Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 56 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


"Ахборот хизмати": РИШТОН: ИНТИЛГАНГА ТОЛЕ ЁР

×

 2019-07-22 16:58:27    66

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун мамлакат бўйлаб янгиланиш руҳи кезиб юрибди. Бу одамларнинг кайфиятида, иш, амалларида, фикрларида кўзга ташланади. Нафақат бу ҳолатларда, балки шаҳарларимиз, туманларимиз қиёфасида ҳам янгиланиш кўзга ташланади. Айрим ҳудудларда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларини кўриб кўзингизга ишонмайсиз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан амалга оширилаётган урбанизация жараёнлари, туманлар марказлари турмуш шароитининг шаҳарлардаги каби бўлиши учун ҳаракатлар аллақачон бошланиб кетган.
Бундай бунёдкорлик ишлари Фарғона вилоятининг Риштон тумнида ҳам амалга оширилмоқда. Туман марказидаги асосий кўчанинг икки томондан 25 метрга кенгайиши ва деҳқон бозори ҳамда унинг ортидаги уйларнинг бош режа асосида бузилиши эса кўплаб хонадон эгаларига ноқулайлик туғдириши табиий. Мана шу жараёнда аҳоли вакиллари учун қандай шароитлар яратилмоқда, уларнинг аҳволи қандай деган саволлар пайдо бўлди.
Кун қизиган паллада Риштонга етиб борганимизда бу ерда ҳаёт қайнаб ётган экан. Қурувчилар цемент қорган, ғишт урган, тупроқ тортган, машиналар юк ташиган, одамлар меҳнат қилган.
Риштон тумани ҳокимлигига кириб бориб ҳокимнинг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Содиқжон Ҳайдаровни сўраймиз. У қурилиш объектларида экан, 10-15 дақиқада етиб келди. Амалга оширилаётган ишлар, уйлари бузилишга тушган аҳолига қандай қилиб уларнинг зарарлари қоплаб берилаётгани ҳақида саволлар берамиз.
Асосий йўл четидаги уйлар аксарияти бир қаватли, маҳаллий хом ашёдан бўлган, архитектура талабларига жавоб бермайдиган уйлар бўлиб, икки қаватли уйга айлантириб бўлмасди. Олтиариқ чегарасидан Бағдод чегарасигача йўл кенгайиши керак. Бунда хонадонлар тумандаги 4 та сектор раҳбарларига бириктириб берилди ва ҳар бир секторга 17 тадан мутахассис ажратилди. Албатта уйи бузилаётган одамлар норозичилик кайфиятида ҳам бўлди, биз тушунтириш ишларини олиб бордик. Тушунтириш ишлари яхши олиб борилмаган ҳудудларда аҳоли нотўғри тушунчаларга келиб қолган. 25 метр кенгайгандаги қизил чизиққа тушган хонадонларга ҳисоб-китоб қилинди. Бунда кимнингдир уйи бутунича, кимникидир 5 метр ёки тўртдан бири ё учдан бири тўғри келган. Шунинг учун компенсация пули миқдори ҳар хил чиққан. Меъёрий ҳужжатлар асосида эркин баҳоловчи бинонинг конструкцияси ва материалига эътибор бериб баҳолаб бермоқда. Компенсация пули аванс тариқасида берилган, бунда рўйхатдан тушиб қолган фуқаролар ҳам бўлган, бошқатдан хатлов қилиб, уларга ҳам пул бердик. Асосан норозилик билдирганлар бозор ичидаги хонадонлар эгаларидир. Бу хонадонлар 30 йил илгари сносга тушган, 10 йил олдин уларга саноат коллежи томондан ер берилган, маълум миқдорда компенсация пули ҳам берилиб, маблағ етарли бўлмаганидан қолиб кетган. Уларнинг кўпида бугунги кунда эгалик ҳуқуқи ўзгариб кетган. Яна бошқатдан шу хонадонларга ер ва компенсация пули берилди. Ҳозиргача берилган компенсация ўрта ҳисобда 60-70 млнданга тўғри келади, уйлар 10 млндан 300 млнгача баҳоланган бўлиб, 4 млрд сўм маблағ ажратилди. Айримларга хоҳишига кўра компенсация ҳисобидан ер майдони ҳам берилди, бунинг ҳисоби 3,5 млрд сўм бўлади. Тошоғалиқ ва Минор маҳаллаларида муаммоларга дуч келдик. Бу ерда кўпқаватли хонадонлар қурилиши керак эди. Аҳоли ўз уйларимизни сақлаб қоламиз дейишди, биз эътирозни эътиборга олиб, раҳбарият билан маслаҳатлашиб, ўзларига икки қаватли уй қуришга рухсат бердик. Аҳоли, асосан, қурилиш материали, компенсация бўйича эътироз билдирмоқда. Ҳозирги кунда ҳамма уйи бузилишга тушганларга 5000 тадан ғишт беряпмиз. Қалайнов, Тошоғалиқ, Минор, Қози Аҳрор, Учариқ, Оқер маҳаллаларига 90% бериб бўлдик. Бозор ичидаги хонадонларга 80-90 % компенсация пулини ҳам бериб бўлдик. 10 млн, 20 млн, 80-90 млн сўм олган ҳам бор. Аҳолига ёрдамга одам бириктириб қўйганмиз.
