Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғонада Хитойнинг йирик қурилиш компанияси иш бошлайди

×

 2019-07-17 19:18:19    68

PDF юклаш
Чоп этиш



Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  қарорлари асосида урбанизация жараёнларини амалга ошириш ҳаракатлари бошланиб кетди. Жумладан, Фарғона вилоятида ҳам туман марказларида ҳам шаҳардаги каби шарт-шароитларни яратиш, ҳар томонлама ривожланган турмуш даражасига эришиши учун чора-тадбирлар белгилаб олинди. Бугунги кунда ушбу ишларни амалга оширишда нафақат ўз ижтимоий-иқтисодий имкониятларимизни ишга солиш, балки чет эллик мутахассисларни ҳам жалб қилишга киришилган.

Бугун Фарғона вилояти ҳокими, Олий Мажлис сенати аъзоси  Шуҳрат Ғаниев ҳокимлик қабуллар уйида Цзянь Аймин бошчилигидаги Хитой Халқ Республикасининг  CCECC (Хитой фуқаролик муҳандислик-қурилиш корпорацияси) корпорацияси вакилларини қабул қилди.

Ушбу корпорация дунёда учинчи энг йирик қурилиш компанияси ҳисобланади. Корпорация аэропортлар, темир йўллар ва бошқа иншоотлар қуриш билан шуғулланади. Унинг вакиллари Ўзбекистонга, хусусан, Фарғонага 14 та туман марказида канализация тизимини қуриш лойиҳаси устида ишлаш мақсадида ташриф буюрганлар.

Вилоят ҳокими Ш.Ғаниев ўз сўзида “Бир макон, бир йўл” форумининг мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашда, Ўзбекистоннинг ривожланган мамлакатлар қаторига чиқишида аҳамиятли эканини таъкидлади. Шунингдек, вилоятимиз аҳолисининг 90 % и ичимлик суви билан таъминланганлигини, канализация тизими билан эса 47% таъминланганлигини, аҳолида бунга эҳтиёж катта эканлигини айтиб ўтди. Шу билан бирга, ССЕСС компанияси ҳақида шу форумдаги иштироки пайтида маълумотга эга бўлганлиги ва ушбу компания билан ҳамкорлик қилиш истаги пайдо бўлганини айтди.

Жаноб Цзянь эса Фарғона вилоятининг истиқболи яхши эканини, халқимиз меҳнаткашлиги, булар давлат тараққиётининг асоси эканлигига урғу берди ва компания Фарғона вилояти билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини, мутахассислар гуруҳи аллақачон ташкилланганини,  бугун эса молиялаштириш ва инвестиция киритиш бўйича мутахассислар келганларини билдирди.  

Расмий учрашув жараёнида  ҳамкорлар рўйхати, коммуникация масалалалари, лойиҳани амалга ошириш ва ҳамкорлик шартлари ҳақида музокара олиб борилди, Хитой тараққиёт банки билан ҳамкорлик масалалари ҳам  кўриб чиқилди.

Вилоят ҳокими албатта ушбу лойиҳа икки томонлама манфаатли асосда, Ўзбекистон ва Хитой қонунчилигига мувофиқ тарзда амалга оширилишини таъкидлади.

Цзянь Аймин ОАВ учун берган интервьюсида қуйидагиларни  сўзлади:

-          Ўзбекистонга биринчи келишим. Халқингиз меҳнаткаш ва яхши яшашга интилувчан эканлиги катта таассурот қолдирди. Бизнинг  ССЕСС компаниямиз Хитойнинг энг йирик компаниясидир, биз  маҳаллий иқтисодиётингиз ривожига ўз технологиямиз ва инвестициямиз билан ҳисса қўшишга тайёрмиз. Бугун канализация тизимини модернизациялаш лойиҳаси долзарб лойиҳалардан ҳисобланади,  чунки ҳаёт фаровонлиги, турмуш даражаси ушбу тизимга ҳам боғлиқ, шунинг учун бу жуда муҳимдир. Биз Ўзбекистон ва Хитой ҳукумати раҳбарлиги ва қўллаб-қувватлаши остида сизнинг иқтисодингиз ва ҳаёт даражангизнинг ривожланиши учун ўз кучимизни сарфлашга тайёрмиз. Халқларимиз қадимдан дўстлик алоқаларида бўлиб келган. Бугунги кунда Ўзбекистон Президенти ҳам қўллаб-қувватлаётган “Бир макон, бир йўл” ғояси ушбу тарихий, қдимий алоқаларимизнниг мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Куннинг иккинчи ярмида делегация аъзолари лойиҳа амалга ошириладиган  объектларни кўришга бордилар. Ҳозирча Қувасой, Бешариқ ва Бувайда туманларида хитойлик ҳамкорларимиз лойиҳа устида иш олиб борадиган бўлдилар.

 

Гулбаҳор Саидғаниева