Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 169 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.М.Ғаниев томонидан Бувайда туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди

×

 2019-07-02 18:39:10    71

PDF юклаш
Чоп этиш



 

2019 йил 2 июл куни Фарғона вилояти ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.М.Ғаниев томонидан Бувайда туманидаги Ёшлар боғида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабул Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 13 июндаги 07-2083-сонли топшириқ хатига асосан ҳудудларда ахоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни янада кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида ташкил этилиб, унда Қўқон шаҳри, Олтиариқ, Риштон, Боғдод, Бувайда, Учкўприк туманларидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Қабул жараёнида барча вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, прокуратура, ИИБ ва суд органлари ҳамда шаҳар, туманларнинг сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Қабулда жами 82 нафар фуқаролар қатнашиб, улардан бевосита вилоят ҳокимига 47 та мурожаат келиб тушди. Жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг 11 та уй-жой билан таъмирлаш ва таъмирлаш, 5 та ишга жойлашиш, 4 та банк кредити ажратишдаги муаммолар, 6 та моддий ёрдам кўрсатиш ва бошқа бошқа масалаларда мурожаатлари кўриб чиқилди.

Ўтказилган қабул натижалари бўйича 11 нафар мурожаатчиларнинг масаласи жойида ижобий ҳал этилди, 5 нафар мурожаатчиларга тушунтириш берилди, 32 та мурожаатлар амалдаги қонунларга кўра ўрганиб чиқиш учун қабулда иштирок этган вилоят бошқарма, ташкилотлари раҳбарлари ҳамда шаҳар, туман ҳокимларига топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани Сойбўйи МФЙ Арчазор кўчаси 150-уйда яшовчи Рахматова Тўтихоннинг “Турмуш ўртоғи билан хаж сафарига боришга амалий ёрдам бериш тўғрисида”ги, Учкўприк тумани Истиқлол кўчасида яшовчи Исроилова Наргизанинг “Уйини деворини қуришда амалий ёрдам бериш тўғрисида”ги, Риштон тумани Минор МФЙда яшовчи Вохидова Дилдоранинг “Бузилган савдо дўкони учун жой ажратиш тўғрисида”ги, Бувайда туман Қўрғонча МФЙ 1-Қўрғонча қишлоғида яшовчи Исақов Расулжон, Бувайда туман Янгиқадам МФЙ Янгиқадам қишлоғи Мустақиллик кўчасида яшовчи Қўшоқова Нодирахон, Риштон тумани Амиробод қишлоғи Полвонобод МФЙ, Наврўз маҳалласи 7-уйда яшовчи Абдуманнобов Маруфжонларнинг ”Иш билан таъминлаш тўғрисида”ги мурожаатларини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

Оммавий сайёр қабуллар давомида коллеж ҳудуди ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари билан гавжум бўлди. Ташкилланган китоб ярмаркаси қабулга келган ташкилот рахбарлари ва фуқароларда катта таассурот қолдирди.

Бундай тадбирлар фуқароларнинг розилигини таъминлаш ва аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.