Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 97 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“Буюк ипак йўли” халқаро фестивали

×

 2019-06-18 20:02:27    58

PDF юклаш
Чоп этиш



МАРҒИЛОН МЕҲМОНЛАРНИ ЧОРЛАЙДИ

Ўзбек фолклор санъати ўзлигимизни, аждодларимизнинг санъатга бўлган муносабатини намоён қилувчи қадриятлардан биридир. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги  371-сонли “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йилнинг 11-13 июль кунлари Марғилон шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро фестиваль Ватанимизни улуғлайдиган, номоддий-маданий меросимиз дурдоналаридан бири ҳисобланган фольклор санъатини янада оммавийлаштиришдек эзгу мақсадга хизмат қилади.

Айни вақтда Марғилонда фестивальга тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирди. Фестивални юқори савияда ўтказиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Мазкур халқаро байрамда хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ҳунармандчилик кўргазмаларида иштирок этиб, шаҳарнинг қадимий манзаралари акс этган тарихий объектлар, музейлар, шаҳарнинг диққатга сазовор жойларига ташриф буюрадилар. Улар учун катта миқёсдаги гала-концерт ташкил этиш бўйича ҳам тараддуд кетмоқда.

Марғилоннинг “Чодиржамол” фольклор жамоаси томонидан ҳам тадбирга алоҳида тайёргарлик ишлари олиб бориляпти. Унутилиб бораётган эски лапарлар, ўланлар фестивалга мос руҳда қайта ишланяпти. Вилоятимиздаги бошқа фольклор жамоалари томонидан ҳам тадбирда турли чиқишлар намойиш этилади. Фестивальда иштирок этиб муваффақиятли натижаларга эришган фолклор жамоалари ташкилотчиларнинг пул мукофотлари билан тақдирланади.

Тадбирга 500 нафар хорижий, республикамизнинг барча вилоятларидан 1500 дан зиёд меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Уларни жойлаштириш бўйича ҳозирда 5 та меҳмонхона шай қилиб қўйилди. Улар қаторига янги барпо этилган “Увайсий” оилавий меҳмонхон уйи ҳам қўшилди.

Халқаро анжуманни ташкил этишдаги асосий вазифалардан бири тарғибот ишларидир. Фестивалнинг мазмун-моҳиятини тарғиб этувчи баннер-панолар нафақат ҳудудимизда балки, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятларида ҳам ўрнатилди. Шунингдек, интернет тармоғида фестивалнинг srfestival.uz домени рўйхатдан ўтказилиб, ҳозирда дастурий таъминот ишлари якунига етказилмоқда. Шаҳардаги диққатга сазовор жойлар эса 3D форматида uzbekistan360.uz сайтига мунтазам жойлаштирилмоқда. Ушбу веб-сайтдан ҳозиргача Марғилоннинг энг диққатга сазовор жойлари ҳақида маълумот ва суратлар ўрин олди.

Оммавий ахборот воситаларида ҳам фестиваль юзасидан эшиттиришлар, ролик ва мақолалар мунтазам ёритилмоқда. Фестиваль муносабати билан ташкил этилган штабда эса матбуот маркази фаолияти  қўйилди. У ерда тажрибали журналист, блогер ва фотомухбирларнинг тадбир тафсилотлари ва тадбиргача бўлган жараёнларни ёритиб боришлари учун имкониятлар яратилди.

Бир сўз билан айтганда, “Буюк ипак йўли” халқаро фестивалида  халқимизнинг ўзлиги акс этади. Бу эса халқимиз айниқса, ёшларнинг миллий ғурурини юксалтириш билан бирга уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Ипак шаҳри меҳмонларни ўз бағрига чорламоқда!

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ.