эътибор қаратилди.

Вилоят иқтисодиётига ўтган йилда 152,7 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этилди. Жорий йилда Инвестиция дастурига кирган 13 та ҳамда қўшимча шакллантирилган 30 та лойиҳалар доирасида 315,7 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилган. Биринчи чорак давомида 66,5 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилди. Фарғона шаҳрида “Winchemical”, “Listem - Fergana” каби қўшма корхоналар ишга туширилди. 21 та корхонада саноат, сервис ва қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳаларни амалга оширилишига эришилди.

Вилоятда жорий йилда “Обод қишлоқ” дастури асосида 31 та қишлоқда кенг қамровли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур ҳудудларда истиқомат қилувчи 77 мингдан зиёд аҳолининг турмуш фаровонлигини янада яхшилаш мақсадида аниқ чора-тадбирлар белгиланган.

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури асосида ўтган даврда тижорат банклари томонидан 286 нафар ёш тадбиркорнинг бизнес лойиҳаси учун 33 миллиард 798 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди. Туман-шаҳарлардаги ҳар бир секторларда 76 та “Ёшлар меҳнат гузари” ташкил этиш учун бино ва ер майдонлари ажратилиб, ташаббускор тадбиркорлар жалб қилинди. Қўштепа тумани ва Қувасой шаҳрида “Ёш тадбиркорлар” коворкинг маркази бунёд этилмоқда. Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида 29 нафар ёш тадбиркорларга 7,5 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

Президентимизнинг навбатдаги ташрифи давомида ҳам вилоятни янада ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳаларнинг амалга оширилиши, аввалги ташрифда берган топшириқларнинг ижроси, аҳолининг талаб-эҳтиёжлари билан бевосита танишиш кўзда тутилган.

М.Сулаймонов, ЎзА