Содиқжон билан суҳбатдан сўнг аҳоли хонадонларига бориб уларни суҳбатга тортамиз. 
-Дарвозахонамиз ва унинг ёнидаги уйларимиз бузилди, - дейди Рошидоний кўчаси, 258-уйда истиқомат қилувчи Баҳромжон Топволдиев. – энди икки қаватли уй қуряпмиз, унинг биринчи қаватида ҳунармандчилик, автосервис хусусий фирмалари жойлашади. Ҳам Риштонимиз чиройли бўлади, ҳам иш ўринлари яратилади.
-Риштонимиздан улуғ инсонлар етишиб чиққан. Бурҳониддин Рошидоний каби улуғ олиму фузалолар юрти бу, – деб суҳбатга қўшилди унинг рафиқаси Канизахон опа Мирзахонова. – Келажак учун обод ватан қолсин, замонавий уй-жойлар қурилсин, иш ўринлари яратилсин, ёшлар илм-фанга интилиб, яна рошидонийлар чиқсин. 5 фарзандим бор, улар ҳам шу ёшларнинг вакиллари. Ҳунармандлар шаҳри бўлган Риштонимизда энди уйларни даромад келтирадиган қилиб қуряпмиз, бунга йўл очиб берилди. Илгари фақат яшаш хоналари эди, энди эса бизнинг ўзимиз 5 та иш ўрни яратамиз.
Учариқлик Иброҳимжон Хўжамов ҳам бунёдкорлик жараёнларига муносабат билдирди:
-Бугун қиёфаси ўзгараётган Риштон, обод бўлаётган юртимиз учун қилинаётган ишларнинг бошида муҳтарам Президентимиз турибдилар. Бу Риштон аҳолисини ўйлаб, бизнинг ҳам яхши шароитларда яшашимизни ўйлаб қабул қилинган қарордир. Бизнинг уйимиз ҳам бузилишга тушган. Ҳозирда ўз кучимиз билан янги уйнинг пойдеворини қурдик. Вилоят ҳокимлиги томонидан ҳар бир уйи бузилишга тушган оилага берилаётган ғиштдан 5000 та бепул ғишт олдик, энди цемент ҳам беришар экан. Уйларимиз эски эди, янги бўлиб қолди. 
Қурилиш майдонида юрганимизда туман ҳокими вазифасини бажарувчи Субҳон ака Солиевни учратиб қолдик. Аҳоли орасида баъзи норози кайфиятлилари бор, сабаби нима деб савол бердик. 
-Бепул ғишт, цементни навбатма-навбат тарқатяпмиз. Шу орада ҳали улгуриб олиб борилмаган хонадонлар буни нотўғри тушуниши мумкин. Кейин катта-кичик машиналарда олиб борилгани учун ғиштларнинг сони ҳар хил боряпти, лекин ҳаммасининг ҳисоби бор. Компенсация пули берилиши масаласида озгина норозилик бор. Чунки ҳозир баҳоланган нархни бирданига тўлай олганимиз йўқ, босқичма-босқич беряпмиз. Лекин ҳамма пул берилади, хавотирга ўрин йўқ. Аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб боряпмиз. Деҳқон бозорининг майдони 1,5 гектар эди, энди у 8 гектарли ерга кўчирилмоқда. Марказга қўшимча бинолар, супермаркет, гипермаркетлар қурилади. 100 дан ортиқ юридик шахсларнинг дўконлари бугунги архитектура талаблари асосида қурилади. Ҳозир бузилган жойлардан неча минг тонналаб маиший чиқиндилар олиб чиқиб ташланяпти. 400 та хўжаликка 5000 тадан пишиқ ғишт, қийналган оилаларга 2 тоннадан цемент, бепул қум, шағал беряпмиз.
Риштондаги қурилиш майдонларида бўлиб, аҳоли билан суҳбатлашиб, расмий маълумотлар билан танишгач, ижтимоий тармоқларда урчиган баъзи гап-сўзларнинг асоссиз эканлигига ишондик. Чунки туман раҳбарлари кўз олдимизда хонадонларга кириб, аҳоли билан гаплашиб, уларнинг талабини тинглаб, эътирозларини эътиборга олиб иш тутганларига гувоҳ бўлдик. Жумладан, асосий йўл ёқасида қурилиши мўлжалланган 4 қаватли уйлар ўрнига аҳолининг фикри эътиборга олиниб, бу ерда 2 қаватли уйлар қуришга рухсат берилди. Аммо баъзи хонадонларнинг бундай уй қуриб олишлари қийин бўлишини ҳисобга олиб, юқорида айтилганидек, қурилиш материалларидан ёрдам берилмоқда. Қурилиш битгунча яшаш жойи йўқларга ижара ҳақини тўлаб бериш шарти билан бўш хонадонларга кўчирилмоқда. Уйида боқувчиси йўқ, кекса онахонларга берилган ер участкасига уйлари қуриб ҳам берилмоқда. Шунингдек, ҳар бир хонадонга қурилиш ишлари учун ёрдамга одам бириктирилган.
Ҳозирда туманда бузиш ишлари 90 фоиз бажарилган, айрим хонадонларда қурилишлар бошлаб юборилган. Бозор ҳудудида 9 та кўпқаватли уй қуриш режалаштирилган, 1 гектар ер майдони эса боғ майдони учун ажратилади. Уйларнинг биринчи қаватлари савдо-маиший хизмат дўконлари бўлади.
Жуда улкан бунёдкорлик жараёнида ёзнинг жазирама иссиғига қарамай елкама-елка туриб меҳнат қилаётган, фаровон турмуш сари интилаётган аҳолимизга қараб “Интилганга толе ёр” деган халқимизнинг ҳикматли ибораси ёдимизга тушди. 
Гулбаҳор Саидғаниева