Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 101 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎзА: Ким нима деса десин: Риштонда янги ҳаёт бошланмоқда

×

 2019-05-26 07:08:12    2203

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Риштон туманида кўплаб уй-жойларнинг бузилаётгани, деҳқон бозорини ҳам бошқа жойга кўчирилганлиги ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Хўш, бу ерда аслида нима бўляпти? Мухбиримиз туманда бўлиб, ҳақиқий ҳолат билан танишди. 
 
Обод манзилларда яшаш барчамизнинг орзуимиз. Бугун бу орзуларимиз рўёбга чиқаётгани ҳақиқат. Мамлакатимизда қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 6-7 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Риштон туманини ҳар томонлама намунали ҳудудга айлантириш борасида аниқ топшириқлар берган эди. Ҳозирда бу ерда улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Ноқонуний қурилган иншоотлар ҳамда “снос”га тушган уй-жойлар бузилмоқда, кўчалар янада кенгайтирилмоқда.

– Юртимизда урбанизация жараёнларининг аниқ йўналишлари белгиланган бўлиб, жойларда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда, – дейди Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Дилшоджон Ҳожиаҳмедов. – Риштон туманида ҳам Президентимизнинг ташаббуси билан ана шу эзгу ишларга киришилди. Белгиланган чора -тадбирларда туман аҳолисини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларнинг ечимига муҳим эътибор қаратилди. Аввало, вилоят ҳокимлиги томонидан туманнинг бош режаси ишлаб чиқилди. Биринчи навбатда аҳолининг асосий яшаш шароитларини – уй-жой, ичимлик суви, электр-энергияси каби зарур қулайликларни яратиш белгилаб олинди. Ҳозирда 17 километр узунликдаги йўлларни кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ерда маданият ва истироҳат боғи, спорт ва савдо мажмуалари, хизмат кўрсатиш объектлари, кўп қаватли уй-жойлар барпо этилиши режалаштирилган. Мазкур ишлар учун дастлаб маҳаллий бюджетдан 30 миллиард сўм маблағ ажратилмоқда.

Айни пайтда 200 дан зиёд уй-жойлар ҳамда 150 та ноқонуний қурилган иншоотлар бузилмоқда. Барча ишлар қонунда белгиланган талаблар асосида амалга оширилаётган бўлиб, компенсация пуллари тўлаб берилмоқда. Энг асосийси, бу ишлардан риштонликлар рози бўлмоқда. Биринчи навбатда уй-жой масаласини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун 20 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. 25 километр йўл қурилиши, 9,3 километр ичимлик суви, 6,1 километр магистрал оқава сув, 13, 8 километр электр энергияси ва табиий газ тармоғи тортиш кўзда тутилмоқда.
– Биз истиқомат қилаётган Риштон тумани қадимий маскан бўлиб, моҳир кулоллари билан машҳур, – дейди меҳнат фахрийси Турсунхўжа Абдураҳмонов. – Тўғриси, туманимиз маркази ва атроф қишлоқлардаги нохуш манзаралардан дилимиз хира бўларди. Кўчаларимиз жуда тор, ўзбошимчалик билан қуриб олинган иморатлар Риштонимизни ҳуснини бузиб турарди, биз бундан жуда ҳам ҳижолатда эдик. Ахир бугун юртимизнинг барча жойларида мислсиз бунёдкорлик ишлари бажарилмоқда. Уларга жуда ҳам ҳавас қилардик. Президентимизнинг туманимизга бўлган алоҳида меҳри билан бошланган ишлар барчамизни қувонтириб юборди. Зеро, бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси аҳолининг фаровонлигига, турмуш шароитининг яхшиланишига хизмат қилади.

Ҳа, бугун Риштон туманига қадам қўйган киши бунёдкорлик ишларидан завқ олади. Туман марказида жойлашган Деҳқон бозори тартибсиз қурилган бўлиб, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа жиҳатдан ҳам умуман талабга жавоб бермайди. Айни кунларда мутасаддилар томонидан бозорни аҳоли учун қулай бўлган ҳудудга кўчириш, у ерда барча шароитларни яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Аммо бозордаги дўкон эгалари, айрим тадбиркорлар бу ишлардан саросимага тушмоқда. Ижтимоий тармоқларда нохолис фикрлар тарқатилмоқда. Туман “Деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Исломжон Орифжоновнинг айтишича, бозор ҳудудидаги бирорта тадбиркорнинг норозилигига йўл қўйилмайди. 
Туман марказидаги Ар-Рошидоний кўчаси бутунлай қайта реконструкция қилинмоқда. Бу ерда кутубхона, гипермаркет, маданият ва истироҳат боғи, ҳунармандчилик маркази,
хизмат кўрсатиш мажмуалари бунёд этилади. 5 та саноат корхонаси ишга туширилади. Умуман олганда, туман бош режасини амалга ошириш ишлари учун 892 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарф этилиши кўзда тутилмоқда.

Ҳа, бугун бу ерда истиқомат қилаётган қайси бир юртдошимиз билан гаплашманг, бошланган эзгу ишлардан мамнун эканлигини билдирмоқда. Зеро, туман бош режасининг амалга ошириш ишларини бошланганлиги Риштоннинг юртимизда энг намунали ва обод ҳудуд сифатида янада довруғ таратишидан нишонадир. 

М.СУЛАЙМОНОВ, М. ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА
3 368