Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ТАШАББУС – 2017” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ШАҲАР ВА ТУМАН БОСҚИЧЛАРИ

×

 2017-05-05 18:14:07    98

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиб келинаётган анънавий  кўрик-танлов  юртимизда тадбиркорлик, фермерлик ҳамда миллий ҳунармандчилик фаолияти жадал ривожланишида катта  аҳамиятга эга

ҚЎҚОН ШАҲРИ

Танловнинг Қўқон шаҳар босқичида 80 га яқин тадбиркор ва ҳунарманд иштирок этди. “Аюбхон текстил” масъулияти чекланган жамиятида бугунги кунда юз турдан ортиқ трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

“Барака мега бизнес” масъулияти чекланган жамиятида  юқори сифатли чойлар, миллий ширинликлар ва консерва маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Замонавий технологиялар асосидаги маҳсулотлар ички бозорда харидоргир. “Бонжур” корхонасида ишлаб чиқарилаётган қандолат маҳсулотлари ва пишириқлар эса барчага манзур бўлмоқда.

«Mirus textil group” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Алижон Мамаюсупов “Энг яхши тадбиркор” йўналишида биринчи ўринни эгаллади. Кандакор уста Фозилжон Обидов “Энг яхши ҳунарманд” деб эътироф этилди.

– Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа субъектлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди «Mirus textil group” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Алижон Мамаюсупов. – Корхонамизда ишлаб чиқарилаётган пайпоқлар тўлиқ экспорт қилинмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида Россияга 267 минг АҚШ долларлик маҳсулотни экспорт қилишга эришдик. Яқинда янги тармоқни ишга тушириш натижасида 40 нафар ёшлар иш билан банд бўлди.

 

М. СУЛАЙМОНОВ.


ФАРҒОНА ШАҲРИ

Шаҳарнинг 1- болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган   “Ташаббус–2017” кўрик-танлови фарғоналик  тадбиркор, ҳунарманд, фермерларни синовдан ўтказди. 

Якка тартибдаги тадбиркор Муҳайёхон Солиева  гиламдўз.  Миллий қадриятларимизнинг энг кўҳна намуналаридан бири бўлган гиламдўзлик санъатини ёшларга ўргатиб келади.  Бу йил  10 нафар касб-ҳунар коллежи ўқувчиларини иш билан таъминлади.

2006 йилдан буён фермерлик билан шуғулланиб келаман, – дейди “Сабзавоткор Салимахон таровати” фермер ҳўжалиги раҳбари Салимахон Шокирова. –  18 гектар ер майдонининг  12,5 гектарига барака уруғини қададик.  Қолган қисмида картошка, сабзи, карам каби сабзавотлар етиштириб,  элимиз  дастурхонига тортиқ этиб келяпмиз.

Танлов якунида ғолиблар аниқланиб, уларга  қимматбаҳо совғалар топширилди. 

«MODERNA  CERAMIC INDUSTRIES FERGANA» қўшма корхонаси ижрочи директори Дилмурод Аҳмедов “Энг яхши тадбиркор” деб топилди.   Оригами санъати устаси Сурайёхон Норходжаева “Энг яхши ҳунарманд”, “Булоқ-ас” фермер ҳўжалиги раҳбари Абдуолим Ишбоев “Энг яхши фермер” номинцияларида биринчи ўринни қўлга киритди.

Камола ПОЛВОНОВА.

ҚУВАСОЙ ШАҲРИ

Зебунисо номли аҳоли дам олиш ва маданият марказида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, саноат корхоналари, фермерлар ва ҳунармандлар ўз маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этишди.

–  “Қувасой улкан ривож” хусусий корхонамиз нон маҳсулотлари ишлаб чиқаради, – дейди кўрик-танловнинг шаҳар босқичи иштирокчиси, корхона раҳбари  Ҳакимжон Зокиров. – Танловда тадбиркорлик йўналишида иштирок этаётганлигимдан хурсандман.

