Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 268 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


"Ахборот хизмати": Фарғона вилоят ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.М.Ғаниев томонидан Қўштепа туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди

×

 2019-06-25 17:31:37    74

PDF юклаш
Чоп этиш



 

Ахоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни янада кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида 2019 йил 25 июнь куни Фарғона вилоят ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.М.Ғаниев томонидан Қўштепа тумани Ғиштмон МФЙда жойлашган маданият уйи дам олиш масканида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида Марғилон шаҳри, Қўштепа, Олтиариқ, Тошлоқ ва Ёзёвон туманларидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Қабул жараёнида барча вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, прокуратура, ИИБ ва суд органлари ҳамда шаҳар, туманларнинг сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Қабулда жами 112 нафар фуқаролар қатнашиб, улардан бевосита вилоят ҳокимига 49 та мурожаат келиб тушди. Жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг 12 та уй-жой банк кредити ажратишдаги муаммолар, 6 та тадбиркорлик фаолиятидаги муаммолар, 6 та моддий ёрдам кўрсатиш, 5 та ишга жойлашиш ва бошқа бошқа масалаларда мурожаатлари кўриб чиқилди.

Ўтказилган қабул натижалари бўйича 12 нафар мурожаатчиларнинг масаласи жойида ижобий ҳал этилди, 2 нафар мурожаатчиларга тушунтириш берилди, 35 та мурожаатлар амалдаги қонунларга кўра ўрганиб чиқиш учун қабулда иштирок этган вилоят бошқарма, ташкилотлари раҳбарлари ҳамда шаҳар, туман ҳокимларига топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани Сойбўйи кўчасида яшовчи Эргашева Фароғатхоннинг “Турмуш ўртоғини даволаш учун моддий ёрдам бериш ва ишга жойлашиш тўғрисида”ги, Олтиариқ тумани Тинчлик кўчасида яшовчи Хамдамова Хайитхоннинг “Моддий ёрдам ажратиш тўғрисида”ги, Олтиариқ тумани Янги қўрғон кўчасида яшовчи Саидова Адолатхоннинг ”Иш билан таъминлаш тўғрисида”ги, Марғилон шаҳар Б.Марғилоний кўчасида яшовчи Исакова Муқаддамнинг “Уй-жой ажратиш тўғрисида”ги мурожаатларини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

Оммавий сайёр қабуллар давомида коллеж ҳудуди ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари билан гавжум бўлди. Ташкилланган китоб ярмаркаси қабулга келган ташкилот рахбарлари ва фуқароларда катта таассурот қолдирди.

Бундай тадбирлар фуқароларнинг розилигини таъминлаш ва аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиб келмоқда.