Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 85 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ахборот хизмати: Ҳамкорлик истиқболлари ФАРҒОНАДА САНОАТ РИВОЖИДА ЯНА БИР МУҲИМ ҚАДАМ

×

 2019-05-21 18:21:53    66

PDF юклаш
Чоп этиш



Кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга ва уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим иқтисодий ислоҳотлар, яратилаётган қулай инвестицион муҳит чет эллик сармоядорларниНГ Ўзбекистонда ўз бизнесини юритишга бўлган қизиқишини оширмоқда. Бу жиҳат вилоятимизда ҳам турли йўналишларда ўз аксини топаётгани диққатга сазовордир.
21 май куни вилоят ҳокимининг Фарғона туманидаги Қабуллар уйида Жанубий Кореялик йирик тадбиркор, “DONG-А ELECTRIC” компанияси раҳбари жаноб Tae Woo Kim ва вилоят ҳокими Ш.Ғаниевнинг учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси В.Фен ҳам иштирок этди.
Вилоят ҳокими меҳмонга Фарғона заминида кўришиб турганлигидан хурсандлигини ҳамда ташриф учун миннатдорлигини билдирди. У қадрли меҳмонга Фарғона вилоятининг қулай географик хусусияти ва сармоя киритиш учун муҳим бўлган имкониятлари ҳақида маълумот берди. У ўз сўзида Жанубий Корея Ўзбекистоннинг дунё давлатлари ичида энг яқин ва ишончли ҳамкорларидан бири эканлигини, икки мамлакат Президентлари ўртасидаги учрашувлар ҳар икки халқ ҳаётида муҳим янгиликларга асос бўлаётганини эътироф этди.
Жаноб Tae Woo Kim ҳам самимий қабул, илиқ, дўстона ва ўзаро ишончга қурилган суҳбат учун миннатдорчилик изҳор қилди. У сўзида ўзбек халқи корейс халқи бошига оғир кунлар тушганида ҳамдард бўлганлигини, корейс оилаларини қабул қилиб уларни эмин-эркин яшашлари учун барча шароитларни яратиб берганлигини тарихдан яхши билишини, бу муносабатларни қадрлашини таъкидлаб ўтди. Бугунги кунда ҳам Ўзбекистонда кўплаб корейслар ўзбек халқи билан елкама-елка туриб меҳнат қилаётганларини, эмин-эркин яшаб Ўзбекистонни ўз она-Ватани деб эъзозлашларига гувоҳ бўлганлигини қайд этди.
“DONG-А ELECTRIC” компанияси йирик компаниялардан бўлиб, жаҳоннинг 28 та давлатида филиаллари мавжуд. Компания ишлаб чиқариш, дистрибьюторлик, хизматлар провайдерлиги билан шуғулланади. Фарғонада қурилиши мўлжалланган электр саноати корхонаси электротехника бўйича республикамизда ягона завод бўлади. ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Фарғона водийси вилоятлари, Тожикистон, Қирғизистоннинг чегарадош вилоятлари билан бирга 8 та вилоятнинг 30 миллион аҳолисини қамраб олади. Унда 7000 хил турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.
Музокаралар давомида ташкил этилажак корхона истиқболи ва унинг тўлақонли фаолият кўрсатишида бино, узлуксиз электр энергияси, қулай жойлашув, сув, газ ва бошқа коммуникациялар ҳақида келишиб олинди. Шундан сўнг музокара иштирокчилари вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги кичик саноат зоналарини бошқариш дирекциясининг Фарғона шаҳар кичик саноат зонасидаги биноларни бориб кўрдилар. Инвесторга кўрсатилган бино ва жой маъқул бўлди. Мартабали меҳмон ўша ерда ОАВларга интервью берди.
- Ўзбекистонга келишдан мақсадим – Ўзбекистонда электр жиҳозлари ишлаб чиқарадиган завод қуришдир. Фарғонага биринчи келишим. Бу ерда бутун бошқа вилоятларга маҳсулот тарқаладиган катта завод қуриш режамиз бор. Агар музокаралар натижасида келишувга эришсак, иш фаолиятимизни тўлиқ йўлга қўя олсак, келгусида жаҳон андозаларига тўлиқ жавоб берадиган етти минг хилдаги электротехника жиҳозларини ишлаб чиқарамиз. Фарғона электротехника жиҳозлари ишлаб чиқариш марказига айланади, - деди инвестор ва бу йирик саноат корхонаси минтақада ягона бўлишига урғу берди. 
Чет эллик ҳамкорлар билан келишув ва музокалар вилоят ҳокимлигидаги қабуллар уйида давом этди. Музокаралар сўнгида Жаноб Tae Woo Kim ва вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев томонидан “DONG-А ELECTRIC” компаниясининг электротехника жиҳозлари заводини Фарғонада қуриш учун меморандум имзоланди.
Гулбаҳор САИДҒАНИЕВА..
Жаҳонгир МИРЗАМАТОВ олган суратлар.