Гулнозахон Кенжаева Қувасой саноат касб-ҳунар коллежида ўқувчиларга инглиз тилидан сабоқ беради. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари – адрас, атлас, беқасам матоларидан болалар ўйинчоқлари ясайди.

–Республика, халқаро кўргазмаларда дастурхончалар, қутичалар, галстуклар, турли аёллар безаклари билан иштирок этиб келяпман, – дейди ёш ҳунарманд. – “Ташаббус-2017” танлови шаҳар босқичининг ҳунармандчилик йўналишида ғолиблар қаторида бўлганим орзуларимга фақат қанот беради.

– Фермер хўжалигимиз асаларичиликка ихтисослашган бўлиб, 650 та асалари оиласини парвариш қиламиз. Зомин тоғларида, Қамчиқ довонида, Қувасой боғларида асалариларимиз бол йиғишади. Кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўл олганимиз эса фаолиятимизни янада кенгайтиради, –дейди Толибжон Ғанижон асаларичи фермер” фермер хўжалиги раҳбари Расулжон Йўлдошев.

Ғолибларга шаҳар ҳокимлиги фахрий ёрлиқлари  вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.

Соҳиба АБДУРАҲМОНОВА.

МАРҒИЛОН ШАҲРИ

Кўрик-танловнинг Марғилон шаҳар босқичида 60 дан зиёд хусусий тадбиркор ва ҳунармандларнинг иш намуналари ва фаолияти ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат баҳолаб борилди.

– Бугун элимга фойдам тегсин, деган эзгу ниятли киши борки, улар учун барча шарт-шароит ҳозирлаб берилган, –  дейди “Марғилон асл мебел жиҳозлари” оилавий корхонаси раҳбари Алишер Ҳакимов. – Корхонамизда тайёрланаётган стол-стул, мебел жиҳозлари, ошхона буюмлари учун жавонлар, ёғоч ва акфа эшик ромлари буюртмачиларимиз учун ҳам маъқул келмоқда. Буларнинг барчасига тадбиркорлик имкониятлари туфайли эришяпмиз. “Ташаббус” кўрик-танлови эса катта мақсадларимиз сари парвоз бўлади.

Танловнинг якуний натиижаларига кўра “Энг яхши ҳунарманд” йўналиши бўйича 1-ўринни Нурмуҳаммад Валиев эгаллади. “Энг яхши тадбиркор” йўналиши бўйича 1-ўрин “Муҳаммад Салом Омина”  хусусий корхонасига насиб этди. Шунингдек, танловда яна бир қатор номинация ғолиблари аниқланди.

Ғолибларга шаҳар ҳокимлиги, шаҳар “Ҳунарманд” уюшмаси, шаҳар савдо-саноат палатаси ва бошқа ҳамкор ташкилотларнинг лауреатлик дипломи ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ.

 

ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун анъанавий равишда ўтказиб келинадиган “Ташаббус-2017” кўрик-танловининг туман босқичи тантанали равишда ташкил этилди.

Маданият ва аҳоли дам олиш марказида тадбиркор, ҳунарманд ва фермерлар ўз маҳсулотлари кўргазмасини намойиш этишди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан эса кўргазма фаолияти, иштирокчиларнинг фаолият кўлами ва ютуқлари сарҳисоб этилиб, шунга муносиб тарзда рағбатлантирилди.

Якка тартибдаги тадбиркор Камолиддин Омонов “Энг яхши тадбиркор”, “Садо” хусусий корхонаси раҳбари Раҳмонали Нортожиев “Энг яхши ҳунарманд”, “Ғанижон Умиджон мевалари” фермер хўжалиги бошлиғи Умиджон Бозоров “Энг яхши фермер” сифатида танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Шунингдек, “Энг фаол тадбиркор аёл”, “Энг яхши солиқ тўловчи”, “Энг яхши ёш тадбиркор”, “Энг кўп иш ўрни яратган тадбиркор”, “Энг кўп экспортни амалга оширган тадбиркор” каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.