Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИДАН ФАРҒОНАДА SEOJEONG УНИВЕРСИТЕТИ ФАОЛИЯТ БОШЛАЙДИ

×

 2019-07-05 13:44:42    113

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона вилояти ва Жанубий Корея ўртасидаги дўстона, иқтисодий, бизнес алоқалари тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Ушбу алоқалар тиббиёт ва таълим соҳаларида ҳам натижали бўлмоқда. Аввал хабар берганимиздек, Фарғона шаҳрида Жанубий Кореянинг жаҳонда катта нуфузга эга олий таълим муассасаси филиали очилиши юзасидан меморандум имзоланган эди. Куни кеча Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Жанубий Кореядаги Ўзбек-Корея бизнес маркази раҳбари, Фарғона вилоятининг фахрий фуқароси Edvard Kim бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.  

Вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида бўлиб ўтган бу расмий учрашувга Кореядаги Seojong университети президенти Park Joon Ho ва бир гуруҳ университет ўқитувчилари ҳам ташриф буюрдилар.

Вилоят ҳокими меҳмонлар ташрифидан мамнунлигини билдириб, Edvard Kimнинг ҳар сафарги келиши вилоят учун самарали эканлигини ва бу фарғоналиклар учун қувончли эканини баён этди. Шунингдек, вилоятда янги университет филиали очилишига катта тайёргарлик кўрилаётгани, жорий йилнинг сентябрь ойидан филиалга талабалар қабул қилиниб, ўқув фаолияти бошланиши мақсадида эканлигини билдириб ўтди.

Edvard Kim, Park Joon Ho ва Шуҳрат Ғаниев ўртасида бўлиб ўтган музокараларда университетга қабул масалалари, унинг жойлашуви, ажратиладиган ер майдонлари, очиладиган факультетлар  бўйича муҳокама олиб борилди. 

Ушбу университет Халқаро мақомга эга бўлиб, Кореядаги ҳамма университетлар билан алоқада бўлади.  Шу кунгача Жанубий Корея томонидан Тошкент шаҳрида учта университет филиали очилган, уларда 2-3 тадан факультет фаолият кўрсатади. Фарғонадаги университетда эса 10 дан ортиқ факультетлар очиш кўзда тутилган.

-         Фарғона шаҳридаги Корея Халқаро Университети 2019-2020 ўқув йилидан ўз иш фаолиятини бошлайди, ҳаммаси бўлиб 16 та факультет очилади, - дейди янги университет президенти жаноб Park Joon Ho. –Бошланғич даврда таълим ўзбек ва корейс тилларида олиб борилади. Корейс тилини билмаган талабалар учун таржимонлар жалб қилинади, оғзаки ва ёзма таржимонлар орқали ҳеч қандай муаммосиз дарсни тўлиқ тушунишлари мумкин. 4 йиллик ўқиш тугаганидан сўнг талаба иккита дипломга эга бўлади, икки томонлама даража олади. Ўзбекистонда бакалавр дипломини олгач, Кореяга бориб ярим йил ўқигандан сўнг Корея университетининг ҳам дипломига эга бўлади. Бошқа университетлар билан ҳам ҳамкорлик олиб борилганлиги учун фақат Seojeong университети эмас, бошқа университетларга ҳам юборилади, ҳамкорликда иш билан таъминланади. Қабул жараёни ҳозирги кунда Корея университетларида кечаётган жараён билан бир хил тартибда бўлади. Яъни мактаб, лицей-коллеждаги охирги йиллардаги рейтинг баллари кўриб чиқилади, биринчи этапда бу имтиҳон ўрнига ўтади, энг юқори рейтинг балларга эга абитуриентлар танлаб олинади. Иккинчи этапда эса университет ўқитувчилари суҳбат ўтказадилар. Суҳбатдан ўтгандан кейин талабаликка қабул қилинади.

Янги университет Фарғона шаҳридаги Корея Халқаро Университети (KIUF – Korea International University in Ferghana) деб номланади. Кореялик ҳамкорларимиз ўзбек тилида худди шу номда китоб нашр эттириб олиб келганлар, бунда қабул, йўналишлар, керакли ҳужжатлар ва бошқа маълумотлар тўлиқ берилган.

2019 йилда 9 та факультет очилади, қолганлари эса кейинги йилга очилади. Энг асосийси, бу йил очиладиган факультетлар ичида мактабгача таълим, туризм менежменти, корейс тили, гўзаллик менежменти, компьютер ҳисоб-китоб менежменти, интернет ва ахборот-коммуникация, автомобилсозлик, архитектура муҳандислиги, электротехника-газ муҳандислиги йўналишлари бор. 2000 та талаба қабул қилиш кўзда тутилган.

Расмий қабул якунида меҳмонларга вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.

Куннинг иккинчи ярмида кореялик ҳамкорларимиз Seojeong университети учун ажратилган жой билан танишиш учун бордилар. Шундан кейин Фарғона давлат университети ва Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалига раҳбарият ҳамда  қабул жараёнлари билан танишиш учун ташриф буюрдилар.

Жанубий Корея Seojeong университети вакилларининг Фарғона вилоятига ташрифи 4-5 июль кунлари  ҳам давом этди.

 4 июль куни Тадбиркорлар маркази биносида вилоятимиздаги умумий ўрта таълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари, лицей битирувчилари учун Фарғона шаҳридаги Корея Халқаро Университети (KIUF – Korea International University in Ferghana)нинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Унда Корея делегациясидан “Корея-Ўзбекистон бизнес маркази” раҳбари Edvard Kim, университет президенти жаноб  Park Joon Ho, вице-президент, профессор Yu Seongi ва бошқалар, вилоят ҳокими ўринбосари М.Абдураҳмонов, вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

М.Абдураҳмонов вилоят ҳокимлиги номидан меҳмонларни қутлади ҳамда ўз сўзида бугунги кунда вилоятимиз иқтисодиётига киритилаётган хорижий инвестициялар ҳажмида Жанубий Корея давлати салмоқли ўрин тутишига алоҳида урғу берди. Ҳозирги кунда 20 дан ортиқ Корея билан ҳамкорликда корхоналаримиз фаолият олиб бораётганини таъкидлади.

Тадбирда сўзга чиққан университет президенти  Park Joon Ho, Edvard Kim ҳамда тақдимотни ўтказган вице-президент Jung Ji Won янги университетга қабул ва ўқиш жараёни, ўқиш якунлангандан сўнг ишга жойлашиш юзасидан кенг маълумотлар бердилар. Тақдимотдан сўнг битирувчилар ва университет вакиллари ўртасида савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Шундан сўнг меҳмонлар ТАТУ Фарғона филиали, Таълим инспекцияси вилоят бошқармаси ва вилоят коллежлар бошқармасида бўлдилар.

5 июль куни эса Фарғона политехника институти, вилоят Халқ таълими бошқармаси, Фарғона шаҳридаги хусусий тил ўргатиш марказлари, Фарғона шаҳридаги “Сириус” хусусий мактабига ташриф буюрдилар.

Жанубий Корея делегациясининг ушбу ташрифи Фарғона вилояти учун натижали бўлди ва олий ўқув юртларимиз қаторига яна битта олий таълим муассасаси қўшилди. Маълумотлар олиш учун ушбу янги Фарғона шаҳридаги Корея Халқаро Университети (KIUF – Korea International University in Ferghana) сайти ҳам фаолият кўрсатмоқда (www.kiuf.uz). Вилоятимизда 2019-2020 ўқув йилидан жами 9 та олий ўқув юрти фаолият кўрсатади.

Гулбаҳор Саидғаниева