Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

×

 2019-07-22 20:50:36    60

PDF юклаш
Чоп этиш



 

Бугун 22 июль куни вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида Фарғона вилоятидаги иқтидорли ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, вилоятдаги фаол ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Вилоятимизда ёшлар аҳолининг 60% ини ташкил этади. Ёшларнинг меҳнат фаолияти, ижодий фаолиятини ташкил этиш, иқтидорини рўёбга чиқариш учун Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, уларни амалга ошириш учун саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Фарғона шаҳридаги “Ёшлар инновацион маркази”, Бувайда туманидаги “Ёшлар маркази”, Риштон туманидаги “Ёш ҳунармандлар маркази” ҳамда “Меҳнат гузари”нинг очилиши сўзимизнинг далилидир.

Ёшлар куни арафасидаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида эса иқтидорли, билимли ёшлар кашф этилди.

Яқиндагина Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ташаббуси билан Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” мавзусидаги илмий-амалий конференцияда ҳам ёшлар вакиллари иштирок этиб, ҳоким маърузасида Ватан сўзининг мазмуни, шиорнинг мазмун-моҳиятига кенг тўхталинган эди. Бунда қатнашган ёшларга тинч, осуда, фаровон яшаш ниманинг эвазига келганлиги ва ушбу барқарорликни сақлаб ёшларимиз учун муносиб турмуш шароитини яратиш ҳам ўз-ўзидан бўлмаслиги айтилди.

Тақдирлаш маросимида Фарғона вилояти ҳокими, Олий Мажлис сенати аъзоси Ш.Ғаниев сўзга чиқиб, келажакка, катта ҳаётга қадам қўяётган, олий таълим муассасаларига киришга чоғланиб турган ёшларга ўз дил сўзларини билдирди. Ташаббускор бўлиш, доим олдинга интилиш, мақсад сари бориш кераклиги уқтирилди. Ўз сўзи якунида ёшлар вакилларини тақдирлаш ҳақида вилоят ҳокими фармойишини ўқиб эшиттирди.

Фармойиш билан ўз билими, иқтидори билан фаоллик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ташаббускор ёшлар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 16 та компьютер, 10 та замонавий планшет мукофот тариқасида берилди.

Шунингдек, Фарғона вилоятида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини оширишдаги ташаббускорлиги ва ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси  Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси ҳамда ёшлар бандлигини таъминлашда “Фарғона вилояти тажрибаси”ни намунали ташкил этганлиги учун Фарғона вилояти ҳокими Ш.М.Ғаниев ҳам Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий кенгаши раиси Қ.Қуронбоевнинг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Тадбирда ўз миннатдорчиликларини ҳамда янги ғоя ва таклифларини билдириш учун Учкўприк тумани Ёшлар Иттифоқи бўлими сардори Асилбек Обидов, Тошлоқ туманидан 11-синф ўқувчиси Ҳуснора Иброҳимова, Риштон туманидан ёшлар фаоли, ФарДУ талабаси Зулхумор Маҳмуджоновалар сўзга чиқдилар.

Тадбир сўнгида вилоят ҳокими 5 муҳим ташаббус доирасида янги ғоялар, ташаббуслар бўйича Ёшлар мурожаатномасини қабул қилиб, шу бўйича ўз ташаббускорлиги, инновацион ғоялари, амалдаги ҳаракатлари билан фаол қатнашган 5 нафар ёшлар вакилларига Фарғона шаҳрида янги очилаётган Жанубий Корея республикасининг Халқаро Сеожеонг университети филиалида бепул ўқиб таълим олиш учун йўлланма берилишини эълон қилди.  Танлов 25 августда якунланади. 5 та бепул ўқишга йўлланма, амалиёт учун Кореяга сафар иқтидорли ёшларни кутмоқда.

 

Гулбаҳор Саидғаниева,

Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари