Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 91 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИДАН ФАРҒОНАДА SEOJONG УНИВЕРСИТЕТИ ФАОЛИЯТ БОШЛАЙДИ

×

 2019-07-04 10:01:34    68

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона вилояти ва Жанубий Корея ўртасидаги дўстона, иқтисодий, бизнес алоқалари тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Ушбу алоқалар тиббиёт ва таълим соҳаларида ҳам натижали бўлмоқда. Аввал хабар берганимиздек, Фарғона шаҳрида Жанубий Кореянинг жаҳонда катта нуфузга эга олий таълим муассасаси филиали очилиши юзасидан меморандум имзоланган эди. Кеча Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Жанубий Кореядаги Ўзбек-Корея бизнес маркази раҳбари, Фарғона вилоятининг фахрий фуқароси Эдвард Ким бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.  

Вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида бўлиб ўтган бу расмий учрашувга Кореядаги Seojong университети ректори жаноб Пак ва бир гуруҳ университет ўқитувчилари ҳам ташриф буюрдилар.

Вилоят ҳокими меҳмонлар ташрифидан мамнунлигини билдириб, Эдвард Кимнинг ҳар сафарги келиши вилоят учун самарали эканлигини ва бу фарғоналиклар учун қувончли эканини баён этди. Шунингдек, вилоятда янги университет филиали очилишига катта тайёргарлик кўрилаётгани, жорий йилнинг сентябрь ойидан филиалга талабалар қабул қилиниб, ўқув фаолияти бошланиши мақсадида эканлигини билдириб ўтди.

Эдвард Ким, жаноб Пак ва Шуҳрат Ғаниев ўртасида бўлиб ўтган музокараларда университетга қабул масалалари, унинг жойлашуви, ажратиладиган ер майдонлари, очиладиган факультетлар  бўйича муҳокама олиб бордилар.  

Ушбу университет Халқаро мақомга эга бўлиб, Кореядаги ҳамма университетлар билан алоқада бўлади.  Шу кунгача Жанубий Корея томонидан Тошкент шаҳрида учта университет филиали очилган, уларда 2-3 тадан факультет фаолият кўрсатади. Фарғонадаги университетда эса 10 дан ортиқ факультетлар очиш кўзда тутилган.

-         Фарғона шаҳридаги Корея Халқаро Университети 2019-2020 ўқув йилидан ўз иш фаолиятини бошлайди, ҳаммаси бўлиб 16 та факультет очилади, - дейди янги университет ректори жаноб Пак. –Бошланғич даврда таълим ўзбек ва корейс тилларида олиб борилади. Корейс тилини билмаган талабалар учун таржимонлар жалб қилинади, оғзаки ва ёзма таржимонлар орқали ҳеч қандай муаммосиз дарсни тўлиқ тушунишлари мумкин. 4 йиллик ўқиш тугаганидан сўнг талаба иккита дипломга эга бўлади, икки томонлама даража олади. Ўзбекистонда бакалавр дипломини олгач, Кореяга бориб ярим йил ўқигандан сўнг Корея университетининг ҳам дипломига эга бўлади. Бошқа университетлар билан ҳам ҳамкорлик олиб борилганлиги учун фақат Seojong университети эмас, бошқа университетларга ҳам юборилади, ҳамкорликда иш билан таъминланади. Қабул жараёни ҳозирги кунда Корея университетларида кечаётган жараён билан бир хил тартибда бўлади. Яъни мактаб, лицей-коллеждаги охирги йиллардаги рейтинг баллари кўриб чиқилади, биринчи этапда бу имтиҳон ўрнига ўтади, энг юқори рейтинг балларга эга абитуриентлар танлаб олинади. Иккинчи этапда эса университет ўқитувчилари суҳбат ўтказадилар. Суҳбатдан ўтгандан кейин талабаликка қабул қилинади.

Янги университет Фарғона шаҳридаги Корея Халқаро Университети (KIUF – Korea International University in Ferghana) деб номланади. Кореялик ҳамкорларимиз ўзбек тилида худди шу номда китоб нашр эттириб олиб келганлар, бунда қабул, йўналишлар, керакли ҳужжатлар ва бошқа маълумотлар тўлиқ берилган.

2019 йилда 9 та факультет очилади, қолганлари эса кейинги йилга очилади. Энг асосийси, бу йил очиладиган факультетлар ичида мактабгача таълим, туризм менежменти, корейс тили, гўзаллик менежменти, компьютер ҳисоб-китоб менежменти, интернет ва ахборот-коммуникация, автомобилсозлик, архитектура муҳандислиги, электротехника-газ муҳандислиги йўналишлари бор. 2000 та талаба қабул қилиш кўзда тутилган.

Расмий қабул якунида меҳмонларга вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.

Куннинг иккинчи ярмида кореялик ҳамкорларимиз Seojong университети учун ажратилган жой билан танишиш учун бордилар. Шундан кейин Фарғона давлат университети ва Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалига раҳбарият ҳамда  қабул жараёнлари билан танишиш учун ташриф буюрдилар.

Жанубий Корея Seojong университети вакилларининг Фарғона вилоятига ташрифи давом этмоқда.

Гулбаҳор Саидғаниева