Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Yanvar 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


"Фарғона ҳақиқати": Эзгу ташаббус КИТОБ КАРВОНИ МАЪНАВИЯТ МАНЗИЛИГА ЭЛТАДИ

×

 2019-06-06 16:50:14    327

PDF юклаш
Чоп этиш



Китоб инсонга маънавий озуқа берибгина қолмай, унинг тафаккурини ҳам бойитади, келажакка аниқ мақсадлар билан одимлашда мустаҳкам пиллапоя вазифасини бажаради. Шу боис юртимизда китобхонликни тарғиб қилишга долзарб вазифа сифатида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас.

Илгари хабар қилганимиздек, Фарғонага кириб келган китоб карвони вилоятимизнинг барча ҳудудларидаги китобсеварларга олам-олам қувонч улашди. Кеча Ислом Каримов номидаги вилоят Театр-концерт саройи саҳнида бўлиб ўтган тадбирда китоблар ўз эгаларига топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев иштирок этди. Шунингдек, бир гуруҳ ёшлар, маънавият фидойилари ҳам ушбу анжуманда жам бўлдилар.

Ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара намуналари ортилган 200 хил номдаги китоблар жамланмаси барча шаҳар-туман вакилларига тантанали равишда топширилди. Китобга муҳаббат ўқувчини эзгу мақсад, юксак орзулар парвозига чорлашини тадбирда иштирок этган ёшлар яна бир карра ҳис этдилар.

Маънавият карвонларига ортилган китоблар ҳудудлардаги тасдиқланган манзилларга – Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари, халқ кутубхоналарига, маҳалла ва таълим муассасалари кутубхоналари томон йўл олди.

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ.

Суратни Шерзод ҚОРАБОЕВ олган.