Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 87 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


"Ахборот хизмати": ФАРҒОНАДА “ҲОКИМ ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2019-06-29 15:11:57    68

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар маркази залида “30 июнь – Ёшлар куни” муносабати билан вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг вилоят ёшлари билан “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят бошқарма, ташкилотларининг раҳбарлари, ОАВ вакиллари, вилоятимизнинг 19 та шаҳар-туманларидан ёшлар вакиллари иштирок этдилар. Улар орасида бу йил мактабни олтин ва кумуш медаллар билан тамомлаган йигит-қизлар, жаҳон чемпионатларида қатнашган спортчилар, олимпиада ғолиблари ва мактаб, коллеж, олий ўқув юртларида таълим олувчи бошқа фаол ёшлар ҳам бор.  

Учрашувнинг аввалида вилоят ҳокими нутқ сўзлаб, бугун ёшлар билимли, тафаккурли, ҳар соҳада етук ва албатта бахтли бўлишлари учун олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлади. Хусусан, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида бажарилаётган ва бажарилиши керак бўлган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Юртбошимизнинг: “Билим, маданият, фидойилик биринчи ўринда бўлиши керак. Маънавият иқтисодиётга ҳам асос бўлади. Фарзандларимизни соғлом, билимли, ватанпарвар қилиб тарбиялаш учун ҳеч нарсани аямаймиз. Ана шундай ёшлар бизнинг эртанги кунимиз” деган сўзларига алоҳида урғу берилди.

Ҳоким ўз нутқидан кейин ёшларга саволлар билан мурожаат қилиб, иқтисодиёт, тарих, адабиёт ва бошқа соҳаларда саволлар берди. Энг билимдон, топағон йигит-қизлар вилоят ҳокими томонидан 25 та компьютер, айпед ва бошқа эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Вилоят ҳокими учрашув давомида ёшларнинг таклифларини тинглади, уларнинг саволларига жавоб берди. Ёшлар вакилларидан тушган саволларга жавоб бериш мобайнида раҳбарнинг ташаббускор, билим олишдан тўхтамайдиган, адолатли, тўғрисўз, меҳнатдан қочмайдиган, масъулиятни зиммасига ола биладиган бўлиши  кераклигини таъкидлаб ўтди.

- Шуҳрат Мадаминовичнинг Фарғона ёшларига бўлган меҳрини кўриб, ўзимизни бошқача ҳис қилдик. Илгариги “Ҳоким ва ёшлар” учрашувларида кўпроқ ижтимоий муаммолар бўйича суҳбатлашилган бўлса, бу сафар учрашув байрамона тарзда ўтяпти. Ҳокимимизнинг ҳар битта болани диққат билан эшитиб, уларнинг фикрларига баҳо бериб, оталарча берган маслаҳатлари албатта келажакда дастуриламал бўлиб хизмат қилади. Ҳар бир ёш 5 ташаббус бўйича фикрлар, таклифларини билдирдилар. Вилоятимиз ҳокимининг Фарғона ёшларини бошқа вилоятлар ёшларига ўрнак қилиб кўрсатамиз деганлари барчамизни жудаям руҳлантирди – дея учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди Учкўприк тумани Ёшлар Иттифоқи кенгаши сардори Асилбек Ҳомидов.

- Мен эса бу учрашувда бирданига иккита айпед ва компьютер ютиб олдим, - дейди Фарғона политехника институти талабаси Мухлиса Мирзараҳимова. – Бу сафарга учрашувнинг жуда расмий бўлмаганлиги, истеъдодли ёшларимизнинг рағбатлантирилиши, шундай савол-жавоб тариқасида билимни баҳолаб совғалар берилиши ёшларни билимли бўлишга отлантирди.

Тадбирда ютуқларга эришган ёшлар вакиллари алоҳида мукофотлар билан тақдирландилар. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил, 14 ноябрдаги 914-сонли қарори ҳамда Республика комиссиясининг 2019 йил, 24 майдаги 6-сонли қарори билан Мўйдинов Давронбекка олий ўқув юртига кириш учун тавсиянома ҳамда мукофот берилди. Миразиз Мирзахалилов эса ўсмирлар ўртасида бокс бўйича Осиё чемпиони бўлгани учун тақдирланди. Шунинг7дек, Асадбек Одилов фан олимпиадасида инглиз тили бўйича 1-ўрин соҳиби бўлгани, Йўлчиев Алишер тадбиркорлик фаолиятида 16 нафар ёшларни иш билан таъминлагани учун тақдирландилар.

Шунингдек, 5 ташаббус доирасида ҳар бир ташаббус учун бир миллиарддан, жами 5 миллиард пул ажратилиб, ёшлар ўртасида ўз иқтидорларини намоён қилишлари ва мукофотлар эгаси бўлишлари учун конкурс эълон қилиниши катта қувонч билан кутиб олинди.

Икки соатдан ортиқ давом этган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви жуда самимий, қизиқарли ўтди.